Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети


  Меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблашишларни синтетик ҳисоби



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

4. 
Меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблашишларни синтетик ҳисоби. 
Янги счётлар режасига асосан, ишчи ва хизматчилар билан ҳисоб - 
китобнинг синтетик ҳисоби 6710 - “Ходимлар билан меҳнатга хак тўлаш 


135 
бўйича ҳисоб - китоблар” номли синтетик счётларда юритилади, бу счёт 
корхона руйхатидаги ва руйхатда турмайдиган ходимлар билан меҳнат ҳақи 
тўлаш (барча турдаги меҳнат ҳақи, мукофотлар, ишлайдиган нафакахурларга 
бериладиган нафакалар, хамда бошқа тўловлар) бўйича, шунингдек, мазкур 
корхонанинг акция ва бошқа кимматли когозлари юзасидан даромадларни 
тўлаш бўйича ҳисоблашлар бўйича ахборотларни умумлаштириш учун 
мулжаллангандир. Унда куйидаги счётлар мавжуд: 
6710 “Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблашишлар”. 
6720 “Депонентлаштирилган меҳнат ҳақи”. 
Ушбу счётларнинг кредит бўйича куйидаги суммалари акс эттирилади: 
ходимларга тўланадиган меҳнат ҳақи суммаси, бу сумма ишлаб чиқариш 
харажатлари ва бошқа манбалар ҳисобларга доир счётлар билан 
корреспонденцияланади. 
Ишчи ва ходимлага меҳнат ҳақи ҳисобланганда тегишли харажат 
манбаларини узида акс эттирувчи счётлар дебетланиб, 6710 “Ходимлар 
билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблашишилар” счёти эса, кредитланади. 
Агар асосий ишлаб чиқаришда банд булган ходимларга меҳнат ҳақи 
ҳисобланса, куйидаги бухгалтерия проводкаси орқали ҳисобга олинади: 
Дебет 2010 “Асосий ишлаб чиқариш харажатлари” 
Кредит 6710 “Меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблашишлар” 
Ишчи Ёрдам ишлаб чиқаришда банд булса ва унга меҳнат ҳақи 
ҳисобланса,
Дебет 2310 “Ёрдам ишлаб чиқариш харажатлари” 
Кредит 6710 “Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблашишлар” 
Цех мастерлари ва асбоб-ускуналарга хизмат килувчи ходимларга 
махнат ҳақинининг ҳисобланиши эса, куидагича ҳисобга олинади: 
Дебет 2510 “Умумишлаб чиқариш харажатлари” 
Кредит 6710 “Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблашишлар” 
Хўжалик юритувчи субъектнинг бошқарув аппаратида банд булган 
ходимларга меҳнат ҳақининг ҳисобланиши бухгалтерия ҳисобида давр 
харажатларининг ошиши ва меҳнат ҳақи юзасидан мажбуриятларнинг 
ошишиши сифатида акс эттирилади. 
Дебет 9421 “Меҳнатга хак тўлаш сарфлари” 
Кредит 6710 “Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблашишлар” 
Ходимларнинг меҳнат таътилига тўланадиган хак резерв маблағи 
ҳисобидан ва узок муддат хизмат килинганлиги учун йилига бир марта 
бериладиган мукофот пули резерв ҳисобидан тўланадиган меҳнат ҳақи 
суммаси “Келгуси давр тўловлари ва харажатлари юзасидан захира” номли 
счёт билан корреспонденцияланади ва бундай проводка берилади яъни 


136 
“Келгуси давр тўловлари ва харажатлари юзасидан захира” счётнинг 
дебетида ва “Ходимлар билан меҳнатга хак тўлаш бўйича ҳисоб - китоблар” 
номли счётнинг кредитида акс эттирилади,яъни
Дебет 8910 “Келгуси давр харажатлари ва тўловлари юзасидан захира” 
Кредит 6710 “Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблашишлар” 
Асбоб-ускуна харид килиш ва саклаш билан боглик жараёнлари 
бўйича меҳнатга хак тўлаш ҳисобланса, “Урнатиладиган ускуналар” счёти 
дебетланади ва “Ходимлар билан меҳнатга хак тўлаш бўйича ҳисоб - 
китоблар” счёти кредитланади, яъни 
Дебет 0710 “Мамлакатимизда ишлаб чикарилган урнатиладиган 
ускуналар” 
Кредит 6710 “Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблашишлар” 
Капитал куйилмалар сохасида, шу жумладан монтажда иш талаб 
килмайдиган ускунанинг харид килиниши билан банд булган ходимларга 
куйидаги проводка берилади; бунда “Капитал куйилмалар” счёти 
дебетланади ва “Ходимлар билан меҳнатга хак тўлаш бўйича ҳисоб - 
китоблар” счёти кредитланади, яъни 
Дебет 0820 “Капитал куйилмалар” 
Кредит 6710 “Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблашишлар” 
Материаллар, бокувдаги ва бурдокидаги хайвонлар тайёрланиши ва 
харид билан боглик жараёнларда 1010 - “Материаллар”, 1110- “Бокувдаги 
хайвонлар” счётлари дебетланади ва “Ходимлар билан меҳнатга хак тўлаш 
бўйича ҳисоб – китоблар” счёти кредитланади. 
Олдинги жараёнлар 1510 счёт ишлатилганда “Материалларнинг 
тайёрланиши ва харид килиниши” счёти дебетланади ва 6710 - “Ходимлар 
билан меҳнатга хак тўлаш бўйича ҳисоб - китоблар” счёти кредитланади. 
Савдода ишчиларга меҳнат ҳақи ҳисобланганда 9414 - “Меҳнатга хак 
тулаш сарфлари” счёти дебетланади ва 6710 - “Ходимлар билан меҳнатга хак 
тўлаш бўйича ҳисоблашишлар” счёти кредитланади. 
Ортикча меҳнат ҳақи кассага кайтарилганда 5010 - “Миллий валютадаги 
пул маблағлари” счёти дебетланади ва 6710 - “Ходимлар билан меҳнатга хак 
тўлаш бўйича ҳисоб -китоблар” счёти дебетланади. 
Келгуси давр харажатлари билан боглик жараёнлар бажарилгандаги 
ходимга 3120- “Олдиндан туланган хизмат ҳақи” счёт дебетланади ва 6710 - 
“Ходимлар билан меҳнатга хак тўлаш бўйича ҳисоб - китоблар” счёт 
кредитланади. 
Табиий офатларнинг олдини олиш ёки уларни окибатини тугатиш 
билан боглик булган ходимларга 9720 - “Фавкулодда зарарлар ” счёти 


137 
дебетланади ва 6710 - “Ходимлар билан меҳнатга хак тўлаш бўйича ҳисоб - 
китоблар” счёти кредитланади. 
Акциядор ходимларнинг даромадлари (девидентлари) ходимларга 
мукофот акс эттирилганда 8710 - “Таксимланмаган фойда” счёти дебетланиб, 
6710 - 
“Ходимлар билан меҳнатга хак тўлаш бўйича ҳисоб - китоблар” 
кредитланади. Меҳнатга хак тўлаш асосий воситаларнинг чикиб кетиши 
операциялари бўйича ҳисобланганда 9431 - “Асосий воситаларни сотиш ва 
бошқа холатларда чикиб кетиши бўйича зарарлар” счёти дебетланди. 
“Ходимлар билан меҳнат ҳақи тўлаш бўйича ҳисоблашишлар” счёт 
дебетланганда меҳнат ҳақи, мукофотлар, нафакалар, корхонадан иштирок 
этишдан даромад ва ҳисоб - китоблар учун туланган суммалар акс 
эттирилади, шунингдек, белгиланган салмоклар, ижро эттувчи хужжатлар 
бўйича тўловлар сумма ва бошқа хил ушлаб колишлар суммаси хам акс 
эттирилади. Ҳисобланган меҳнат ҳақи белгиланган микдорда (олувчилар 
келмаганлиги сабабли) туланмаган суммалар “Ходимлар билан меҳнатга хак 
тўлаш бўйича ҳисоблашишлар” счёти дебетида “Депонентлаштирилган 
меҳнат ҳақи” сетида акс эттирилади, яъни
Дебет 6710 “Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоблашишлар” 
Кредит 6720 “Депонентлаштирилган меҳнат ҳақи” 
Акционерларни даромадлари (девидентлар) “Таксимланмаган фойда” 
хамда “Давр харажатлари” счётлари дебетида ва “Ходимлар билан меҳнатга 
хак тўлаш бўйича ҳисоб - китоблар” счётнинг кредитида акс эттирилади. 
Девидент меҳнат ҳақи кассадан туланганда “Ходимлар билан меҳнатга 
хак тўлаш бўйича ҳисоб -китоблар” счёти дебетланади ва “Миллий 
валютадаги пул маблағлари” счёти кредитланади, яъни 
Дебет 6710 “Ходимлар билан меҳнатга хак тўлаш бўйича 
ҳисоблашишлар”
Кредит 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари” 
Ҳисобланган меҳнат ҳақи суммаларидан даромад солиги, ижтимоий 
сугурта ташкилотлари булмиш нафака фондига 2,5%, касаба уюшмасига 1% 
ушлаб колинади. Ҳисобланган меҳнат ҳақидан ушланадиган суммалар 
“Ходимлар билан меҳнатга хак тўлаш бўйича ҳисоблашишлар” счёти 
дебетида ва мос равишда “Бюджетга тўловлар бўйича казлар”, “Ижтимоий 
сугурта бўйича тўловлар” счётлари кредитида акс эттирилади, яъни
Дебет 6710 “Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблашишлар” 
Кредит 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича казлар” 
Кредит 6520 “Ижтимоий сугурта бўйича тўловлар”
Кредитга сотиб олинган товарлари учун сумма ушланганда “Ходимлар 
билан меҳнатга хак тўлаш бўйича ҳисоб – китоблар” счёти дебетланади ва 


138 
“Насяга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари” счёти 
кредитланади, яъни 
Дебет 6710 “Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблашишлар” 
Кредит 4710 “Насяга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг 
қарзлари” 
Жорий ойга ёзган ойлик оборотлар билан ёзилади, “Ходимлар билан 
меҳнатга хак тўлаш бўйича ҳисоб – китоблар” счётининг кредит обороти 
барча ҳисоблашувларда ва тўлов кайдномаларининг кўрсаткичлари 
умумлаштирилган ходимлар билан ҳисоб - китоблар бўйича йигма 
кайдномадан утказилади. Йигма кайднома меҳнат ҳақининг синтетик 
ҳисобида асосий хужжатлардан ҳисобланади, у булимлар бўйича тузилади, 
бу эса хар бир булимдаги меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблашнинг тугри 
юритишни назорат килишда жуда кул келади. 
Юкорида таъкидланганидек, “Меҳнатга хак тўлаш бўйича ходимлар 
билан ҳисоб - китоб” счёти бу муносабат юзасидан синтетик ҳисоб юритишга 
мулжалланган. Бу счёт корхонанинг ходимлар руйхати таркибига кирадиган 
ва кирмайдиган ходимлар билан меҳнатга хак тўлаш бўйича (меҳнат 
ҳақининг хамма турлари, мукофотлар ва бошқа тўловлар), шунингдек, 
мазкур корхонанинг акциялари ва бошқа кимматли когозлари бўйича 
даромадларнинг тулланишига доир ҳисоб – китоблар ҳақидаги ахборотни 
умумлаштиришга мулжалланган. 
Ортикча туланган суммалар кассага кайтрилганда 5010 – “Касса” счёти 
дебетланиб, 6710 -“Ходимлар меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблашишлар” счёти 
эса, кредитланади. 
Ижтимоий суғуртмага ажратмалар ҳисобидан нафакалар ва шу каби 
суммалар ҳисобланганда 6520 - “Ижтимоий сугурта бўйича тўловлар” счёти 
дебетланади.
Яроксиз маҳсулотларни тузатиш билан боглик меҳнатга 
тўланадиган хак ҳисобланганда 2610 – “Ишлаб чиқаришдаги яроксиз 
маҳсулотлар” счёти дебетланади. 
Акцияларга обуна бўйича мажбуриятларнинг узилиши 4710 – 
“Муассисларининг устав капиталига бадаллари бўйича қарзлари” счёти 
кредитида акс эттирилади. Ҳисобдор шахсларнинг меҳнатига тўланадиган 
хаклардан кайтарилмаган бунаклар суммалари ушлаб колинганда 4420 – 
“Хизмат сафари учун берилган бунаклар” счёти кредитланади. 
Ходимларга ёрдам цехлар курсатган хизматлар киймати ушланганда 
2310 - 
“Ёрдам ишлаб чиқариш” счёти кредитланади. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish