Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети


Тайер маҳсулотни расмийлаштириш хужжатлари



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

2.Тайер маҳсулотни расмийлаштириш хужжатлари. 
Тайёр маҳсулотлар субъектнинг омборида хам, бухгалтерияда хам 
ҳисобга олиб борилади. Тайёр маҳсулотнинг омборга келиб тушиши 
бирламчи хужжатларда кайд этилади. 
Ушбу хужжатларда буюмлар турларига кура маҳсулот ишлаб 
чиқаришнинг улар сонига караб натура ҳисоби юритилади. Бундай 
маҳсулотнинг умумий хажми ҳисобот даври тугаганидан сўнг баҳоланиши 
керак. 
Кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар далолатномалар билан 
кайд этилади. 
Тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришдан омборга топшириш кабул 
килиш-топшириш 
юкхатлари 
билан 
расмийлаштирилади. 
Бундай 
хужжатларда куйидагилар курсатилади: 
• 
маҳсулотни топшираетган цехнинг номи; 
• 
уни кабул килаётган омбор; 
• 
маҳсулотнинг номенклатура коди-раками ва номи; 
• 
улчов бирлиги; 
• 
маҳсулотнинг номи; 
• 
топшириш санаси; 
• 
жавобгар шахсларнинг имзолари. 
Кабул килиш-топшириш юкхатларининг аник мазмуни маҳсулотнинг 
технологик хусусиятларига ва ишлаб чикарилаётган маҳсулотининг сифатига 
боглик. Уларга техника назорати булимининг вакили, маҳсулот 
топшираётган цех ходими, омбор мудири (ходими) ёки маҳсулотни асраш 
учун кабул килаётган бошқа жавобгар шахс имзо чекади. 
Кабул килиш-топшириш юкхатлари бир марталик ва йигма (ын кунлик, 
ойлик) булиши мумкин. Буларни топширувчи цех ходими икки нусҳада 
ёзади. Бир нусҳаси омбор мудирига берилади, иккинчиси эса, маҳсулот кабул 
килингани ҳақидаги тилхат билан цехда колади. 
Бухгалтерияда топширилган юкхатлар асосида хар ойда тайёр маҳсулот 
ишлаб чиқаришнинг жамгарув кайдномалари юритилади. 


151 
Ой тугаганидан кейин кайдномаларда маҳсулот турларига кура канча 
тайёр маҳсулот ишлаб чикарилгани ҳисоблаб чикарилади ва хақиқий 
таннарҳга кура баҳоланади. 
Тайёр маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннарҳи маҳсулот турлари ёки 
буюртмалари бўйича асосий ишлаб чиқаришнинг аналитик ҳисоби 
маълумотларига кура белгиланади. 
Хар бир маҳсулотнинг тури бўйича белгиланган таннарҳ суммаси тайёр 
маҳсулотни ишлаб чиқариш кайдномасига ёзиб куйилади, сўнгра жамланади. 
Шундай килиб, бутун ишлаб чиқаришнинг хақиқий ишлаб чиқариш таннарҳи 
хал булади. 
Хар томонлама мустакилликни кулга киритган субъектлар ызлари 
ишлаб чикарган маҳсулотларини эркин нархда, истеъмолчилар билан 
келишилган нархда сотишга интиладилар. Камёб молларни мол, товар 
биржалари орқали сотиш, ким-ошди савдоси кенг ривожланган. 
Омборга кабул килинган ва харидор корхоналарга жўнатилган 
маҳсулот бухгалтерия ҳисобида хақиқий ишлаб чиқариш таннарҳи бўйича 
акс эттирилади. Бирок цехлардан маҳсулот омборга кабул килинганда унинг 
хақиқий таннарҳи маълум булмагани учун маҳсулотнинг харакатини ҳисобда 
кабул килинган режа таннарҳи ёки улгуржи баҳода-шартнома нархда ҳисобга 
олинади, яъни баҳоланади. Ҳисобот ойи давомида маҳсулот режа таннарҳи 
билан хақиқий таннарҳи ёки хақиқий таннарҳ билан улгуржи баҳо 
уртасидаги фарк алоҳида ҳисобга олинади. 
Тайёр маҳсулот харидорларга маҳсулот етқазиб бериш шартномаси ва 
юклаб жунатиш режасига кура жунатилади. 
Шартномада етқазиб берилаётган маҳсулотнинг номи, микдори, тури 
ва сифат даражаси ёзилади, нарх, ҳисоблашишлар тартиби, маҳсулот етқазиб 
берувчи билан харидорнинг тўлов ва почта реквизитлари хамда бошқа бир 
канча маълумотлар кайд этилади. Маҳсулот сотиш булими шартномага 
асосан тайёр маҳсулот омборига маҳсулотни харидорга юклаб жунатиш 
ҳақида буйрук беради. Махаллий харидорларга маҳсулот ишончнома 
асосида, бошқа шаҳарлик харидорларга эса фармойиш ва юкхат асосида 
берилади. 
Фармойишли юкхатда куйидагилар курсатилиши керак: 
• 
берилиши лозим булган ва аслида берилган маҳсулотнинг номи, нави 
ва микдори; 
• 
нархи ва умумий суммаси; 
• 
харидорнинг манзили; 
• 
жавобгар (топширган ва олган) шахсларнинг имзолари. 


152 
Бажарилган 
ишлар 
ва 
курсатилган 
хизматлар 
топшириш 
далолатномалари билан расмийлаштирилади. 
Субъектнинг бухгалтерияси маҳсулотни жунатиш хужжатлари ёки 
бажарилган ишлар, курсатилган хизматларни топшириш далолатномаси 
асосида харидор, буюртмачи номига тўлов хужжатларини, яъни счёт-фактура 
(илова), тўлов талабномаси (илова) ва тўлов талабнома-топширикномаларини 
(илова) ёзиб беради. Бу хужжатлар маҳсулот сотиб олувчини тайёр маҳсулот 
юклаб жўнатилганидан хабардор килади ва унинг ҳақининг туланишини 
талаб килади. Тылов хужжатларининг нусҳалари бухгалтерияда колади ва 
жўнатилган маҳсулотларни ҳисобга олишда асос булиб хизмат килади. 
Техник назорат булими томонидан кабул килинган, тайёр холга 
келтирилган маҳсулотлар омборга топширилади. Бу жараён купчилик 
субъектларда топшириш юкхати ёки маҳсулотни топшириш кайдномаси 
билан расмийлаштирилади. Бу хужжатларда топширувчи цех, топширилиш 
муддати, маҳсулотнинг номенклатура раками, унинг номи, микдори, режа 
таннарҳи ва тегишли моддий жавобгар шахсларнинг имзоси курсатилади. 
Кабул хужжатлари асосида бухгалтерия маҳсулотни топшириш 
кайдномасини юритади. Бажарилган иш ёки курсатилган хизматлар кабул 
килиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Омборларда 
маҳсулот харакатининг микдор кўрсаткичларидаги ҳисоби варакаларда 
юритилади. Варакага хар бир кирим ва чиким хужжатлари асосида 
маҳсулотнинг харакати билан боглик муомалалар ёзиб борилади. 
Тайёр маҳсулотнинг омбордаги ҳисоби тезкор бухгалтерия усули 
бўйича ташкил килинади, яъни хар бир маҳсулот номенклатура ракамига 
омбор материаллари ҳисоби карточкаси очилади (М-17 шакли). Тайёр 
маҳсулотнинг келиб тушиши ва четга берилиши биланок, омбор ходими 
хужжатлар асосида уларнинг сонини карточкаларга ёзиб куяди ва хар бир 
ёзувдан кейин қолдиқ ҳисоблаб куйилади. Бухгалтер хар куни тугаган сутка 
учун ёки белгиланган график бўйича омбордан хужжатларни кабул килиб 
олиши керак (кабул килиш-топшириш юкхати, товар-транспорт юкхатлари). 
Омбор ҳисобининг тугри юритилганлиги омбор ҳисоби карточкаси асосида 
хар ойда тайёр маҳсулотнинг номенклатураси, улчов бирлиги, микдорига 
асосланган холда тайёр маҳсулотнинг қолдиқ ҳисоби баҳолари бўйича 
қолдиқлар аникланади. 
Маҳсулотнинг кирими ва чикиб кетиши билан боглик муомалалар 
расмийлаштирилган дастлабки хужжатлар омбор варакаларига ёзилгандан 
сўнг бухгалтерияга топширилади. Бу ерда хужжатлар текширилади, 
гурухланади ва улар асосида тегишли ҳисоб регистрлари тузилади. Тайёр 


153 
маҳсулот харакатининг пул куринишда ифодаланган ҳисоби бухгалтерияда 
омбор мудирининг ҳисоботи маълумотлари асосида юритилади. 
Ҳисобнинг журнал-ордер шаклида тайёр маҳсулотнинг аналитик 
ҳисоби 16-кайдномада юритилади. Бу кайдноманинг 1-булими "Тайёр 
маҳсулотнинг пул шаклидаги харакати”деб номланади, унда маҳсулотнинг 
ҳисобот ойи бошланишига колдиги, омборга кабул килингани, харидорларга 
жўнатилгани ва ҳисобот ойи охирига колдиги, ҳисобда кабул килинган баҳо 
хамда хақиқий таннарҳда курсатилади. 
Жынатилган маҳсулотни аналитик ҳисобга олиш куйидагиларни кузда 
тутади: 
• 
маҳсулотни жунатишга доир муомалаларни харидор манзилига 
юборилган тўлов хужжатлари асосида жорий рыйхатдан ўтқазиш 
зарурлигини; 
• 
юк-хати ва тўловномаларни тўлашдан бош тортилган такдирда уларни 
кузатиб боришни; 
• 
хар бир ой давомида кайд этилган ёзувларни умумлаштиришни. 
Бу шундай тартибда амалга оширилиши лозимки, унда жамлама 
счётларга доир бухгалтерлик маълумотлари кузга ташланиб турсин. 
У 16-“Тайёр маҳсулотларнинг харакати, уларни жунатиш ва сотишни 
ҳисобга олиш”журнал-ордерининг 1-"Маҳсулотни жунатиш, уни бериш ва 
сотиш”номли булимида юритилади. Журнал-ордернинг бу булимида хар бир 
тўлов талабнома-топширикномаси (счёт-фактура) кайд этилади. Ушбу тўлов 
талабнома-топширикномасининг тегишли устунларида харидорлар, тайёр 
маҳсулотлар, уларнинг микдори ва киймати, харидорлар томонидан 
тўланадиган транспорт харажатлари, шунингдек юк (иш, хизмат)ларни 
олувчилар ҳисобига утказиладиган устама ва чегирмалар курсатилиши 
лозим. Бу ерда маҳсулотни жунатиш, сотиш (ишларни бажариш, 
хизматларни кўрсатиш) хамда харидорлар ва буюртмачилар билан амалга 
оширилган ҳисоблашишларнинг аналитик ва синтетик (жамлама) ҳисоби 
бирлаштирилади. 
Маҳсулотларни жунатиш ва сотишнинг аналитик ҳисобини ташкил 
этиш айрим маҳсулот турлари бўйича, тўлов хужжатлари бўйича натура 
ифодасида хам амалга оширилади. Ушбу тадбир икки хил нархда- сотилиш 
нархларида ва хақиқий таннарҳ баҳосида амалга оширилади. 
Ҳисобга олиш нархлари ва тайёр маҳсулотларнинг хақиқий таннарҳи 
уртасидаги фарк айрим маҳсулот турлари бўйича кескин узгариб туриши 
мумкин булган субъектларда тайёр маҳсулотнинг харакати ҳақидаги 
маълумотлар мазкур маҳсулотларнинг гурухлари бўйича акс эттирилади. 
Субъект маҳсулотларни гурухлар бўйича таксимлашни хақиқий таннарҳнинг 


154 
айрим маҳсулотларнинг ҳисобга олиш нархига доир кийматидан чекиниши 
даражасидан келиб чиккан холда амалга оширади. Бундай иақсад уларнинг 
хар бир гурухда тахминан бир хил огишига эришишдан иборатдир. 
16-
кайдноманинг 
2-булимини 
очиш 
ва 
юритиш 
тартиби 
куйидагичадир: 16-кайднома хар ойда очилади. Ушбу кайдномани очишда 
унга утган ойдаги кайдномага оид туланмаган тўловларнинг ой бошидаги 
колдиги кучириб утказилади. Шундан сўнг жунатиш ва тўлов хужжатлари 
асосида жорий ойга доир ёзувлар кайд этилади. Банк кучирмаларининг келиб 
тушишига караб кайдноманинг тегишли устунларида тўловномалар 
тулангани ҳақида тегишли ёзув кайд этилади. Унда тушум санаси, суммаси 
ва кайси счётга утказилгани ёки ҳисоблашиш кайси йул билан амалга 
оширилгани курсатилади. Шу билан 2-булим якунланади. 
16-
"Тайёр маҳсулотларнинг харакати, уларни жунатиш ва сотишни 
ҳисобга олиш”кайдномасининг 3-булими "Туланган ва туланмаган счётлар 
ҳақида умумий маълумотлар”деб номланади. Унда жўнатилган ва сотилган 
маҳсулотлар тугрисида умумий маълумотлар курсатилади. 
Ушбу кайдноманинг 4-булимида солиқ юзасидан солиқ муассасалари 
билан ҳисоблашишга доир маълумотлар акс эттирилади.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish