Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети


Мавзу юзасидан савол ва топшириклар



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

 
Мавзу юзасидан савол ва топшириклар.
1. 
Харажатлар нима ва улар кандай туркумланади? 
2. 
Ишлаб чиқариш харажатларининг элементларини айтинг. 
3. 
Ишлаб чиқариш харажатларининг моддаларини айтинг. 
4. 
2003 йилда узгартиришлар киритилган "Харажатлар таркиби" тугрисидаги 
Низомга мувофик харажатлар кандай гурухланади? 
5. 
Ишлаб чиқариш харажатларининг синтетик ҳисоби кандай юритилади?
 
 
 
 
 
 
 
 
 
13-
Мавзу. Тайёр маҳсулот ва уни сотиш ҳисоби
1.
Тайер маҳсулот, унинг тушунчаси 
2.Тайер маҳсулотни расмийлаштириш хужжатлари 
3.Тайер маҳсулони ҳисобга олиш 
4.
Яроксиз маҳсулотларнинг ҳисобини юритиш. 
 
Хулоса. 
Таянч иборалари. 
Мавзу юзасидан савол ва топшириклар. 
1.
Тайер маҳсулот, унинг тушунчаси. 
Тайёр маҳсулот - хўжалик юритувчи субъект ишлаб чиқариш 
жараёнининг пировард маҳсулотидир. Ушбу субъектда ишлови батамом 
нихоясига етган турли стандартлар ва техникавий шартлар талабига жавоб 
берадиган, техника назорати булими кабул килиб олган хамда тайёр 
маҳсулот омборига топширилган маҳсулот тайёр маҳсулот дейилади. 


146 
Хозирги даврда, яъни бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик 
юритувчи субъектлар асосан тузилган шартномалар (буюртма папкаси) ва 
бозор талабини чукур ва хар томонлама ўрганиб маҳсулот ишлаб чиқариш, 
уларнинг турлари ва хажмини белгилайдилар. Бунинг учун эса йирик 
компания, концерн ва фирмаларнинг таркибида маркетинг булимлари 
ташкил килиниб улар факатгина бозорнинг талаби ва таклифини ўрганиш, 
яъни зарур, тез сотиладиган маҳсулотларнинг турларини ва уларга булган 
талабни ўрганиш билан шугулланадилар. Бошқарув рахбариятига тегишли 
таклифларни бериб ушбу хулосалар у ёки бу маҳсулотларни ишлаб чиқариш, 
уларнинг сифати ва хажми юзасидан карорлар кабул килишда асосий урин 
тутади. 
Хозирги даврда субъектнинг ривожланиши ва барқарорлигида 
маҳсулотларни олдиндан тузилган шартномага асосан ишлаб чиқариш ва 
сотиш мухим урин тутади. Ушбу тартиб субъект фаолиятининг иктисодий 
кўрсаткичини белгилашда ва хўжалик фаолиятининг самарадорлигини 
белгилаш ва белгиланган иақсадга мувофиклигини исботлашда асосий 
кўрсаткичлар мажмуаси ҳисобланади. 
Субъектнинг маҳсулотни сотиш хажми кўрсаткичини аниклашда унга 
кийматининг келиб тушишидан катъий назар сотилган ва жўнатилган 
маҳсулотлар, бажарилган ишлари ва курсатган хизматларининг умумий 
суммасидан фойдаланадилар. 
Тайёр маҳсулотлар, иш ва хизматлар субъектнинг маблағлари каторида 
ҳисоблангани учун ушбу жараён хўжалик фаолиятининг охирги боскичи 
ҳисобланади ва хўжаликка тегишли маблағларнинг доиравий айланишини 
таъминлайди. Ушбу жараён натижасида тайёр маҳсулотлар ишлаб чикилади, 
улар, ишлар ва хизматлар истеъмолчиларга етқазиб берилади ва субъектга 
пул маблағлари шаклида ёки алмашув натижасида бошқа моддий ресурслар 
келиб тушади. Натижада давлат олдидаги бюджетга тўланадиган солиқ 
мажбуриятлари, бошқа мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятлар, мол 
етқазиб берувчиларга, банкларга, ишчи ва хизматчиларга ва бошқа 
субъектларга булган қарз мажбуриятларини ўз вақтида тўлаш имкониятини 
яратадилар. Тайёр маҳсулотларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар 
кўрсатиш бўйича белгиланган режаларни бажармаслик эса салбий 
натижаларга олиб келади. Субъектнинг айланма маблағларининг доиравий 
айланишини секинлаштиради, истеъмолчилар олдидаги мажбуриятларни 
бажара олмаслиги натижасида жарималар тўлашга олиб келади, бошқа 
тўловларни (солиқ, ажратмалар, меҳнат ҳақи ва бошқалар) уз вақтида тулай 
олмасликка, умуман олганда субъектнинг молиявий холатининг пасайишига 
олиб келади. 


147 
Субъектлар маҳсулотни сотиш, ишларни бажариш ва хизматларни 
кўрсатиш режаларини тузаётганда ушбу фаолият натижасида олинадиган 
(кутилаётган) фойда хажмини хам белгилайдилар. Чунки шартномада 
келишилган баҳо курсатилганда унинг таркибига маҳсулотнинг таннарҳи ва 
солиқлардан ташқари тегишли микдорда фойда суммаси хам кушилади. Бу 
суммани шартномада курсатилган тайёр маҳсулотларнинг микдорига уларга 
кушилган фойда суммаси кушилса умумий кутилаётган фойда хажми 
аникланади. Ушбу кутилаётган фойда суммаси асосида тўланадиган 
бынакларнинг микдори- бюджетга солиқ бўйича тўланадиган сумма 
аникланади. 
Олинган фойданинг хақиқий суммаси эса белгиланган тартибда, асосан 
ойнинг ва йилнинг охирида аникланади- сотилган маҳсулотлар, бажарилган 
ишлар ва курсатилган хизматларнинг келишилган сотиш баҳоси билан 
уларнинг тулик хақиқий таннарҳи (ишлаб чиқариш таннарҳи ва уларни 
сотиш билан боглик сарфлар) уртасидаги фарк суммасидан кушилган киймат 
ва акциз солиқларини чегирилган холдаги фарк суммаси ҳисобланади. 
Шунинг учун хам субъектнинг хўжалик фаолиятида тайёр 
маҳсулотлар, уларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш 
мухим урин тутади. 
Тайёр маҳсулотнинг бухгалтерия ҳисоби, уларни юклаш ва сотиш 
устидан назоратни олиб бориб, куйидагиларни таъминлаш керак: 
• 
тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш, унинг захиралари холати ва 
омборларда сакланиши, бажарилган ишлар ва хизматлар устидан мунтазам 
назоратини; 
• 
ортилган ва берилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни уз вақтида ва 
тугри хужжатлаштириш, харидорлар билан ҳисоблашишларни аник ташкил 
этиш; 
• 
маҳсулот етқазиб бериш шартномаларининг хажми ва тури бўйича 
ижро этилишини назорат килиш; 
• 
маҳсулотни сотишдан олинадиган суммани, маҳсулотни ишлаб 
чиқариш ва сотиш учун амалда сарфланган харажатларни, фойда суммасини 
ҳисоблашни уз вақтида ва тугри бажариш. 
Ушбу вазифаларни бажариш субъектнинг бир текисда фаолият 
кўрсатиши, маҳсулотларни сотишни ва омборхона хўжалигини тугри ташкил 
килиш ва ушбу муомалаларни уз вақтида ва тугри хужжатлашни талаб 
килади. 
Хўжалик юритувчи субъектда тайёр маҳсулот (иш, хизматлар) 
таркибига куйидагиларни киритиш мумкин: 


148 
• 
тайёр маҳсулот (иш, хизмат) ва субъектнинг узи ишлаб чикарган ярим 
тайёр маҳсулотлар; 
• 
саноат тарзидаги иш ва хизматлар; 
• 
носаноат тарзидаги иш ва хизматлар; 
• 
сотиб олинадиган буюмлар (бутлаш учун сотиб олинган буюмлар); 
• 
курилиш, курилиш-монтаж, лойиха-кидирув, геология-разведка, 
илмий-тадкикот ишлари ва шунга ухшаш ишлар; 
• 
транспорт корхоналарида юк ва йуловчиларни ташиш бўйича 
хизматлар; 
• 
енгил автомобилларнинг ижараси ва автомобилларни етқазиб бериш 
(хайдаб келиш) хизматлари; 
• 
транспорт-экспедиция ва юклаш, тушириш ишлари; 
• 
алока корхоналарининг хизматлари ва шу кабилар. 
Субъектда маҳсулотнинг ҳисоби- натура, шартли-натура ва киймат 
кўрсаткичларида юритилади. 
Натура кўрсаткичлари маҳсулотнинг жисмоний хоссаларига мувофик 
унинг сони, хажми, огирлигини акс эттиради ва бу кўрсаткичлар тайёр 
маҳсулотни микдор жихатдан ҳисобга олишда кулланилади. 
Шартли-натура улчовлари бир хилдаги маҳсулотни ҳисобга олишда 
умумлаштирилган кўрсаткичлар учун кулланилади. Бундай маҳсулотнинг 
микдори турлар бўйича коэффициентлар ёрдамида шартли огирлик, нав, 
ягона улчов ва шу кабиларга айлантирилиб, кайтадан ҳисоблаб чикилади. 
Ишлаб чикарилган маҳсулотнинг киймат кўрсаткичи, агарда 
маҳсулотнинг хаммасини четга сотиш назарда тутилса, товар маҳсулотининг 
хажмидир. Товар маҳсулоти сотишнинг режа ва амалдаги нархларида, 
ишловнинг меъерий кийматликларида, бозор нархларида баҳоланиши 
мумкин. 
Субъектларда 
маҳсулот 
ҳисоби 
режа 
булимида 
натура 
кўрсаткичларида, омборда эса киймат кўрсаткичларида олиб борилади. 
Тайёр маҳсулот бухгалтерия ҳисобида маҳсулотнинг амалдаги ишлаб 
чиқариш таннарҳи, режа ишлаб чиқариш таннарҳи, сотишдаги улгуржи 
нархлар, эркин сотиш нархлари ва тарифлари, эркин бозор нархларида 
баҳоланиши мумкин. Шуни хам айтиб утиш керакки, тайёр маҳсулот 
корхонанинг айланма маблағлари таркибига киради ва шу боисдан амалдаги 
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тугрисидаги миллий стандартларга (БХМС) 
биноан, хақиқий ишлаб чиқариш таннарҳи бўйича балансда акс эттирилиши 
керак. 


149 
Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва реализация килиш режаси ишлаб 
чиқариш хажми, номенклатураси, ишлаб чиқариш ва реализация килиш 
муддатлари курсатилган ёйма тизимли дастуридан иборат булади. 
Ушбу ишлаб чиқариш дастурида куйидаги асосий кўрсаткичлар 
ифодаланиши керак: 
• 
тайёр маҳсулотлар (иш ва хизматлар)нинг хажми ва турлари; 
• 
тайёр маҳсулотлар (иш ва хизматлар)ни ишлаб чиқариш графиги; 
• 
алоҳида ишлаб чиқариш жараёнларининг тугаш муддатлари;
• 
хар бир маҳсулот ва хар бир иш жараёни бўйича киймат улчовларида 
курсатилган йиллик иш хажми; 
• 
товар маҳсулотини ишлаб чиқариш ва реализация килиш муддатлари; 
• 
ҳисобот даври (ойи) бошига ва охирига тугалланмаган ишлаб 
чиқариш қолдиқларининг улгуржи нархлари; 
• 
ишлаб чиқаришдан ташқари харажатлар; 
• 
маҳсулотни ишлаб чиқаришга кетган умумий харажатлар; 
• 
ишлаб чикарилган бир бирлик маҳсулотнинг таннарҳи; 
• 
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация килиш учун зарур 
буладиган бошқа сарфлар тугрисида маълумотлар. 
Бу маълумотлардан келиб чиккан холда моддий, молиявий ва ишчи 
кучи ресурсларига булган эхтиёжи аникланади. 
Дастлабки технологик режада мухандис маҳсулотнинг энг мукаммал 
яратилиш хусусиятларини ёзиб беради, бу технологик калькуляция 
варакчасида батафсил ҳисобларини амалга оширишга ёрдам беради. 
Дастлабки технологик режанинг таркибига маҳсулот, иш ва хизматнинг 
номи, микдори ва турлари тугрисидаги маълумотлар киради. 
Ишлаб чикариладиган маҳсулотнинг хамма параметрлари, стандарт 
талаблари ва сарфланадиган харажатларнинг турлари ва микдори 
(технологик карта) курсатилади. 
Айрим маҳсулотларни ишлаб чиқариш узок ишлаб чиқариш даврини 
талаб килади ва тайёрланаетган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш 
боскичида булади, яъни ҳисобот даврининг боши ва охирида тугалланмаган 
ишлаб чиқаришда қолдиқлар колади. 
Ялпи маҳсулот- маълум давр ичида ишлаб чиқаришнинг тулик 
хажмини киймат улчовларида ифодалайдиган кўрсаткичдир. У ҳисобот 
давридаги тайёр маҳсулотни ва тугалланмаган ишлаб чиқариш хажмини уз 
ичига олади. 
Буни куйидаги формула ёрдамида ифодалаш мумкин: 
Я=Х(Тб
-
То)М 


150 
бу ерда: 
Я- ялпи маҳсулот (сум); 
Х- товар маҳсулотининг хажми (сум) 
Тб- ҳисобот даврининг бошига тугалланмаган ишлаб чиқариш (сум); 
То- ҳисобот даврининг охирига тугалланмаган ишлаб чиқариш (сум); 
М- буюртмачилардан жалб килинган материалларнинг хажми (сум). 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish