9100-
Сотилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва курсатилган
хизматларнинг таннарҳини ҳисобга олувчи счётларнинг чизмаси.
9110-
"Сотилган маҳсулотларнинг таннарҳи"
9120-
"Сотилган товарларнинг таннарҳи"
9130-
"Бажарилган ишлар ва курсатилган хизматларнинг таннарҳи"
9140-
"Товар-моддий захираларни сотиб олиш”(даврий усулда)
9150-
"Товар-моддий
захираларнинг
баҳосини
мукобиллаштириш”(даврий ҳисоб усулида)
Счётларнинг кредитидан
Дебет
Счётларнинг дебетига
Кредит
1000-
Инвентаризация якуни натижасида
ТМЗ купайиши
Материалларнинг камайиши
-1000
2010-
Инвентаризация
натижасида
тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг
ысиши
Устиришдаги
ва
бокувдаги
хайвонларнинг
камайиши
-1100
2010-
Ишларнинг тугатилган боскичлари
бўйича ҳисобдан чикарилиши
Тугалланмаган ишлаб
чиқариш суммасининг
камайиши
-2010
2310-
Ёрдам
ишлаб
чиқариш
хизматларининг сотилиши
Тайёр маҳсулотларнинг
камайиши
-2010
2810-
Тайёр маҳсулотларнинг харидор ва
буюртмачиларга
жунатиш
натижасида таннарҳини ҳисобдан
чиқариш
Товарларнинг
камайиши
-2910
2810-
Тайёр
маҳсулотларнинг
узок
муддатли
инвестиция
учун
берилиши
ТМЗ
сотиб
олиш
счётининг ёпилиши
-9900
2810-
Бошқа булинма ва субъектларга
текинга берилиши
ТМЗ
баҳосини
мукобиллаштириш
счётининг ёпилиши
-9900
2810-
Тайёр
маҳсулотларни
киска
161
муддатли инвестиция учун бериш
2810-
Тайёр маҳсулотларнинг ысиши
2910-
Товарларнинг
сотилиши
натижасида
таннарҳини
акс
эттириш
2910-
Товарларни
узок
муддатли
инвестиция ҳисобига бериш
2910-
Товарларни
киска
муддатли
инвестиция ҳисобига бериш
2910-
Товарларни ички булинма ва
субъектларга текинга бериш
2910-
Товарларнинг ўсиши
5000,
6010-
ТМЗ олиш
Субъектларда маҳсулот ва товарларни сотиш, ишлар бажариш,
хизматлар кўрсатишга доир ахборотларни умумлаштириш, шунингдек сотув
натижаларини аниклаш учун счётлар режасида 9910-"Якуний молиявий
натижалар”жамлама счёти кузда тутилган.
9910-
"Якуний молиявий натижалар”счётининг дебетида сотилган ёки
жўнатилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг хақиқий ишлаб чиқариш
таннарҳи, маҳсулотни сотиш харажатлари, маҳсулот нархига устама равишда
тўланадиган идиш баҳоси, кушилган киймат солиги суммаси, акциз ва
божхона солиқлари суммаси акс эттирилади. Ушбу суммалар асосан 9110-
"Сотилган маҳсулотларнинг таннарҳи", 9410 ва бошқа счётларнинг
кредитидан олинади.
9910-
"Якуний молиявий натижалар”счётининг кредитида сотилган ёки
жўнатилган маҳсулот (бажарилган иш, курсатилган хизмат) учун тўлов
хужжатлари бўйича курсатилган суммалар ёки курсатилган хизматлар учун
харидорлардан олинадиган суммалар (4010) ва банк счётларига ётказилган
суммалар кайд килинади. Ушбу суммалар тегишли 9010-"Маҳсулот (иш ва
хизмат)ларни сотишдан олинган даромадлар”ва 9030-"Бажарилган ишлар ва
курсатилган хизматлардан олинган даромадлар”счётларининг дебетидан
олинади.
Маҳсулот жўнатилганидан ёки сотилганидан сўнг ва тўлов хужжатлари
курсатилганидан кейин субъектнинг бухгалтериясида куйидаги ёзувлар кайд
этилади:
•
сотув нархларининг киймати микдорига:
4010-
"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”счётининг
дебети;
9010-"
Маҳсулотларнинг сотилишидан олинган даромадлар”счётининг
кредити;
162
•
бир вақтнинг узида:
9110-
"Сотилган маҳсулотларнинг таннарҳи”счётининг дебети ва
2810-
"Тайёр маҳсулот”счётининг кредити хақиқий ишлаб чиқариш
таннарҳи микдорига.
Маҳсулотларни жунатиш ва сотиш (ишлар бажариш, хизматлар
кўрсатиш)нинг ҳисоби 11-журнал-ордерда юритилади. Мазкур журнал-ордер
2800-
"Тайёр
маҳсулотлар",
2910-"Товарлар",
9110-"Сотилган
маҳсулотларнинг таннарҳи", 9130-"Бажарилган ишлар ва курсатилган
хизматларнинг таннарҳи", 4010-"Харидорлар ва буюртмачилардан
олинадиган тўловлар”счётларининг кредитига оид муомалалар хамда 9010,
9030 ва 9110 счётларининг аналитик маълумотларини акс эттиришга
мылжаллангандир.
11-
журнал-ордер ва 15,16-кайдномалар аналитик маълумотлар асосида
юритилади. 9110, 9130 ва 9010, 9030 счётларининг аналитик маълумотлари
хақиқий таннарҳ, ҳисоб нархлари, такдим этилган тўловнома ёки унинг
нархини курсатиб урнини босувчи хужжатга доир сумма, шунингдек ҳисобот
ойи муомалалари хамда йил бошидан бери амалга оширилган хажми бўйича
солиқ суммалари хам 11-журнал-ордерда келтирилади.
9010, 9030 ва 9110, 9130 счётларининг аналитик хмсоби сотилган
маҳсулот, бажарилган иш ва курсатилган хизматларнинг хар бир тури бўйича
айрим олган холда юритилади.
Сотилган маҳсулотнинг хақиқий таннарҳини ҳисоблаш учун дастлаб 11-
журнал-ордерда йил бошидан бери жўнатилган маҳсулотларнинг хақиқий
таннарҳи муомаласи унинг такдим этилган тўловномалар (ёки уларнинг
урнини босувчи хужжатлар) бўйича кийматига фоиз нисбати белгиланади.
Олинган фоиз билан ой якуни холатига кура хали туланмаган, лекин
жўнатилган маҳсулотнинг хақиқий таннарҳи аникланади. Бунинг учун ой
якуни холатига кура хали туланмаган барча тўловномаларнинг сотув
киймати ушбу фоиз нисбатига купайтирилади. Сотилган маҳсулот
(бажарилган иш, курсатилган хизмат) ва харидорларга жунатиш
харажатларининг хақиқий таннарҳга уларни ҳисобот ойида жунатиш
киймати (кайтарилган маҳсулот суммаси бунга кирмайди) кушилади ва
ундан ой охиридаги колдиги айириб ташланади.
11-
журнал-ордерда шунингдек, яроксизлиги учун харидорлар томонидан
кайтарилган маҳсулотларга доир муомалалар хам акс эттирилади. Агар
маҳсулот унинг киймати тулангунга кадар кайтарилса, ҳисобда куйидаги
ёзувлар кайд этилади:
•
сотув нархи киймати микдорига:
9040-
"Сотилган маҳсулотларнинг кайтарилиши”счётининг дебети;
163
4010-
"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар”счётининг
кредити;
•
маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг хақиқий таннарҳи микдорига:
2810-
"Тайёр маҳсулот”счётининг дебети;
9110-
"Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннарҳи”счётининг
кредити;
•
фойда ёки зарар суммаларининг хажми эса 9910-"Якуний молиявий
натижалар”счётида аникланади:
9010-
"Сотилган
маҳсулот
(иш,
хизматлардан
олинган
даромадлар”счётининг дебети;
9910-
"Якуний молиявий натижалар”счётининг кредити;
9910-
"Якуний молиявий натижа”счётининг дебети;
9040-
"Сотилган маҳсулотларнинг кайтарилиши”счётининг кредити;
9110-
"Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннарҳи”счётининг
кредитидан 9910-"якуний молиявий натижа”счётининг дебетига утказилади.
•
хақиқий таннарҳ микдорига:
2810-
"Омбордаги тайёр маҳсулотлар”счётининг дебети, 2010-"Асосий
ишлаб чиқариш”счёти кредити ва 9110-"Сотилган маҳсулотларнинг
таннарҳи”счётининг
дебетига
2810-"Омбордаги
тайёр
маҳсулотлар”счётининг кредитидан утказилади.
Агар маҳсулот ҳақи харидор томонидан туланган булса, бу холда санаб
утилган бухгалтерия ёзувларидан ташқари келиб тушган пул маблағлари
суммасига куйидаги бухгалтерия утказмаси амалга оширилади:
6310-
"Харидор ва буюртмачилардан олинган бынаклар”счётининг
дебети
ва
4010-"харидорлар
ва
буюртмачилардан
олинадиган
тўловлар”счётининг кредити ва колган сумма 5010, 5110 ёки 5210
счётларининг дебетида ва 4010 счётининг кредитига кайд килинади.
Харидорлар томонидан кайтарилган яроксиз маҳсулот куйидагича
расмийлаштирилади:
2610-
"Ишлаб чиқаришдаги брак”счётининг дебети ва 6860-"Даъволар
бўйича тўланадиган тўловлар”счётининг кредити.
Маҳсулотни харидорга уз ҳисобидан етқазиб беришга доир транспорт
харажатлари учун куйидаги утказма амалга оширилади:
9410-"
Маҳсулотни сотиш билан боглик сарфлар”счётининг дебети ва
2310-
"Ёрдам ишлаб чиқариш”счётининг кредити.
Брак маҳсулотининг харидор томонидан етқазиб берилишига доир
транспорт харажатлари куйидагича акс эттирилади:
2610-
"Ишлаб чиқаришдаги брак”счётининг дебети;
5110-
"Пул маблағлари”счётининг кредити.
164
Маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг сотилишининг молиявий натижаси 9910-
"Якуний молиявий натижалар”счётининг кредити ва дебети жамламаларини
таккослаш йули билан аникланади. Агар 9910-счётнинг кредит томонидаги
жамламаси дебет томонидаги жамламасига караганда юкорирок булса, бу
холда субъект фойда олган ҳисобланади ва ойнинг жамлама счётида
тулалигича ҳисоблаб чикарилади хамда бу холда маълумотлар 15-журнал-
ордерда кайд килинади:
Агар 9910-счётнинг кредитдаги жамлама суммаси дебетидаги жамлама
суммасидан кам булса, у холда субъект зарар курган булади хамда 11-
журнал-ордерда кайд килинади.
Маҳсулотни сотиш харажатларига куйидагилар киради:
•
маҳсулотнинг жунатилишини ташкил этиш (маркетинг муомалалари)га
доир харажатлар;
•
тайёр маҳсулотлар омборидаги маҳсулотнинг идиши ва уни ураб-
боглаш харажатлари;
•
маҳсулотни етқазиб берувчи ҳисобидан у жунатиладиган станция
(порт)га етқазиб бериш, вагонлар, кемалар, автомобиллар ва бошқа
транспорт воситаларига юклаш харажатлари;
•
маҳсулотни
жунатиш
ва
бошқа
воситачилик
йигимлари
(ажратмалари)ни тўлаш харажатлари;
•
маҳсулотни сотиш жойидаги улар сакланадиган биноларнинг карови ва
кишлок хўжалиги корхоналарида сотувчиларнинг меҳнатига хак тўлашга
доир харажатлар;
•
реклама харажатлари;
•
бошқа, юкорида кайд килинган харажатлардан ташқари иақсадли
харажатлар.
Маҳсулотни ураб-боглаш ва саклашга оид харажатлар харидорлар
томонидан сарфланса сотув харажатларига киритилмайди.
Омбордаги тайёр маҳсулотларни харидорларга сотиш субъектнинг
маркетинг булими томонидан амалга оширилади. Ушбу жараённи амалга
ошириш учун харидорлар билан олдиндан тузилган шартномалар ва
жунатиш графигига асосан субъект рахбарининг буйруги чикарилади ёки
махаллий истеъмолчиларга юк хатига асосан сотилади. Субъектнинг молия
булими ёки бухгалтерия харидор-субъектнинг номига счёт ёки тўлов-
талабнома хужжатини ёзиб, товар сотувчи субъектга хизмат курсатадиган
банкка топширади.
Тўлов-талабнома мол етқазиб берувчининг счёт-фактурага мос
равишда ортиб жўнатилган маҳсулот киймати учун харидорнинг
ҳисоблашиш ракамидан маблағни утказиб бериши тугрисида банкка берган
165
буйругидир. Унда ортиб жўнатилган маҳсулот киймати ва сотиш баҳоси,
микдори ва ассортименти кайд килинади.
Франко-омбор мол етқазиб берувчининг омбори.
Ушбу тартибда маҳсулотни ортиб-жунатиш билан боглик булган барча
харажатларни харидор уз зиммасига олади ва тўлов талабномасида
курсатилмайди. Бу сарфлар маҳсулотларни юклаш, бекатга олиб бориш,
темирйул тарифи ва маҳсулотни вагонга ортиш харажатларининг
йигиндисидан иборат.
Маҳсулот омбордан харидор-субъектнинг вакилига берилган
ишончномаси асосида жунатилади ва товар транспорт юкхати хужжати
билан расмийлаштирилади. Маҳсулот жўнатилгандан сўнг сотилган
маҳсулот киймати 2810-"Омбордаги тайёр маҳсулотлар”счётининг
кредитидан 9110-"Сотилган маҳсулотларнинг таннарҳи”счётининг дебетига
ёзилади ва шу вақтда 4010-"Харидор ва буюртмачилардан олинадиган
счётлар"нинг дебети ва 9010-"Сотилган маҳсулотлардан олинган
даромадлар”счётининг кредитида кайд килинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |