Тошкент молия институти


-мавзу. ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТНИНГ БУЮК



Download 3,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/56
Sana23.02.2022
Hajmi3,25 Mb.
#177879
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56
Bog'liq
2019 Инновацион иқтисодиёт дарслик

5-мавзу. ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТНИНГ БУЮК 
БРИТАНИЯ ИҚТИСОДИЁТИ ЎСИШИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ 
АҲАМИЯТИ 
Режа 
1. Буюк Британия инновацион ривожланиш модели. 
2. Буюк Британияда интеллектуал мулкка эгалик хуқуқи. 
3. “Isis Innovation” компанияси инновацион фаолияти. 
4. Интеллектуал мулкка бўлган хуқуқни ҳимоялаш мақсадида хукумат 
комиссияси (Intellectual Property Group)ни вазифалари. 
5. Буюк Британия иқтисодиётида инновацион кластерлар. 
Ривожланган мамлакатлар инновацион ривожланиш йўлининг бир 
қатор ўхшаш жиҳатлари мавжуд бўлиб, миллий иқтисодиётда илм-фанни 
самарадорлигини 
ошириш 
мақсадида 
узоқ 
муддатли 
инновацион 
ривожланиш дастурларини қабул қилинишидир. Шунингдек, инновацион 
ривожланиш 
стратегияси 
иқтисодиётни 
у 
ёки 
бу 
тармоғинигина 
ривожлантиришга 
қаратилмай, 
макроиқтисодий 
даражада 
барча 
йўналишларга тааллуқли ҳисобланади. Яъни, мамлакатнинг инновацион 
дастурлари миллий иқтисодиётнинг барча соҳаларида янги технологияларни 
жорий этиш ва илм-фан ютуқларидан фойдаланишни тақозо этади. 
Биз юқорида АҚШ миллий инновация тизимини шаклланишида “Уч 
ёқлама спираль” моделини жорий этганига, яъни илм-фан, давлат ва бизнес 
ўртасидаги алоқаларни чуқурлашуви инновацион технологияларни самарали 
ривожланишига олиб келганлигининг гувоҳи бўлган эдик.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, амалиётда миллий инновация тизимини 
шакллантиришнинг турли хил моделлари мавжуд. Жумладан, Буюк 
Британия, Германия, Франция ва х.к каби Ғарбий Европа давлатларида 
инновацион ривожланишнинг “Евроатлантика” модели амал қилади. Ёки, 


61 
Япония, Жанубий Корея, Гонконг, Тайван каби осиё давлатларида 
“Шарқийосиё” моделини ҳам таъкидлаш мумкин
79
.
Инновацион ривожланиш бўйича турли моделларнинг алоҳида 
хусусиятлари 1–иловада келтирилган, иловадан кўриниб турибдики, Буюк 
Британияда 
инновацион 
ривожланиш 
моделининг 
асосини 
таълим 
муассасалари ташкил қилади. Инновацион цикл босқичлари ҳам тўлиқ бўлиб, 
амалий, фундаментал илмий-тадқиқотларни амалга оширилиши ва уларни 
тижоратлаштириш учун етарли шарт-шароит яратилган. Шунингдек, солиқ 
имтиёзлари, интеллектуал мулкни ҳимоялаш, лойиҳаларни имтиёзли 
молиялаш орқали давлат томонидан инновацион фаолият қўллаб-
қувватланади.
Бундан ташқари, ўтмишда мамлакатнинг ҳарбий салоҳияти юқори 
даражада бўлиб, аксарият мустамлака мамлакатларнинг илмий манбаларини 
ўзида мужассамлаштирган. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, мамлакатнинг 
инновацион ривожланиш моделининг алоҳида хусусиятларидан бири илмий 
ишланмаларнинг кўпроқ мудофаа аҳамиятига эгалигидир. Чунки, ҳарбий 
тадқиқотлар бўйича Буюк Британия Ғарбий Европа давлатлари орасида 
етакчи, дунёда эса АҚШдан кейинги иккинчи ўринда туради
80
.
Ўрганишлар 
натижаси 
шуни 
кўрсатмоқдаки, 
Ғарбий 
Европа 
мамлакатлари каби Буюк Британия инновацион ривожланиш циклига 
иккинчи жаҳон урушидан кейин ўта бошлади. Чунки, 1940 йилдан кейинги 
даврда АҚШнинг ядро қуроли ҳимояси остида Буюк Британия мудофаа 
харажатларини қисман қисқартириш эвазига илм-фанга сарфланадиган 
харажатларини оширишга эришди
81
.
Хусусан, 1945 йилда Буюк Британия ҳукумати ядрофизика 
тадқиқотлардан воз кечиш ҳисобига радиоастрономия ва юқоримолекуляр 
моддаларнинг хусусиятларини ўрганишга эътибор қаратиб, бу ўзининг 
79
Модели формирования национальных инновационных систем // Капитал страны http://kapital-
rus.ru/articles/article/236495/ 13.09.2013 
80
Колесова В.П., Осьмова М.Н. Национальные инновационные системы: монография. М.: МАКС 
Пресс, 2011. 
81
Глобальная трансформация инновационных систем. Под ред. Н.И.Ивановой, М., ИМЭМО РАН, 2010 


62 
ижобий самарасини берди. Бугунги кунда астрофизика ва молекуляр 
биология соҳасидаги тадқиқотлар бўйича Буюк Британия дунёда етакчи 
давлат ҳисобланади
82
.
Буюк Британия университетлари дунёнинг энг қадимги таълим 
муассасалари сифатида мамлакатнинг инновацион ривожланиши бўйича 
муҳим бўғинлардан биридир. Жумладан, жаҳон рейтингида юқори ўринларда 
турувчи Оксфорд, Кембридж, Лондон каби университетлари қошида илмий-
тадқиқот марказлари амал қилади. Алоҳида таъкидлаш жоизки, Буюк 
Британия олий таълим муассасаларида минглаб хорижий талабалар тахсил 
олади. Дунёнинг турли ҳудудларидан келган битирувчиларнинг аксарият 
қисми ўз илмий фаолиятини мамлакатнинг ўзида давом эттиради. Қуйидаги 
расмда 
дунёнинг 
айрим 
ривожланган 
мамлакатлари 
олий 
таълим 
муассасаларида таълим олаётган хорижий талабалар тўғрисида маълумотлар 
келтирилган.
11-расм. 
Дунёнинг 
айрим 
ривожланган 
мамлакатлари 
олий 
таълим 
муассасаларида таълим олаётган хорижий талабалар сони. 2015 йил 31 декабрь ҳолатига, 
минг киши ҳисобида
83

11-расм маълумотларидан кўриниб турибдики, Буюк Британияда 
тахсил олаётган хорижий талабалар сони бўйича АҚШдан кейинги иккинчи 
ўринда туради. Жумладан, мамлакатнинг нуфузли таълим даргохларида 
йилига 420 минг нафардан кўп хорижий талабалар тахсил олади. Ўз 
навбатида давлат томонидан юқори малакали кадрларни жалб қилиш 
82
Типология моделей инновационного развития. В.М.Сергеев, Е.С.Алексеенкова,В.Д.Нечаев. Полития 
4(51) 2008. Стр 10 
83
National Science Board | Science & Engineering Indicators 2016. 


63 
мақсадида турли грантлар берилади. Шунинг учун Буюк Британияда илмий 
салоҳиятли кадрлар сонининг ўсиши, умумий меҳнат ресурсларининг ўсиш 
темпига нисбатан тезроқ ҳисобланади. Масалан, ўтган асрнинг 60-80 
йилларида иқтисодий фаол аҳоли таркибида инженер-техник кадрлар улуши 
2,2 баробарга ортиб, жамига нисбатан 4,4 %ни ташкил этган
84
.
Фикримизча, малакали ва илмий салоҳиятли кадрлар салмоғини 
ортиши мамлакат миллий инновация тизимини самарали ишлашини 
таъминлайди. Улар томонидан яратилаётган илмий ишланмаларнинг миллий 
иқтисодиётдаги ўрни беқиёсдир. Бугунги кунда Буюк Британия олимлари 
инсонларнинг 
ДНК 
таркибини 
ўрганиш, 
клонлаштириш, 
юқори 
ўтказувчанлик, радиофизика, озон туйнуги, компьютер томографияси, 
молекуляр биология, фармацевтика борасидаги кашфиётлари учун олинган 
Нобель мукофотлари АҚШдан кейинги иккинчи ўринда туради
85
.
Буюк Британияда интеллектуал мулкка эгалик хуқуқи бевосита 
таълим муассасалар ёки илмий тадқиқот институтларига берилган. Шунинг 
учун илмий ходимлар ва олимларнинг ишланмалари учун олий таълим 
муассасалари масъул ҳисобланади. Ўз ўрнида илмий ишланмалардан 
олиналиган фойдани тақсимлашда ҳам ҳар бир муассасада қатъий 
белгиланган 
меъёрлар 
мавжуд. 
Масалан, 
Лафборо 

Download 3,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish