Иккинчидан, гапираётганда овозини баланд кўтармасин.
Учинчидан,
гапираётганда
ўнгу
сўлга
қарамасин.
Тўртинчидан, гаразли ва кинояли гапларни гапирмасин.
Бешинчидан, қаттиқ гапирмасин ва бетга чопарлик
қилмасин. Олтинчидан, пушаймон бўлмаслик учун ўйлаб
гапирсин.
Еттинчидан,
одамлар гапини бўлиб,
сўз
қотмасин. Саккизинчидан, кўп гапирмасин. Чунки кўп
гапириш ақли ноқислик белгисидир. Оз бўлса ҳам, аммо
соз гапиришни шиор этсин» (Уша асар, 227-228 бетлар).
Гарб прагмалингвистлари ҳам Ҳ. Грайс таснифидан
охиригача қониқмадилар. Жеофри Лич (Оеойту ЬеесЬ
1988)
самарали
мулоқот
қоидаларини
шахслараро
муносабат доирасида ва матн сатҳида алоҳида кўринишда
намоён бўлади, деб ҳисоблайди. Биринчи гуруҳга оид
қоидалар
ботиний
нутқ
жараёнида,
яъни
мулоқот
бирлигининг
мақсади
(интенционал
қисми)
шаклланаётганда, когнитив фаолият босқичида
амалда
бўлади.
Иккинчи гуруҳ қоидалари эса концептуал
мазмуннинг лисоний воқеланиши жараёнида фаоллашиб,
нутқий тузилмаларнинг ҳосил бўлишида ўзига хос
тартибга солувчи механизм -регулятор вазифасини ўтайди.
Натижада, мулоқот риторикаси икки турга ажралади:
1. Шахслараро
муносабат
риторикаси:
ҳурмат,
ҳамкорлик ва киноя тамойиллари асосида амалга ошади;
2. Матн риторикаси:
ахборотни идрок этиш ва
англаш тамойили, тежамкорлик тамойили, аниқлик ёки
яққоллик тамойили,
маънодорлик ёки
ифодадорлик
тамойили.
Маълумки, нутқ шаклланиши дастлаб когнитив
фаолият босқичидан ўтади, яъни ботиний (ички) нутқ
жараёнида бўлгуси
нутқий
тузилманннг намунавий
қолиплари
шаклланади.
Бундай
намуналар
турли
кўринишда бўлади. Сўзловчининг вазифаси - ушбу
намуналардан бирортасини танлаш. Танловни бошқариш
142
www.ziyouz.com kutubxonasi
шахслараро
муносабатлар
доирасида
фаоллашувчи
қоидалар зиммасига тушади. Сўзловчи онгида мавжуд
бўлган ва кўзланган коммуникатив мақсадга эришиш
имконини берадиган нутқий тузилмалар мажмуаси ушбу
шахснинг прагматик заҳираси ва имкониятидир. Ушбу
мажмуанинг миқёси кенг ёки
торлигига нисбатан танлов
имконияти ҳам эркинлашади ёки чегараланади.
Баён ва ифода усули танлови эса матн риторикаси
қоидалари билан боглиқ. Сўзловчи мавжуд бўлган риторик
заҳира имкониятларидан фойдаланган ҳолда тафаккурда
юзага келган ва маълум иллокутив мазмунга эга бўлган
концептни матнга кўчиради. Концептнинг нутқий вазият
матнида воқеланиши аниқ бир ифода шаклини танлаш
воситасида амалга оширилади.
Ж.Лич, С.Левинсон, П.Браун, Р.Лакофф, Г.Каспер ва
бошқалар мулоқот бошқарувида
ҳурмат тамойши унинг
самарали кечишини таъминловчи асосий манба эканлигини
таъкидлайдилар.
Тилшунослик
фанида
ҳурмат
категориясининг турли тилларда ифодаланиши, мазмун-
маъно майдони ҳақида қатор тадқиқотлар бажарилган
(Алпатов 1973; Зикриллаев 1990; Ҳожиева 2001 ва
бошқалар).
Прагмалингвистик
талқинда эса ҳурмат
тамойили ижтимоий муносабат тамойилидир. Ҳамкор -
суҳбатдош шахсига эҳтиром мазмунидаги ушбу тамойил
лисоний ва нолисоний мулоқотнинг
барча турларига
хосдир. Ҳурмат тамойилига амал қилган ҳолдагина
ижтимоий
муносабатлар
самарадорлигига
эришиш
мумкин,
чунки
«ижтимоий
мувозанат
ва
дўстона
муносабатни
сақлаш»
(ЬеесЬ
1983:
82)
мулоқотда
муваффақият омилидир.
Ж.Лич ҳурмат тамойилини қуйидагича таърифлайди:
«Қўпол фикр ва ҳукм ифодасини имкони борича (мавжуд
вазиятни инобатга олган ҳолда) камайтириш» (ЬеесЬ 1983:
81). Ушбу тавсифнинг Кайковус «Қобуснома»сидаги
143
www.ziyouz.com kutubxonasi
пандга қанчалик мос келишини қаранг: «Совуқ сўзлик
бўлмагил. Совуқ сўз бир тухумдир, ундан душманлик
ҳосил бўлур». Ҳурмат -эҳтиромнинг нутқий мулоқотда
нечоглик
аҳамиятга
моликлигини
Алишер
навоий
сатрларида ҳам кўрамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: