СЎЗ БОШИ
Ўтган асрнинг 80-йилларида
умумий ва роман
тилшунослиги бўйича йирик мутахассис, Москва давлат
университети
профессори
Р.А.Будагов
янгидан
куч
олаётган
«матн
лингвистикаси»ни
ҳеч
қандай
тилшуносликка алоқаси йўқ, истиқболсиз соҳа эканлигини
исботлашга чинакамига киришди. Унинг фикрича, «қаттиқ
меҳнат эвазига мустақил фан сифатида ажралиб чиққан
тилшуносликнинг» яна қайтадан тил тизимига оид
бўлмаган ҳодисалар билан қизиқиши уни бошқа
фанлар
билан қоришиб кетишига сабаб бўлиши мумкин экан
(Будагов 1980: 85-86). Билмадим, ўз гумонини мақоланинг
сарлавҳасидаёқ баён этган («Матн тилшунослиги қай
даражада
тилшунослик?»)
Рубен
Александрович
прагмалингвистика ҳақида нима деган бўлар эди? Лекин
унинг матн лингвистикасини чилпарчин қилиш мақсадида
келтирган изоҳлари олимнинг прагмалингвистик гояларни
пучга чиқаришга тайёрлигининг мантиқий далилидир. Бу
вазифани Р.А.Будаговнинг «материалистик тилшунослик»
таргиботи борасидаги содиқ
сафдоши МДУнинг яна бир
профессори
О.С.Ахманова
ўз
шогирдлари
билан
бажаришга уриниб кўрганлигини ҳам фанга маълум
(Александрова 1985: 72-73).
Агарда тилшуносликнинг мустақиллигини унинг
софлиги, яъни соф лисоний ҳодисалар тадқиқи билан
машгул
бўлиши
мазмунида
тушунсак,
унда
тилшуносликни фақатгина тил қурилмаси тузилишининг
тавсифи билан шугулланувчи
фан сифатида эътироф
этишга мажбур бўламиз. Аммо бундай мажбуриятни ким
бизга
зўрламокда?!
Инсоннинг
воқеликни
билишга
эҳтиёжи ўсиб боради.
Лисон ҳам воқелик, у воцеликдаги
мавжуд ҳодиса. Шундай экан, тил қурилмаси не сабабдан
у ёки бу тузилишни олишини ёки ушбу қурилма
3
www.ziyouz.com kutubxonasi
механизмларини ҳаракатга келтирувчи
энергия - кучнинг
манбаи қаерда эканлигини, умуман лисоний қурилманинг
қандай ва нима мақсадда «ишлатилишини» билишга
қизиқмаймизми?!
Сўзсиз, дунёни билиш фаолияти тасниф ва тавсифсиз
кечмайди.
Таснифлаш
ҳаракати
-
инсон
билиш
фаолиятининг муҳим амалидир, зеро, воқеликни
идрок
этиш ниятидаги шахс дастлаб ушбу воқеликни бошқасига
қиёслайди ва унинг умумий, хусусий белгиларини топиш
йўли билан маълум турга киритади. Лисоний ҳодисаларни
билиш
истаги ҳам
айнан таснифлаш
ҳаракатидан
бошланади. Лисоний бирликларнинг тузилишини билишда
мурожаат этиладиган дастлабки амаллардан бири ҳам
формал-мантиқий таснифлаш амали бўлди.
Аммо бу
амалга товуш ва грамматик тизимлар осон «бўйсунишган»
бўлса, лисоний семантик ҳодисаларнинг унга «бош эгиши»
ўта қийин кечди. Натижада, лингвистика «қарама-
қаршиликлар» қиёсига асосланган структур услубли
таснифдан тилни
ҳаракатдаги тизим сифатида тасаввур
этиш гоясини таргиб этувчи тизимлаштиришга ўтишга
мажбур бўлди. Бироқ ҳар иккала ҳолда ҳам тилшунослик
эмпирик таҳлил доирасидан чиқиб
кета олмади ва унинг
асосий тадқиқ объекти бевосита идрок этиладиган лисоний
структура ҳамда грамматика ва лугат ҳудудидан жой олган
маълумотлар бўлиб қолаверди. Бу ҳудуд чегарасидан четга
чиқиш ҳамда эмпирик кузатиш тажрибасидан бир оз бўлса-
да
чекиниш
«нолингвистик»,
ҳатто
«ноилмий»
тамгаларини олиши ҳам ҳеч гап эмас эди.
Борлиқ ҳақидаги
тизимий, методологик ва танцидий
билимни ўзлаштиришга йўналтирилган фаолият бўлган
фан
фақатгина
эмпирик
кузатиш
билан
чекланиб
қолмаслиги аниқ бўлди. Тўгри-да, билиш фаолияти
босқичма-босқич амалга ошириладиган фаолиятдир, у
зоҳирдаги
хусусият, муносабатлардан ботиндаги мазмун-
4
www.ziyouz.com kutubxonasi
моҳиятга қараб йўл олади. «Шарқ
Арастуси» номини
олган Абу Носир ал-Форобий «Китоб - ал хулуф» асарида
билиш ҳаракати икки йўналиш олишини ва улардан бири
«бевосита сезишга яқин турган мақсадни,
иккинчиси эса
онгли идрокка яқинлигини» олдинги ўринга қўйишини
қайд этган эди. Ундан тўққиз аср кейин яшаган Георг
Гегель (Не§е1) 1807 йилда нашр қилдирган асари
«Рйапотепо1о§1е с1е§ О е^ез» «Руҳ феноменологияси»
асарида билиш фаолиятининг кўп босқичли эканлиги
ҳақидаги фикрни такрорлади ва бу фаолиятни ҳақиқат
яширинган, ботинга қараб тушадиган зинапояга ўхшатди.
Дарҳақиқат, билиш фаолиятининг кўзлаган мақсади ва
тутган йўли воқелик ҳодисаларини кузатиб тавсифлашдан
ташқари, уларнинг моҳиятини идрок этишдир.
Лисон
инсон
мавжудлигини,
унинг ижтимоий
тажриба-фаолиятини таъминловчи ҳодисадир.
Демак,
лисон тадқиқи билан шугулланаётгани кимса беихтиёр
Do'stlaringiz bilan baham: