Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/91
Sana23.02.2022
Hajmi2,46 Mb.
#171319
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   91
Bog'liq
3,2 МАТЕМАТИК ТАСАВВУРЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

 
 


89 
Назорат саволлари: 
1. Фазо ва фазода мўлжал олиш ҳақида тушунчани таърифланг.
2. Фазони идрок қилиш ва фазода мўлжал олишда сўзининг ролини 
тушунтиринг.
3. 
Болаларнинг 
теварак 
атрофдаги 
фазода 
мўлжал 
олишини 
ўзлаштиришини айтиб беринг. 
 
6-маъруза: Болаларда фазовий ва вақт тасаввурларни шакллантириш 
Р Е Ж А: 
6.1.Кичик гуруҳда болаларни вақт ва фазода мўлжалга олишга ўргатиш. 
6.2.Ўрта гуруҳда болаларни вақт ва фазодада мўлжалга олишга ўргатиш. 
6.3.Катта гуруҳда болаларни вақт ва фазода мўлжалга олишга ўргатиш. 
6.4. Тайёрлов гуруҳда болаларни вақт ва фазода мўлжалга олишга 
ўргатиш. 
 
 
Таянч тушунчалар: ўнг, чап, 
олдин, орқа, яқин, узоқ, шартли 
белгили харита, вақт, кун, тун, эрталаб, 
кундузи, кечқурун, кеча, бугун, эртага, 
дақиқа, сония, ҳафта кунлари, фасллар, 
ойлар, сана.
 
 
6.1.Кичик гуруҳда болаларни фазода мўлжалга олишга ўргатиш 
Теварак-атрофда мўлжал олиш. нг ва чап қўлни фарқлай олиш ва 
айтишни, предмет (ўйинчоқ) ларни ўнг қўл билан чапдан ўнгга қўйишни 
ўргатиш. 
Болаларни предметларнинг ўзига нисбатан жойлашишини аниқлашга, 
“яқин-узоқ”, “тепада-пастда”, “орқада-олдинда” сўзларни айтишга ва нутқда 
тўғри қўллашга ўргатиш. 
Дастурнинг асосий вазифаси кичкинтойни “ўзига” нисбатан мўлжал олишга 
ўргатишдан, иборат, бошқача айтганда, кичкинтой бунда “ўзига” нибсатан ўнг, 
чап, юқори томонларни ажрата оладиган бўла олиши керак. Ўз танасига нисбатан 
фазода томонлар бўйича мўлжал олиш бу мўлжал олишнинг бприпчи 
умумлаштирилган усулидир. “Ўзига” ва “ўзидан” га нисбатан мўлжал олишда 
“ўнг-чапни”ни фарқлаш энг кўп кийинчилик туғдиради. Мана шунинг учун ҳам 
бола олдин ўз қўлларини фарқлашга ўргатилади. Дастурнннг бу вазифаси устида 
ишлаш кейинги ёш гуруҳида ҳам давом эттирилади. 


90 
Боланинг ўзига нисбатан мўлжал олиши дастурнинг янги вазифасига — 
бошқа одамга, буюмларга нисбатан мўлжал олишга ўргатиш вазифасига — ўтиш 
учун зарур асос бўлади. Аммо бошқа одамга нисбатан мўлжал олиш фақат ўз 
гавдаси схемасиғш билгандагина мумкин бўлади. Бола хаёлан бу схемани бошқа 
объектлар-га нисбатан кўчиради ва ўхшашлик бўйича уни бошқа одамдан ва 
буюмлардан ажратади. Масалан, болалар ўйинчоқларни қарашади, улар билан 
фаол ҳаракат қилишади. Суҳбатнинг боришида тарбиячи болалар эътиборини 
характерли деталларга қаратади. Масалан, машина қаралаётган бўлсин; олдинда 
кабина, орқада кузов, пастда олдинги ва кейинги ғилдираклар. Буюмлар 
тасвирланган қирқма расмлар, кубчалар мустақил равишда деталлардан 
(қисмлардан) бутунни тиклаш имконини беради, яъни объектнинг фазовий 
буюмларини (устида—остида, тагида—юқорисида, олдидан—орқасидан, бир 
томони — ён томонидан ва иккинчи томонидан) ўзлаштириш имконини беради. 
Болалар ҳали объектнинг ўнг ва чап томонларини фарқлай олишмайди; бу 
мураккаб малака мактабгача катта ёшда ўзлаштирилади. Кичик гуруҳда 
буюмнинг фазовий характеристикасини тушуниш қисман ўзлаштирилади. У 
ҳолда, деб сўралади, болаларни буюмларга, бошқа одамга нисбатан мўлжал 
олишга ўргатиш зарурми? “Ўзига” нисбатан мўлжал олишнинг ўзи етарли 
бўлиши мумкинми? 
Гап шундаки, теварак-атрофимиз, яъни 
атрофимиздаги фазо, одамлар, ҳар хил буюмлар 
тўплами тўлиб-тошиб ётибди. Мана шу фазода 
мўлжал олиш уларнинг ҳар хил параметрларини, 
жумладан, “олдидан”, “орқасидан”, “ёнидан”, 
“устидан”, “остидан”, кейинроқ буюмнинг “чап” 
ёки “ўнг” томони каби параметрларини ҳисобга 
олиш мажбуриятини юклайди. Олдин ўзига, 
сўнгра бошқа одамга, буюмларга нисбатан карамақарши томонларини ажратиш, 
биринчидан, истиқболда боланинг фақат “ўзига” нисбатангина эмас, балки 
бошқа объсктларга, бошқа одамга иисбатап мўлжал олиш малакасини 
эгаллашнни таъминлайди. 

Download 2,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish