Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Ўрта гуруҳда болаларни фазодада мўлжалга олишга ўргатиш



Download 2,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/91
Sana23.02.2022
Hajmi2,46 Mb.
#171319
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   91
Bog'liq
3,2 МАТЕМАТИК ТАСАВВУРЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

6.2.Ўрта гуруҳда болаларни фазодада мўлжалга олишга ўргатиш 
Теварак- атрофда фазода мўлжал олиш. Нарсаларни ўнг қўл билан 
чапдан ўнгга қараб териш кўникмасини мустаҳкамлаш. 
У ёки бу предметнинг ўзига нисбатан жойлашувини сўз билан ифодалашни 
ўргатиш (олдимда - стол, орқамда – шкаф, пастда – пол, юқорида – шип, ўнг 
томонимда – дераза, чап томонимда - эшик, шкаф – узоқда, стул - яқинда ). 
Болаларга берилган йўналишда (олдинга-орқага, ўнгга-чапга) ҳаракат 
қилишни ўргатиш. 
Теварак- атрофда фазода мўлжал олиш бўйича ишлаш бир неча йўналишда 
ўтказилади. Энг олдин амалий тажриба такомиллаштирилади. Болалар бу ёш 
даврида анча мустақил бўлиб қолишади, ўйинчоқлар сақланадиган жойни 
билишади, ўрнатилган тартибга амал қилишади. Урта гуруҳда улар ошхонада 
навбатчилик вазифаларини бажаришга ўргатилади, ўқув йилининг иккинчи 
ярмидан бошлаб эса, материални машғулотга тайёрлаш ўргатилади. 
Навбатчиларнинг вазифаларини бажариш столдаги идишлар, ўқув ашёларининг 
фазовий жойлашувларини ўзлаштириш билан боғлиқ. Болалар энди бинода ва 
болалар боғчаси участкасида эркинроқ мўлжал оладилар. Масалан, бошқа 


92 
гуруҳлар, мусиқа зали, тиббиёт хонаси қаерда жойлашганини, уларга қандай 
боришни биладилар. Буларнинг ҳаммаси атрофни ўраб олған фазода катта 
қизиқиш билан мўлжал олишдан дарак беради. Педагогик ишнинг ушбу 
йўналиши кейинги ёш гуруҳларида асосан болалар билан кундалик 
мулоқотларда, яъни ўқишдан ташқари вақтда ҳам кенг жорий қилинади. 
Ўрта гуруҳда ўқув фаолиятини ташкил қилиш жараёнида тарбиячи бошқа 
масалаларни ҳам ҳал қилади: 1) фазо ҳақидаги дастлабки билимларни 
мустаҳкамлайди, уларни кенгайтиради ва теранлаштиради, янги маълумотлар 
беради; 2) олинган билимларни ўйинларда, дастурнинг бошқа бўлимларига 
бағишланган машғулотларда ҳар хил ҳаётий ситуацияларда қўллашга ўргатади. 
«Болажон» дастурининг «Теварак- атрофда мўлжал олиш бўлимига мос 
равишда тарбиячи болаларга ўзига нисбатан йўналишни аниқлашни, берилган 
йўналишда ҳаракат қилишни (олдига—орқага, юқорига—пастга, ўнгга—чапга), 
ўзига нисбатан буюмларнинг ҳолатини сўзлар билан тушунтиради. 
Аммо олдин болага нисбатан қарама-қарши йўналишда турган, яъни 
олдида—орқасида, ўнгда—чапда турган 1—2 та ўйинчоқни, буюмлар 
жойлашувини аниқлаш-га доир топшириқ берилади. Ўйинчоқлар ёки қандайдир 
буюмлар сони аста-секин 4 тага етказилади. Дастлабки вақтларда буюмларни 
боладан унча узоқмас масофага (унинг ёнига) жойлаштириш маъқул. 
Кейинчалик масофани катталаштириб бориш керак. Тарбиячининг топшириғига 
биноан, бола хонанинг маълум бир жойига туради ва ўз олдида, чапида ва ўнгида 
қандай буюмлар турганини айтади. Шундан кейин тарбиячи боладан ўнгга 
(чапга) турилишини ва яна қандай буюмлар ундан қайси йўналишда 
турганлигини айтишни сўрайди.
Фазода (“Топ-чи, бунда нима бор?”, “Билинг-чи, нима ўзгарибди?” 
типидаги) мўлжал олишга доир машқлар ўйин характерига эга бўлиши керак. 

Download 2,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish