1-Мавзу. Кириш. Курснинг мақсад ва вазифалари. Этногенез ва этник тарихга оид айрим атама ва тушунчалар


 Этногенез ва этник тарихга оид айрим атама ва тушунчалар



Download 374,9 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana23.02.2022
Hajmi374,9 Kb.
#170453
1   2   3   4
Bog'liq
1 мавзу

2. Этногенез ва этник тарихга оид айрим атама ва тушунчалар. 
Халқларнинг келиб чиқиш тарихини ўрганишда ижтимоий-гуманитар 
фанларида “этник бирлик” ва “этнос” атамалари ишлатилади. “Этник бирлик” 
маълум бир ижтимоий тузимда, табиий-тарихий тараққиёт жараёнида вужудга 
келган ижтимоий ва этник уюшмадир. Унинг синоними “этнос” бўлиб, у 
юнонча “халқ” демакдир. Аммо, “этник бирлик” (русчада этническая 
общность) “халқ” атамасига нисбатан маъно жиҳатидан аниқ тушунчадир. 
Этнос атамаси, яъни халқ жуда кенг ва тор маънода ишлатилади. Масалан, 
кенг маънода: Россия халқи, Ўзбекистон халқи, дунё халқи; тор маънода: ўзбек 
халқи, қирғиз халқи, тожик халқи. Кичик бир гуруҳ кишиларига нисбатан ҳам 
“халқ” ибораси қўлланилади. 
Фанда этник бирликнинг уч босқичи, яъни уч тури мавжуд: қабила, элат 
(халқ) ва миллат. Кетма-кет алмашиб келган бу атамалар турли даврларда 


вужудга келган, улар ўз даврларига хос хусусиятлари билан бир-бирларидан 
фарқ қиладилар. “Элат” атамаси туркий ва форсий тилли аҳоли ўртасида 
қабила, қабила иттифоқи, давлат ёки маълум ҳудуд фуқароларига нисбатан 
“халқ” атамаси ўрнида ишлатилиб келинган. Шунинг учун “элат” туркий ва 
форсий тил муҳити ҳукмрон доирада яратилган оғзаки ва ёзма манбаларда 
учрайди. “Халқ” атамасини “эл”, “элат” ўрнида, аллақачон ўтроқ ҳаёт 
кундалик турмуш тарзига айланган этник бирликлар уюшмасига нисбатан 
ишлатилиб келинмоқда. 
Қабила-ибтидоий жамоа тузимининг сўнгги босқичига хос этник бирлик. 
Қабила уруғларга бўлиниш хусусиятлари билан кейинги босқичдаги этник 
бирликдан (элатдан) фарқ қилади. Қабиланинг ўзига хос тили (лаҳжаси), 
ҳудуди, қабила номининг (этнонимининг) бўлиши ва ўзига хос қабила 
анъаналарини, унинг аъзолари томонидан билиши билан бошқа қабилалардан 
ажралиб туради. Қабила уруғ жамоалари сардорларидан ташкил топган
“оқсоқоллар кенгаши” томонидан бошқарилган, қабила жамоасига тегишли 
барча ишлар демократик принциплар асосида кўрилиб, ҳал этилган.
Кишилик жамиятининг тараққий этиб бориши ва синфий жамиятнинг 
пайдо бўлиши билан ибтидоий босқичга хос этник бирлик-туб маънодаги 
қабила уюшмаси ўз аҳамиятини йўқотади. Аммо, қабила атамаси ва унга 
тааллуқли бўлган баъзи хусусиятлар қолдиқ (русчада пережиток) сифатида 
барча синфий жамиятларда ҳам, уларга мослашган ҳолда, сақланиб қолган.
Тарихда ибтидоий жамоа тузими билан биринчи синфий жамиятнинг 
оралиғини таниқли элшунос олим Л.Г. Морган ўзининг “Қадимги жамият” 
(1877 йил) асарида “Ҳарбий демократия даври” номи билан биринчи бор фанга 
киритган. Бу даврда қабилалар орасидаги этник, иқтисодий хўжалик ва 
маданий алоқаларнинг тобора ривожланиб бориши ва маълум тарихий 
воқеликлар сабабли бир қанча қабилалар бирлашадилар. Қабилаларнинг 
бирлашиш жараёнида этник бирликнинг янги тури вужудга келади. Бу этник 
бирлик маълум тарихий шароитда ҳудудий, иқтисодий хўжалик, тил ва 
этномаданий умумийлик асосида шаклланади. Қадимий даврда (яъни ҳарбий 
демократия даврида) вужудга келган бу янги этник бирликни ифодалаш учун, 
деб ёзади элшунос олим К Шониёзов, “элат” атамасини қабул қилиш ўринли 
бўлса керак. (“Элат” атамасини ўзбек тилида ёзилган илмий адабиётларда 
“народность” (“халқ”) сўзи ўрнида ишлатилиб келинмоқда).
Этнология фанида “этнографик гуруҳ” (субэтнос) атамаси ҳам кўпроқ 
қўлланилади. Этнографик гуруҳ-маълум бир этноснинг яъни элат-халқнинг 
ажралмас қисми, унинг таркибидаги бўлинмалардан бири бўлиб, ўзига хос тил 
лаҳжаси, хўжалик фаолияти, турмуш тарзининг баъзи бир томонлари билан 
муайян элатдан фарқ қилади. Этнографик гуруҳ одатда бир қабила ёки 
элатнинг бошқа ерга бориб, иккинчи бир халқ таркибига кириб яшаётган, 
аммо, унинг таркибига мутлақо сингиб кетмай, у билан бирга яшаб келаётган 
этник бирликка айтилади. 
Масалан, собиқ совет ҳокимиятига қадар ўзбек халқи таркибидаги 
қипчоқлар, қурамалар, умуман олганда кўчманчи туркий қабилалар 
этнографик гуруҳ ҳисобланган. Баъзи ҳолларда этнографик гуруҳ ўз элидан, 


халқидан ажралиб, бошқа бир этнос таркибига қўшилиши туфайли ҳам пайдо 
бўлади. Бу хилдаги этносларнинг катта қисми асрлар давомида маҳаллий 
халқнинг ичида яшаб, уларнинг урф-одатлари ва маданиятини қабул қилиб, 
унинг таркибига сингиб кетган (масалан арабларнинг саид ва хўжа таифаси). 
Аммо, уларнинг маълум қисми ўз тилини ва урф-одатларини, антропологик 
қиёфасининг баъзи бир хусусиятларини яқингача сақлаб келганлар (масалан, 
эронийлар).
Ҳозирги кунда на қипчоқ, на қурама, на қўнғирот, на эроний, на араблар 
ўзбек миллати таркибидаги этнографик гуруҳлар бўла олади. Чунки, халқ 
ўзининг энг юксак камолот чуққиси-миллат даражасига кўтарилганда, миллат 
таркибида этнографик гуруҳларни бўлишини тарихий тараққиёт тақазо 
этмайди.
Этник гуруҳ муайян бир халқнинг парчаланиб, алоҳида қисмларга 
бўлиниб кетиши натижасида вужудга келади. Этнографик гуруҳдан этник 
гуруҳнинг фарқи шундаки, парчаланган халқ таркибидан ажралиб чиққан 
этник гуруҳ бошқа халқ таркибида узоқ муддат яшаб, шу халқнинг тили, 
хўжалик фаолияти, маданияти, урф-одатлари ва турмуш тарзини қабул қилиб, 
уларни ўзига сингдириб, ўзларини унинг номи билан атайдиган бўлиб қолади. 
Аммо, шу билан бирга, бу гуруҳ ўтмишдаги ўз этник номини эслай оладилар. 
Масалан, қипчоқлар XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX асрнинг бошларида 
ўзбек халқининг таркибида этнографик гуруҳ бўлган бўлсалар, аммо қозоқ, 
қирғиз, қорақалпоқ, туркман, бошқирд ва бошқа халқлар таркибида этник 
гуруҳ ҳисобланган. Айрим этник гуруҳлар бошқа этник бирлик таркибига 
кириб, унга аралашиб сингиб кетган бўлсаларда, ўз этник номларини асрлар 
мобайнида сақлаб қоладилар. Масалан, Қашқадарёнинг ўрта оқимларида 
ҳозиргача мажар номи билан аталувчи этник гуруҳ яшайди.
Маълумки, мажарлар Венгрия давлатининг асосий халқидир. Буларнинг 
илк аждодлари бир замонлар Сирдарё қуйи оқимларидаги чўлларда ва Ўрол 
тоғ олди районларида яшаган. Милодий IX асрда мажарларнинг катта қисми 
хазарлар сиқувига бардош бера олмай ғарбга силжиб, ҳозирги Венгрия 
ҳудудига бориб ўрнашганлар. Бу ерда улар славянлашиб, элат ва кейин миллат 
бўлиб шаклланадилар. Қадимги она юртларида қолганлари татар, бошқирд ва 
ўзбеклар таркибига қўшилиб, сингиб кетишларига қарамасдан қадимги этник 
(мажар этнонимини) номларини ҳозиргача сақлаб келадилар.
Энди, “этник жараён” иборасига келсак, этник бирликлар таркибига 
кирган этник гуруҳлар ўртасидаги этник, иқтисодий хўжалик ва маданий 
алоқаларнинг узлуксиз ривожланиб боришига “этник жараён” дейилади.
Тадқиқотчилар этник жараёнларни иккига яъни бўлиниб кетишга ва 
бирлашишга мойил жараёларга бўладилар. Бўлиниб кетишга мойил жараёнлар 
кўпроқ кўчманчи чорвадор қабилалар ҳаётида кўзга ташланади. Масалан, бир 
қабила иттифоқи ёки элатни маълум бир тарихий сабабларга кўра, бўлиниш 
жараёнларини “хунн”, “қанғар”, “турк”, “кўчманчи дашти қипчоқ ўзбеклари” 
мисолида кўриш мумкин, яъни ўз даврида элат бўлиб шаклланган бу 
ижтимоий–сиёсий уюшмалар этник жараёнларнинг бўлиниш тамойилига 
кўра, ўзларининг дастлабки этнос холатларини йўқотадилар. Этник 


жараёнларнинг бирлашиш тамойилига кўра эса, кейинчалик парчаланган бу 
элат уруғларининг иштирокида янги этник бирликлар вужудга келади. 
Масалан, ўзбек, қирғиз, қозоқ, туркман, қорақалпоқ, уйғур ва бошқалар.
Ўзбек халқи этногенетик жараёнларининг жадал кечган вақт милоддан 
аввалги III – милодий V асрлар давомида Қанғ давлати доирасида юз берди. 
Бу даврда турли тилли этник гуруҳларнинг бир-бирларига яқинлашиш, 
қўшилиш жараёнлари жадал кечди. Этник гуруҳларнинг ташқи қиёфаси, тили, 
моддий ва маънавий маданиятида яқинлашиш, феъл-атворида умумийлик 
ҳосил бўлди. Милоддан аввалги II-милодий I-II асрларда Тангритоғ шимолий-
шарқий ҳудудларидан усунларнинг катта гуруҳи, Хитойнинг шимолий-ғарбий
минтақаларидан ва жанубий Сибирда яшаган ху, ди, динлин, теле, хун ва 
бошқа туркий тилли кўчманчи этносларнинг катта гуруҳи Қанғ давлати 
ҳудудига келиб ўрнашадилар. Мана шу даврда юз берган этногенетик 
жараёнлар, яъни Мовароуннаҳр ва унга туташ минтақаларда уларнинг 
суғдийлар, хоразмийлар, боҳтарий ва Фарғона ва Чочнинг ўтроқ аҳолиси 
билан қоришуви натижасида туркий тилли қанғар элати шаклланади. Бу этнос 
ўзбек элатининг шаклланишига асос солган энг қадимги йирик туркий 
қатламни ташкил этган.
Шўролар даври ижтимоий-гуманитар фанлари мажмуасида этнос билан 
этнография фани шуғулланар эди. Россия этнография мактабининг 
намоёндалари машҳур рус этнографи Миклухо-Маклай ғоялари йўлидан 
бориб, ер юзидаги барча этнослар (халқлар) ўртасида жисмоний ва ақлий фарқ 
йўқлигини, улар ўртасидаги фарқ, фақат уларнинг табиий ва ижтимоий 
шароитлари билангина боғлиқдир, деган унинг илмий холислик асосида 
қурилган ғоясини ривожлантирдилар. Дарҳақиқат, Миклуха-Маклай Янги 
Гвиния папауслари ва Океания халқлари устида изланишлар олиб бориб, 
уларнинг турмуш тарзи, моддий ва маънавий маданиятини ўрганиш орқали 
Ғарб дунёсининг ирқчилик назариясига қарши ишонарли маълумотлар тўплай 
олган. Совет даврида бу фан асосан тавсифий характерга эга бўлганлиги учун 
“этнография” деб юритилди. Бу борада катта ишлар қилинди. Натижада, 
илмий автохтонизм назарияси ғоялари йўналишида шўролар даври 
этнографиясида этногенез ва этнос масалаларига илмий -методологик 
ёндашув асосида тадқиқотлар олиб борилиб, тадқиқот объектидан келиб 
чиққан ҳолда, турли қарашлар ва илмий мактаблар шаклланди.
Масалан, академик Ю.В. Бромлейнинг дуалистик концепцияси, Н.Н. 
Чебоксаров ва С.А. Арутяновнинг этнос билан боғлиқ инфармацион 
концепцияси, Г.Е. Марков ва В.В. Пименовнинг тизимли-статистик ёки 
компонентли назарияси, ёки Шўролар даврида маълум маънода чекланган 
таниқли туркшунос олим Л.Н. Гумилевнинг “пассионар назарияси” ва 
бошқалар. Чунки, Собиқ Совет даврида бу фан сиёсий буюртмалар бажариб, 
айниқса, этник ривожланишнинг барча жараёнларини ёритиб бера олган эмас. 
Масалан, этник онг, этник ўзликни англаш, этномаданият ва этномаданий 
қадриятлар, этнослараро жараёнлар, этнослараро муносабатларнинг туб 
моҳиятини очиб бериш каби этноснинг асосий муаммоларини тадқиқ қилишда 
маълум маънода чекланган эди.


Мутахассис олимлар орасида этносга таъриф беришда ҳар хиллик мавжуд 
эди. Масалан, этнос бу-келиб чиқиши бир бўлган кишилар (жамоалар) гуруҳи;
этнос бу-умумий тил асосида шаклланган маданият самараси; этнос бу-бир-
бирларига ўхшаган кишилар гуруҳи; этнос бу-ўзликни англаш хисси қайнаб 
тошган одамлар гуруҳи; этнос бу–табиатнинг самараси; этнос бу-ижтимоий 
категория ёки жамиятнинг ижтимоий ҳосиласи ва бошқалар.
Этнос шаклланишининг энг муҳим аломатларидан бири мазкур этносга 
мансубликни идрок этиш, яъни этник ўзликни англаш хиссидир. Этник 
ўзликни англаш хисси мазкур халққа тегишли фуқаролар томонидан 
ўзларининг келиб чиқиш тарихи ва тарихий тақдирларининг умумийлиги 
асосида шаклланади. Фанда шаклланган мана шу қарашлар асосида этнос 
назариялари шаклланди, жойларда маҳаллий шароитлар ҳисобга олиниб, улар 
янгидан-янги материаллар, қарашлар асосида ривожлантирилди. 

Download 374,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish