Рино Грюнтхаль,
Хельсинки университетининг фин-угор тиллари факультетининг
профессори
39.
КУТУБХОНАЛАР
Финлар бутун дунёни кутубхоналардан фойдаланиш бўйича
ортда қолдирганлар: Финляндия фуқароси бир йилда ўртача 11
маротаба кутубхонага ташриф буюради ва 17 дона китоб, аудио- ёки
бошқа турдаги маълумотларни олади. Қўлларда жами бўлиб 3
миллионта кутубхона карточкаси мавжуд. Нега финлар кутубхона
хизматларидан бунчалик фаол фойдаланадилар?
Кутубхоналар финлар ҳаёт тарзининг бир қисмидир. Билимлар
Финляндияда жуда ҳам қадрланадилар. Финлар – китобхон бўлган
миллатдир. Бу китобларнинг сотилиш даражаси, матбуотни
ўқийдиган одамлар сони ва ҳар йилги китоб ярмаркаларининг жуда
ҳам машҳурлигида билинади. Айниқса, болалар ва ёшлар учун
мўлжалланган китоблар яхши сотилади.
Кутубхоналар кишиларнинг турли хилдаги ақлий талабларини
қондиришга қодир бўлганликлари учун ҳам бунчалик катта талабга
сазоворлар. Кутубхоналар ўз ассортиментларини кенгайтирдилар ва
эндиликда фақатгина китоблар эмас, балки мусиқа ва видео
129
материалларини ҳам таклиф қилмоқдалар. Охирги ўн йилликда
кутубхоналар томонидан таклиф қилинаётган ассортимент электрон
китоблар ҳисобига кенгайди. Илмий нашрларнинг электрон
нусхалари университетлар кутубхоналари учун нодир ва аҳамиятли
манба бўлиб қолди.
Сўнгги йилларда ишончли маълумотларга эга бўлиш масаласи
жамиятдаги муҳокамаларнинг мавзуси бўлиб қолди. Интернет
тармоғидаги излаш тизимлари, маълумотлар қидиришнинг самарали
натижасини таъминлашга муваффақ бўлолмади. Маълумотларнинг
ишончлилигини баҳолаш билан шуғулланувчи юқори малакали
мутахассислар жавобгар бўлган кутубхона ахборот тизимларидаги
далилларнинг ишончлилигини текшириш вазифаси, ўз хусусияти
билан ажралмасдир.
Интернет-медиа ва ахборотлар билан ишлаш қобилияти ва
билимлари, ахборот излаш бўйича таълим дастурлари ва
маслаҳатларнинг таркибий қисми бўлиб қолди. Савол қанчалик
мураккаб
бўлса,
кутубхонадаги
ахборот
ишлари
бўйича
мутахассиснинг Гуглда қидиришдагидан кўра яхшироқ жавобни
топиши эҳтимоли шунчалик кўпаяди.
Ўзаро фойдаланиш иқтисодиёти кенг амалиётдаги тимсолини
айнан кутубхонада топди. Кутубхоналар харид қилишга ҳамманинг
ҳам қурби етмайдиган ускуналар, мисол учун компьютер ва 3-Д
принтерларни ўзаро фойдаланиш учун тобора тез-тез равишда
таклиф қилмоқдалар. Кундалик ҳаётнинг бошқа заруриятлари ҳам
эсдан чиқарилмаган. Кутубхоналарда ўз қон босимини ўлчаш,
скандинавчасига юриш таёқларини ижарага олиш ёки тикув
машинкасида ишлаб кўриш имкониятлари мавжуд бўлиши мумкин.
Шунингдек, кутубхоналар олдида ижтимоий вазифалар ҳам бор.
Кутубхоналар ўз ҳудудида бепул учрашув жойини таклиф қиладилар
ва бундай вазифанинг аҳамиятини эътиборга олмаслик мумкин эмас.
Кутубхоналар томонидан ташкиллаштириладиган тадбирлар барча
ёш тоифаларига мўлжаллангандир – кичкинтойлар учун эртаклар
ўқиб бериш ва мактаб ўқувчилари учун уй вазифаларини бажаришда
кўмаклашишдан бошлаб, то интернет тармоғида ишлаш бўйича
кексаларга маслаҳат беришгачадир. Мигрантлар кутубхоналар учун
мижозларнинг муҳим гуруҳи бўлиб қолдилар ва уларга «тил
кафелари» янги хизмат сифатида таклиф қилинмоқда. Кутубхона
130
тадбиркорликни ва масофавий фаолиятни қўллаб-қувватлаш учун,
ишлаш ёки мажлис ўтказиш мумкин бўлган хонани тақдим қилиши
мумкин. Бундай хизматларда ушбу ҳудудга кўчиб келиш истаги ва
ушбу ҳудуддаги хонадонларнинг нархларида кузатилиши мумкин
бўлган ишчи кучини чақириш омили ҳам бордир
Финляндиянинг ҳар бир ҳокимлигида жамоат кутубхонаси бор –
жами Финляндия бўйича тахминан 800 кутубхона мавжуд.
Кутубхоналар асосий шаҳар хизматларининг таркибий қисми бўлиб
қолдилар. Устига устак, кутубхона хизматлари бепулдир. Бу
Финляндияда яшовчилар учун маълумотларга эга бўлиш ва жамият
фаолиятида қатнашишдаги тенгликни англатади.
Кутубхоналаримиз муваффақиятининг гарови бир неча омилдан
иборатдир. 1990 йилларгача қўшиб борилган давлат ҳиссаси муҳим
эди. Финляндиянинг жамоат кутубхоналари муниципалитетлар
бюджетидан бошқа европа мамлакатлари кутубхоналаридан кўра
камроқ қарам эди. Ахборотлаштирилган жамиятни шакллантириш
бўйича ҳукумат дастурларида кутубхоналарга салмоқли ўрин
ажратилган. Кутубхона ходимлари ахборот ишлари бўйича юқори
малакали мутахассисларга айландилар.
Мамлакатдаги барча кутубхоналар ягона тармоқни ташкил
қилади. Ушбу ўзаро фаолият кутубхона мижозларига маҳаллий
даражада хизмат кўрсатишда кўзга ташланади. Масалан, пойтахт
ҳудудидаги кутубхонадан олинган китобни, айни шу ҳудудда
жойлашган ҳар қандай кутубхонага қайтариб бериш мумкин.
Шунингдек, ҳамкорлик хизматларни яратишда синергетик таъсирни
ҳам кўрсатади. Kirjastot.fi каби қўшма форумлар ёки Миллий
кутубхонанинг
онлайн-сервислари,
хизматларни
мувофиқлаштирилган ҳолда ташкил қилишга, махсус хизматларни
биргаликда ишлаб чиқиш ва таклиф қилишга, шунингдек,
манбаларни тежашга имкон беради.
Фин кутубхоналарининг асосий стратегик чизиғи, вазифаларни
ҳар бир даражадаги энг зарурий вазифаларга эътибор беришга имкон
яратиш учун маҳаллий, ҳудудий ва миллий миқёсда оқилона
тақсимлашдан
иборатдир.
Масалан,
унча
катта
бўлмаган
муниципалитет кутубхонаси ўз ҳудудидаги аҳоли ўртасидаги
ҳамкорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга диққат
қаратиши мумкин. Айни вақтда, миллий миқёсда эса умумий
131
фойдаланиш хизматларини ишлаб чиқиш имкони мавжуддир.
Кутубхона, архив ва музейлар бирлаштирилган FINNA қидирув
тизимининг мижозлар интерфейси бунга мисол бўлиши мумкин.
2000 йилларда кутубхоналар учун янги биноларга ҳам эътибор
қаратилди.
Хельсинки
шаҳри
университетининг
«Кайса»
кутубхонаси, ўз меъморчилиги туфайли машҳур туристик жойлардан
бирига айланди. 2018 йилда очиладиган Хельсинки шаҳрининг
марказий шаҳар кутубхонаси лойиҳалаштириш босқичидаёқ,
жамиятнинг лойиҳалаш жараёнидаги қисман иштироки туфайли
кенг оммавий эътиборга сазовор бўлди.
Фин кутубхоналари мамлакат фуқароларига маълумот олиш ва
жамият ҳаётида иштирок этишда кўмаклашувчи, шунингдек, турли
хилдаги ижтимоий ва маданий хизматларни таклиф қилувчи,
самарали равишда ташкиллаштирилган тармоқни шакллантирдилар.
Фин кутубхоналари турли ва зарурий хизматлар туфайли интернет-
технологияларни узвий равишда сингдиришни ва ўз аҳамиятини
мустаҳкамлашни уддаладилар. Кутубхона ташкилот сифатида,
мижозларнинг хоҳиш ва заруриятларини ўрганиш ва тадқиқ этишда
етакчи бўлиб турибди.
Ҳозирги кунда кутубхона – финлар орасида энг кенг
фойдаланиладиган
маданий
муассасадир.
Бундан
ташқари,
кутубхона – иқтисодий жиҳатдан энг манфаатли бўлган ахборот-
маданият муассасаларидан биридир - муниципалитетлар
бюджетларидаги кутубхоналарнинг ўртача ҳиссаси 1 фоиздан
камроқдир. Бюджетнинг бир фоизини кутубхоналарга ажратиш,
барқарор ривожланиш шаклида бир неча баробар ўзини қоплайди.
Капиталнинг ўсиши билим ва қобилиятлар, фаровонлик ва
иқтисодий фойданинг ошиб боришида акс этади. Агарда
кутубхоналар бўлмаганида, уларни ўйлаб топиш керак бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |