Сонья Косунен,
Докторант, таълим вазирининг парламентдаги собиқ ёрдамчиси
42.
ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ
Фин ўрта мактаблари халқаро таққослашлар давомида
қойилмақом натижаларни кўрсатди. Ўрта мактаб тенгҳуқуқлилик
омили бўйича қурилади. Барча ёш гуруҳлари, ўқув режаси ҳамма
учун ягона бўлган бир хил мактабга борадилар. Мактаб бепулдир.
Жамият мактаб таълимини ташкиллаштириш учун жавобгардир.
Хусусан, PISA (Халқаро талабалар таълим ютуқлари
тадқиқотлари)
халқаро
тадқиқотларидаги
Финляндиянинг
натижалари ортида, фин ўқитувчиларни тайёрлаш тизими турибти.
Ўқитувчилик касби Финляндияда доимо юқори обрўга эга
бўлган. Мамлакатимизда XIX асрнинг ўрталарида илк халқ
мактаблари ташкил қилинганда, улар билан бир вақтда Ювяскюля
шаҳрида ўқитувчиларни тайёрлаш семинарияси ҳам ташкил
қилинган. Ўқитувчилик фаолияти аёллар учун касбий машғулотлар
оламини очиб берди ва деҳқон фарзандларига хўжалик оиланинг
тўнғич фарзандига ўтган вақтларда муносиб даромад манбасини
таклиф қилди.
Ўша пайтларда халқ мактаблари ўқитувчиларини халқ
маърифатчиси деб аташар эди. Таълим масканининг вазифаси, аграр
Финляндия учун маърифатли асос қуриш, келажакдаги мустақил
давлатнинг фуқароларини тарбиялаш, ҳамда Финляндия хўжалик
фаолиятларининг йўналиш ва турларининг хилма-хиллигини янги
маълумот ва билимлар ёрдамида таъминлашдан иборат эди. Ушбу
вазифани бажариш бўйича жавобгарлик халқ мактаби ўқитувчиси ва
у билан бирга ишловчи, қишлоқ йиғилишида сайланадиган мактаб
кенгаши зиммасида эди. Мактаб инспекторлари ўқитиш сифатини
138
кузатиб борар эди. Халқ мактаблари фуқаролик жамияти
архитектурасининг муҳим бўлими эди.
Жамият фикрини ўрганиш натижаларига кўра, ўқитувчилик
касби ҳанузгача ҳам фин жамиятидаги энг катта ҳурматга эга бўлган
касблардан биридир. Оҳирги баҳолашлар бўйича ўқитувчилик касби
бешинчи ўриндадир.
1960 йилларда таълим сиёсати халқ мактабларига нисбатан
янада демократик бўлувчи муқобилни ташкиллаштиришни кўзлади.
Натижада, умумий фаровонлик давлатини яратишнинг бир қисми
бўлган бошланғич ўрта мактаб пайдо бўлди. Мактаб ислоҳотининг
мақсади, мактабни танлашда ўқувчининг ижтимоий келиб
чиқишининг таъсирини тенглаштиришдан иборат эди. Бошланғич
ўрта мактабнинг вазифаси, ҳар бир ўқувчини ҳар қандай катта
мактаб таълим муассасасида ўқишни давом этиш учун етарли бўлган
билим ва қобилиятлар миқдори билан таъминлашдан иборат эди.
Мактабнинг вазифаси ҳанузгача ҳам янги иш кучини
шакллантириш ва фуқароликни тарбиялашдан иборатдир. Замонавий
мактаб ўзининг атроф муҳити билан чамбарчас боғлиқдир. Ота-
оналарни мактаб фаолиятига ўз фарзандлари билан бирга жалб
қилишга ҳаракат қилишмоқда, маданиятлар хилма-хиллиги таълим
жараёни учун янги вазифаларни яратмоқда ва жамият юқори
тезликда ўзгармоқда. Ўқитувчилик касби ҳам дарс берилаётган
фанлар, ҳам илмий исботланган маълумотларга таяниш қобилиятига
кенг қамровда эга бўлиш, психолог бўлиш ва педагогик тарзда иш
юритишни билиш ва бир-биридан фарқ қилувчи ўқувчилар учун
мураббий сифатида бўлишни талаб қилади.
Синф
ўқитувчиси
ва
фан
ўқитувчисининг
малакаси,
университетда олинадиган олий маълумотни талаб қилади. Синф
ўқитувчиси учун асосий предмет тарбия бериш асосларидир. Фан
ўқитувчилари тегишли фанларни ўрганадилар ва шунингдек,
педагогикани ҳам ўрганадилар. Ўқув курси якунида талабалар
магистр унвони олиш учун диссертация ёзадилар. Шу йўл билан
илмий, амалий ва ахлоқий касб компетенцияси шаклланади.
Педагогларни
тайрлаш
университетлар
ўқув
режаларининг
таркибидадир ва шунинг учун ҳам университетлар сифатининг
илмий мезонларига бўйсунадилар.
139
Педагогларнинг фақатгина илмий даражада тайёрлиги етарли
эмасдир. Педагогик таълимда ҳам назарий тайёргарлик, ҳам амалий
билимлар, ҳам педагогик амалиёт давомида қўлга киритиладиган
қобилиятлар бирлашади. Амалиёт бўлғуси педагогнинг тажрибали
педагог бошқарувида синф билан ишлайдиган университет
мактаблари ёки муниципалитет мактабларида ўтиб боради.
Университет мактабларида ўқув фанларини ўқитиш услубиятини
ҳам ўргатишади.
Финляндияда ўқитувчилик касби айниқса ўз даврининг
иқтидорли одамларини жалб қилади. Педагогик маълумот олий
маълумот талаб қилинадиган бошқа фаолият йўналишларига ҳам
эшикларни очиб беради. Таълим дастури шундай ишлаб чиқилганки,
у фақат педагогик талаблар билангина чегараланиб қолмайди.
Ўқитувчи дипломини олганлар ўз педагогик билимларини ҳар
қандай инсоний фаолият турида ҳам қўллашлари мумкин.
Европа Иттифоқи комиссияси педагогларда олий маълумот
бўлиши ва улар педагогик билим ва қобилиятларга эга бўлишлари
кераклигини тавсия қилади. Таълим олиш олий ўқув юртида ташкил
қилиниши ва докторлик унвонини олиш учун ўқишни давом
эттириш имкони бўлиши керак. Шунингдек, педагоглар малакасини
оширишни ҳам эсдан чиқармаслик зарур. Фин педагогик таълим
модели шунинг устида қурилгандир.
Фин педагогик таълимининг қолганлардан фарқ қилувчи
хусусияти, ўқитувчи фаолиятидаги илмий-тадқиқот ёндашувини
тузишдан иборатдир. Тадқиқотчи-педагог модели ўз ишини
мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш, ўз иш муҳитини англаб
етиш,
ўз
педагогик
фаолиятида
илмий-тадқиқот
ишлари
натижаларини аниқлаш ва ундан фойдаланиш, мустақил билим олиш
жараёнини баҳолаш, ўз-ўзига баҳо бериш натижалари бўйича
педагогик
фаолиятини
ривожлантириш
ва
таълим
олиш
заруриятларини тан олиш қобилиятларини кўзда тутади.
Ўқитувчиларнинг малакаларини ошириш иш жойининг ўзида
ташкиллаштирилган. Жамиятдаги бўлиб ўтаётган ўзгаришлар
давомида, болалар ва ёшларда пайдо бўлувчи ўқув муаммолари ҳам
ўзгариб ва кенгайиб боради. Муаммо қанчалик яхши даражада
аниқланган бўлса, уни ечиш ҳам шунчалик самарали бўлиши
мумкин.
Ҳозирги
кунда
Финляндияда,
янги
ахборот
140
технологияларининг инновацион ўқув фаолиятига тақдим қилувчи
ўқув муҳити ва имкониятларини ахборотлаштиришга алоқадор
бўлган, кенг қамровли ўқитувчилар малакасини ошириш курслари
ташкил қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |