Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

8.2. ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЎСИШИГА ТАШҚИ 
ШАРОИТ ОМИЛЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ 
Ўсимликларнинг ўсишига ташқи шароитнинг жуда кўп омиллари таъсир 
этади. Чунки ўсимликларнинг яхши ўсиши 
учун етарли даражада 
ҳарорат,ёруғлик,намлик, газлар таркиби, минерал озиқланиш ва бошқалар талаб 
этилади. 
ҲАРОРАТ. Ўсимликларнинг ўсишига энг фаол таъсир этадиган 
омиллардан бири ҳароратдир. Кўпчилик ўсимликларнинг ўсиш тезлиги ҳарорат 
О дан 35
0
гача ўзгарганда Вант-Гофф қонунига буйсунади. Лекин ҳарорат 35-
40
0
С дан ошгандан кейин ўсиш тезлиги ҳам пасаяди. Умуман ўсишга нисбатан 
ҳам ҳароратнинг учта кардинал нуқтаси бор : 1) минимал, 2) оптимал, 3) 
максимал. Бу нуқталар даражаси ўсимликларнинг турларига боғлиқ. 
Қуйидаги жадвалда айрим ўсимликларнинг уруғларининг униб чиқиши 
учун ҳарорат даражалари келтирилган (0
0
С ). 
Ўсимликларнинг 
номи 
 
Минимал 
 
Оптимал 
 
Максимал 
Арпа, сўли,
буғдой 
Кургабоқар 
Маккажўхори 
Ошқовоқ 
Қовун, бодринг 
Ғўза 
0 - 5
5 - 10 
5 - 10
10 -15
15 - 18
10 – 12 
25 - 31 
31 - 37 
37 - 44 
37 – 44 
31 – 37 
25 – 35 
31 - 37 
37 - 44 
44 - 50 
44 - 50 
45 - 50 
40 - 46 
Ҳароратнинг минимал ва максимал нуқталарида ўсиш энг паст даражада 
бўлади ёки тўхтайди. Лекин нобуд бўлмайди. Ўсишнинг тўхтаб қолиши узоққа 
чўзилганда ўсимлик касалликка чалиниши ёки аста-секин нобуд бўлиши 


164 
мумкин. Оптимал ҳарорат даражаси ўсишнинг энг фаол бўлишини 
таъминлайди. 
Ўсимликлар ҳароратга бўлган муносабатлари асосида бир неча гуруҳга 
бўлинади : 1) иссиқсевар ўсимликлар - минимал ҳарорат даражаси 10
0
С дан 
юқори, оптимал 30-40
0
С атрофида, 2) совуқа чидамли ўсимликлар - минимал 
ҳарорат 0 дан то 5
0
С ва оптимал - 25-31
0
С. 
Лекин айтиш лозимки ўсишни энг фаол таъминлайдиган физиологик 
оптимал ҳарорат ҳамма вақт ҳам самарадор бўлмайди. Чунки ўсишнинг энг тез 
бориши доим ҳам соғлом ва бақувват ўсимлик олиш деган гап эмас. Аксинча 
кўпорганик моддалар сарф қилиниши натижасида ўсимликлар кучсиз бўлиб 
қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам ўсишни таъминловчи соф физиологик 
оптимум ўсимликнинг ўсиш ва ривожланишини энг бақувват ўсимлик 
олинишини таъминловчи гармоник оптимумдан фарқ қилади. Бу ҳарорат 
даражаси физиологик жараёнларнинг бир текисда фаолланиши учун шароит 
яратади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish