Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


 ЎСИМЛИКЛАРНИНГ НОҚУЛАЙ ОМИЛЛАР ТАЪСИРИГА



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

9. ЎСИМЛИКЛАРНИНГ НОҚУЛАЙ ОМИЛЛАР ТАЪСИРИГА
ЧИДАМЛИЛИГИ 
Дастлабки ҳаётнинг пайдо бўлишидан бошлаб организмларнинг ташқи 
муҳитнинг ноқулай омиллари таъсирига мослашуви ва чидамлилиги содир 
бўлабошлади. Чунки ноқулай омиллар организмларнинг,жумладан ўсимликлар 
танасида кечаётган физиологик ва биокимёвий жараёнларнинг жадаллигига 
таъсир этади. Айниқса: сув етишмаслик, ҳароратнинг минимумдан паст ёки 
максимумдан юқори бўлиши, ҳар хил тузларнинг тўпланиши натижасида 
тупроқ 
эритмаси 
концентрациясининг 
кучли 
бўлиши, 
патоген 
микроорганизмларнинг кўпайиши, зарарли газлар ва радиациянинг меъёрдан 
ортиб кетиши кабилар ўсимликларнинг ҳаётий жараёнларига салбий таъсир 
этмай қолмайди. Бундай омилларнинг рўйёбга келиши ўсимликлар учун 
ноқулай шароит ҳисобланади. Ўсимликларнинг шундай ноқулай омиллар 
таъсирига нисбатан жавоб реакцияси, уларнинг чидамлилигини белгилайди. 
Чидамлилик даражаси индивидуал хусусиятга эга бўлиб, у ўсимлик 
турига,яшаш шароитидаги бошқа омиллар таъсирига боғлиқ ҳолда ҳам 
ўзгаради. Ҳатто бир ўсимликнинг ҳар хил ҳужайралари, тўқималари ва 
органлари чидамлилик даражаси билан бир-биридан фарқ қилиши мумкин. 
Ташқи муҳит ноқулай омилларининг таъсири қисқа ва узоқ муддатли 
бўлиши мумкин. Эволюция давомида бундай ноқулай омиллар таъсирига 
ўсимликлар мослаша боради. Ўсимлик тўқималарида ўзига хос физиологик-
биокимёвий ўзгаришлар рўй беради, натижада ўсимлик шу шароитга мослаша 
боради ва келажак авлодларнинг ноқулай шароитга бўлган чидамлилиги орта 
боради. Яъни ўзларини ҳимоялаш қобилияти пайдо бўлиб, улар ривожлана 
боради. Ўсимликларнинг аниқ бир яшаш муҳитига мослашуви адаптацияланиш 
дейилади. Бундай функцияларнинг мавжудлиги барча физиологик жараёнлар 
каби зарурий ҳисобланади. Ноқулай омилларнинг қисқа ёки узоқ муддатли 
таъсирига мослашмаган ўсимликларнинг метаболитик жараёнлари кучли 
зарарланади ва улар нобуд бўлишлари мумкин. 
Ноқулай омиллар таъсиридан организмда пайдо бўладиган носпецифик 
ўзгаришлар йиғиндиси-стресс бўлиб, бу ўзгаришларни рўёбга келтирадиган 
кучли таъсир этувчи омиллар стрессорлар дейилади. Ўсимликлар танасида 
стрессни рўёбга келтирувчи омилларни учта асосий гуруҳга ажратиш мумкин: 
1. Физикавий - сув етишмаслиги ёки ортиқлиги,ёруғлик ва ҳароратларнинг 
ўзгариши, радиоактив нурлар ва механик таъсирлар. 
2. Кимёвий - ҳар хил тузлар, газлар, гербицидлар, фунгицидлар, саноат 
чиқиндилари ва бошқалар. 
3. Биологик - шикастловчи ҳашаротлар, патоген микроорганизмлар, 
паразитлар, бошқа ўсимликлар билан конкуренция ва бошқалар. 
Ўсимликларнинг 
стрессорлар 
таъсирига 
чидамлилиги 
ўсиш 
ва 
ривожланиш босқичларида ҳам ҳар хил бўлади. Тиним даврида уларнинг 
чидамлилиги энг юқори бўлади. Энг чидамсизлик - ўсимликларнинг ёш 
майсаларида кузатилади. Кейинчалик ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиши 
билан бир қаторда уларнинг чидамлилик даражасиҳам то пишиб етилиш 
босқичигача ортиб боради. Аммо ўсимликларнинг гуллаш фазаси ,айниқса 


193 
гаметаларнинг шаклланиш муддати ҳам критик саналади. Чунки бу муддатда 
ўсимликлар стрессорлар таъсиридан кучли зарарланиши ва ҳосилдорликни 
кескин камайтириши мумкин. 
Кучли ва тез ортиб бораётган стрессорлар таъсиридан пайдо бўладиган 
носпецифик жараёнларга қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 
1. Мембраналар ўтказувчанлиги ортади ва мембрана потенциали 
ўзгариши натижасида ,ионлар алмашуви ҳам бузилади. 
2. Цитоплазмага Са
2+
кириши ўзгаради. 
3. Цитоплазмага рh нордонлик томонга ўзгаради. 
4. Протоплазманинг қовушқлиги ортади. 
5. Кислороднинг ютилиши ва АТФ сарфланиши кучаяди. 
6. Гидролитик жараёнлар тезлашади. 
7. Стресс оқсилларнинг ҳосил бўлиши фаоллашади. 
8. Плазмолеммадаги Н
+
- помпаларнинг фаоллиги ортади. 
9. Этилен ва АБК синтези тезлашади,ҳужайраларнинг бўлиниши 
ва ўсиши секинлашади, физиологик ва метаболитик жараёнлар ўзгаради. 
Юқорида санаб ўтилган стресс реакциялар исталган стрессорлар 
таъсиридан содир бўлиши мумкин. Улар ҳужайра структураларининг 
ҳимоялашга ва ноқулай ўзгаришлардан сақлашга қаратилган (Полевой, 1989). 
Ўз навбатида носпецифик ўзгаришлар билан бир қаторда специфик ўзгаришлар 
ҳам пайдо бўлади (улар ҳақида кейинги конкрет омилларнинг таъсирини 
изоҳлашда тўхтаймиз). 
Стрессорлар таъсиридан умумий оқсиллар синтезининг кучсизланиши 
билан бир қаторда махсус стресс- оқсилларининг синтезланиши қизиқарли 
саналади. Масалан: Маккажўхорида бундай оқсиллар ҳарорат 45
0
С бўлганда 
ҳосил бўлади ва улар иссиқлик шоки оқсиллари дейилади. Бу оқсиллар 
ҳаётчанлиги 20 соатгача бўлиб, ҳужайралар чидамлигини бошқаради. Бундай 
оқсиллар цитоплазмада ҳам бўлиб, стресс шароитда фаоллашади. Улар ядро, 
ядроча, мембраналарда ҳимоя функцияларини бажаради. 
Ноқулай омиллар таъсиридан ҳужайрада углеводлар ва айниқса пролин ( 
аминокислота) миқдори ҳам кўпаяди ва ҳимоя реакцияларида иштирок этади. 
Ўсимликларга сув етмаганида,ҳужайра цитоплазмасида (арпа, шпинат, ғўза) 
пролин концентрацияси 100 мартагача кўпайгани аниқланган. Пролин 
оқсилларни денатурациядан сақлайди. Пролин тўпланганда, осмотик фаол 
органик модда бўлганлиги учун, ҳужайрада сувни сақлашда ҳам хизмат қилади. 
Умуман, ўсимликлар ноқулай муҳитда яшаганда, уларнинг танасида 
этилен ва АБК миқдори кўпаяди, модда алмашув жараёни пасаяди, ўсиш ва 
ривожланиш сустлашади, қариш 
жараёнлари тезлашади, тўқималарда 
ауксин,цитокинин ва гиббереллинлар миқдори камаяди ва тинимга ўсиш 
тезлашади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish