85
бўртикларига толалар ўтади. Кўриш йўли бош мия ярим шар-ларининг энса
қисмида тугайди.
III. Кўз соқкқасини ҳаракатлантирувчи нерв (п. oculomotorius) ҳaракат
нерви бўлиб, таъсирни марказдан кўзнинг юқориги тўғри
мускулига олиб
келади. Бу нерв толаси таркибида сезувчи парасимпатик толалар ҳам
бўлади.
IV. Ғалтаксимон нерв (п. trach-learis) ҳаракат нерви бўлиб, Сильвиев
водопроводи тагидан бошланиб, юқориги кўз косаси ёриғидан ўтади ва
кўзнинг юқориги қия мускулларида тугайди.
V. Учламчи нерв (п. trigeminus) бош мия нервларининг энг йўғони
бўлиб, аралаш нервдир. Варолиев кўприги билан миячанинг ўрта оёғи
орасида катта-кичик илдизлар билан чиқиб,
Гассер тугуни ҳосил қилади.
Бу тугундан учта йирик нерв толаси — кўз, юқориги жағ ва пастки жағ
нервлари чиқади. Кўз нерви сезувчи нерв бўлиб, кўз косасининг юқориги
ёриғидан чиқади ва пешана терисини, кўз ёши безини ва кўзнинг
четки
бурчак терисини нерв билан таъминлайди. Юқориги жағ нерви мия
қутисининг асосидаги юмалоқ тешикдан чиқиб, лунж терисини, буруннинг
шилиқ қаватини, оғизни, юқориги милкни ва тишларни, қаттиқ, юмшоқ
танглайни, Гайморов бўшлиғини, тилнинг асосини таъминлайди.
Пастки
жағ нерви пастки милкнинг
тишлари билан тилнинг учини, тил ости, жағ
ости сўлак безларини таъминлайди. ҳаракат толаси эса чайнаш мускулларини
нерв билан таъминлайди.
VI. Қочирувчи нерв (п. abdii-cens) ҳаракат нерви бўлиб, ромбсимон
уйиқ тубидан бошланади ва кўз косасииинг юқориги ёриғидан чиқиб,
кўзнинг четки тўғри мускулини таъминлайди. Бу ғилай бўлишга сабабчи
бўлгани учун ғилайлик нерви ҳам дейилади.
VII. Юз нерви (п. facialis) аралаш нерв бўлиб, унга парасимпатик
сезувчи тола ва оралиц нерв қўшилади. У ромбсимон ўйиқ
тубидан
бошланиб, бош мия Варолиев кўпригининг латерал қисмидан чиқади. Бу
нерв чакка суягининг пирамидасимон қисмидаги каналдан утгач ундан
оралиқ нерв ажралади. Оралиқ нерв тилнинг бир қисмини ва жағ ости, тил
ости сулак безларини таъминлайди. Юз нерви барча мимика мускулларини,
бўйиннинг тери ости мускулларини таъминлайди.
VIII. Эшитиш нерви (п. statoacusticus) сезувчи нерв бўлиб, бош
миянинг Варолиев кўприги орасидан чиқиб, ички эшитиш йўлига ўтади. Бу
нерв иккита: хусусий, яъни эшитиш нервига (чиғаноқ нервига) ва
мувозанат (вестибуляр) нервига бўлинади. Эшитиш нерви Кортиев органидан
бошланиб, эшитиш импульсларини ўтказади. Бу уч нейронли нерв бўлиб,
биринчи нейроннинг
танаси спиралда жойлашиб, унинг нейрити узунчоқ
миядаги ромбсимон чуқурчага боради. Иккинчи нейрон ромбсимон
чуқурликдан бошланиб, тўрт тепаликнинг пасткисига ва тиззасимон
тананинг медиал қисмигача етади. Учинчи нейрон шу қисмдан бошланиб,
нерв толалари бош мия ярим шарларининг чакка қисмида жойлашган
эшитиш марказигача боради.
Мувозанат (вестибуляр) нерви импульсларни
вестибуляр аппаратдан эшитиш нерви билан бирга бош мияга олиб боради.
86
IX. Тил-томоқ (ҳалқум) нерви (п. glessop-haryngcus) узунчоқ мия
юзасидан бир нечта илдиз билан бошланиб, мия кутисидаги бўйинтуруқ
тешикдан чиқади. Бу аралаш нерв бўлиб, ҳаракат,
сезувчи ва секретор нерв
толаларидан таркиб топган. Ҳ
аракат толалари бигизсимон ҳалқум
мускулини, сезувчи толалар тилнинг асосини, ҳалқумнинг шилиқ пардасини,
танглай бурмаларини ва бодомсимон безни нерв билан таъминлайди. Бу
толалар тилнинг таъм билиш пиёзчаларига боради.
Секретор
толалар ноғора нерви таркибида йўналиб, қулоқ ости сўлак безини
таъминлайди. Тил-томоқ нервининг бир тармоғи ноғора нерви бўлиб, ўрта
қулоқни ва Евстахиев каналининг шилиқ қаватини ҳамда сўрғичсимон
ўсимтанинг ҳаволи бўшлиқларини таъминлайди.
X. Адашган нерв (п. vagus) бош мия нервларининг энг узуни бўлиб,
аралаш нервдир. У узунчоқ миядан чиқади. Бу нерв IX—XI нервлар билан
биргаликда буййнтуруқ тешиги орқали мия қутисидан чиқади. Бўйиндан
қон томири билан биргаликда кўкрак қафасига ўтади, қизилўнгач орқали
қорин бўшлиғига ўтиб, иккита — ўнг ва чапга тармоқланади.
Бу нервнинг
сезувчи толалари ҳалқум, ҳиқилдоқ, тил асосининг шилиқ
қаватини ва бош миянинг қаттиқ пардасини таъминлайди.
ҳаракат толалари
танглай, ҳалқум, қизилўнгач, ҳиқилдоқ, трахея, бронхлар, юрак, меъда,
ингичка ичак мускулларини ва ўпка, талоқни таъминлайди.
XI. Қўшимча нерв (п. accesso-rius) ҳаракат нерви бўлиб, узунчоқ
миядан ва қисман орқа мия бўйин қисмининг юқориги сегментидаги
олдинги тармоқдан чиқади. У мия қутисидаги бўйинтуруқ
тешикдан
ўтиб, тўш-ўмров-сўрғичсимон ва трапециясимон мускулни таъминлайди.
XII. Тил ости нерви (п. hypog-lossus) ҳаракат нерви бўлиб, ядроси
узунчоқ мияда жойлашган. У тил ости нерви каналидан чиқиб, бутун тил
мускулларини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: