O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

ОЁҚ МУСКУЛЛАРИ 
Оёқ мускуллари: сон, болдир, оёқ панжаси мускулларига бўлинади. 
Сон мускуллари. Соннинг атрофидаги мускуллар 3 группага: олдинги, 
ички, орқа группага бўлинади. Уларнинг кўпчилиги болдирга бирикади. Улар 
қисқарганда тизза, қисман тос-сон бўғимидаги ҳаракатда иштирок этади. 
Соннинг олдинги томонида асосан 2 та мускул, соннинг тўрт бошли мускули 
билан тикувчи мускул бор. 
Соннинг тўрт бошли мускули (m. quadriceps femoris) организмдаги энг 
йирик мускул бўлиб, оғирлиги 2 кг га етади. Унинг 4 та боши алоҳида 4 та 
қоринча ҳосил қилади ва алоҳида мускул бўлиб ҳисобланади. Бу мускулнинг 
энг узун тўғри боши ёнбош суягининг олдинги юқориги ўсиғидан 
бошланади. Четки, ички, кенг, оралиқ боши сон суягидан бошланиб
бошларининг ҳаммаси пастда, яхлит пайга бирикади. Бу пай тизза қопқоғини 
ўраб туриб, катта болдир суягининг дўнгчасига бирикади. У қисқарганда 
тўғри боши тос-сон бўғимини букишда, умуман, тизза бўғимини ёзишда 
иштирок этади. 
Тикувчи мускул (m. sarto-rius) организмдаги энг узун мускул бўлиб 
ёнбош суягининг олдинги устки ўсиғидан бошланиб, соннинг орқасига ўтади 
ва катта болдир суягининг медиал томонига бирикади. Бу мускул иккита 
бўғимдан ўтиб қисқарса, иккала бўғимни букади, болдирни ички томонга 
буради. 
Соннинг кенг фасциясини тортувчи мускул (m. tensor fasciae latae) 
соннинг ён томонида жойлашган. У ёнбош суягининг олдинги юқориги 
ўсиғидан бошланиб, соннинг фасциясига бирикади. Қисқарганда фасцияни 
тортиш билан сонни букади. 
Соннинг ички томонида яқинлаштирувчи мускуллар жойлашган. 
Тароқсимон мускул (m. pectineus) қовуқ суягининг қиррасидан 
бошланиб, сон суягига бирикади. У қисқарганда сонни яқинлаштиради ва 
уни букишда иштирок этади. Яқинлаштирувчи узун (m. adductor longus),
яқинлаштирувчи калта (m. adductor brevis), яқинлаштирувчи катта (adductor 


41 
magnus) мускуллар қовуқ суягидан ва охиргиси ўтирғич суягидан бошланиб, 
сон суяги ички томонининг турли қисмига бирикади. Улар қисқарганда, 
асосан сонни яқинлаштиради. Яқинлаштурувчи катта мускул тос-сон 
бўғимини ёзишда ҳам иштирок этади. 
Нозик мускул (m. gracilis) 2 бўғимли бўлиб, қовуқнинг пастки 
тармоғидан бошланиб, катта болдир суягининг ғадир-будурлигига бирикади. 
Тос-сон бўғимини яқинлаштиришда ва тизза бўғимини букишда иштирок 
этади. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish