Мавзу: Паразитизмнинг ва трансмиссив табиий манбали касалликларнинг биологик асослари. Тиббиёт протозоологияси. Маъруза материаллари



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/27
Sana23.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#168344
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27
Bog'liq
15 маъруза Паразитизмнинг ва трансмиссив табиий манбали касалликларнинг

Спорогония. Бунда чивин ошкозонида эритроцитлар ҳазм бўлади; микро ва 
макрогаметоцитлар эса етилади. Микрогамета-бўлиниб 4 -8 микрогамета- лар 
ҳосил қилади. Ҳаракатчан микрогаметалар макрогаметлар билан қўшилади 
ва ҳаракатчан зигота-оокинетани ҳосил қилади. 
Оокинета ҳаракатланиб, чивин меъдасининг шиллиқ пардаси остига кириб 
олади. Бу ҳолатда паразитни ооциста деб аталади. Шулардан спорозоитларни 
ҳосил бўлиши бошланади. Ооциста ўсиб, ядроси бир неча марта бўлинади, 
ҳар бир ядро бўлагини цитоплазма ўраб, янги минглаб жуда майда дуксимон 
спорозо-итлар ҳосил қилади. Демак, ооциста шизогония усули билан 
кўпаяди. Кейин ооцистанинг пардаси ёрилади, спорозоитлар чивин 
танасининг бўшлиғига тушиб, барча органларига гемолимфа билан 
тарқалади. Улар чивиннинг сўлак безида кўплаб тўпланади. Шу пайтдан 
бошлаб, чивин одамни чақадиган бўлса безгак қўзғатувчиларни ўтказа 
оладиган бўлиб қолади. Безгак касаллигига ташхис қуйиш учун беморнинг 
қони олиниб, микроскоп остида текширилади. 
( 270-расм) 
270-расм.Безгак билан касалланган бемордан олинган қон суртмаси.
1-узук даври; 2-ёш трофозоитлар; 3-вояга етаёган трофозоитлар; 4-вояга 
етган трофозоитлар; 5-етилмаган шизонтлар;6-етилган шизонтлар; 7-мак- 
рогаметоцит; 8-микрогаметоцит; 9-тромбоцитлар; 10-моноцит; 11-ней-
трофил;12-эозинофил; 13-эритроцит ичида 3 та узуксимон трофозоид; 14-
икки ядроли узуксимон трофозоид; 
Кокцидиялар -Coccidia ҳужайра ичи паразити ҳисобланиб, одамнинг 
ичак эпителия ҳужайраларида яшайди ва ичак функииясини бузилишига 
олиб келади. Ичак кокцидиози кам учрайдиган касаллик. Биринчн марта 
одамда кокцидиоз 1860 йилда Kyeilber томонидан топилган. Кокцидиялар 
ривожланишида жинссиз ва жинсий кўпайиш алмашиниб туради .Жинсий 
кўпайиши натижасида ооцисталар ҳосил бўлади. Улар ичакка тушгандан 


сўнг спорозоитлар чиқади ва ичак эпителий ҳужайраларига кириб 
шизонтларга айланади. Шизонтлар ўсади, катталашади ва кўп марта 
бўлиниб, мерозоитларни ҳосил қилади. Мерозоитлар ичак кавагига тушиб, 
янги эпителий ҳужайраларга кириб олади. Шизогония бир неча марта 
такрорлангандан кейин жинсий ҳужайралар - гамонтлар ҳосил бўлади. 
Микро ва макрогаметалар бир-бири билан қўшилиб, зигота ҳосил қилади ва 
улар ооцистага айланиб ташқарига чиқади. Ахлатни текширганда шу 
ооцисталарни қидириш керак. У овал шаклга эга, уларнинг устида 
қопқоқчаси бор. Ооциста тиниқ, рангсиз, унинг ўртасида шар шаклига эга 
бўлган зигота бўлади. Одатда одамга ооцисталар (спороцисталар) ювилмаган 
сабзавот, мева, ифлосланган қўллар, идишлар орқали юқади. 
Кокцидиялар ингичка ичак эпителийсида ривожланиши мобайнида ичак 
деворини шикастлаб, яралар ҳосил қилиши мумкин. Беморларнинг тана 
ҳарорати кўтарилади, қоринда оғриқ пайдо бўлади, энтерит ёки энтероколит 
белгилари кузатилади. Кокцидиозга ташхис қуйиш учун беморларни ахлати 
текширилиб,ооцисталар топилади. 
Касалликнинг табиатда сақланишида ва тарқалишида сурункали шакли ҳам 
катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари кокцидиознинг тарқалишида уй 
пашшалари катта роль ўйнайди, чунки уларнинг ичагида тирик кокциядиялар 
бир қанча вақт сақланиши ва ахлатлари орқали ташқарига чиқиб туриши 
мумкин. Шундай қилиб, кокцидиознинг кенг тарқалишида паразитларни 
ноқулай ташқи муҳитга чидамли бўлиши ва пашшаларнинг ичагида анча 
вақтгача яшаш қобилиятини йўкотмаганлиги катта роль ўйнайди. Мана шу 
сабабли санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинмаган шароитларда
кокцидиоз тез тарқалиб кетади(271-расм). 


271-расм. Кокцидияларнинг ривожланиш цикли.
I-шизонтларнинг биринчи авлоди; II-шизонтларнинг иккинчи авлоди; III-
шизонтларнинг учинчи авлоди; IV-гаметогония; V-спорогония; 1-споро- 
зоитлар; 2-ёш шизонт; 3-кӯп ядроли ӯсаётган шизонт; 4-мерозоитларга 
парчаланган шизонт; 5-мерозоитлар; 6-макрогаметалар; 6а-микрогаметани 
ривожланиши; 7-микрогамета; 8-ооциста; 9-ташқи муҳитга чиккандан сӯнг 
спорогонияга киришган ооциста; 10-тӯртта споробласт ва қолдиқ танали 
ооциста;11- спораларнинг ривожланиши; 12-тӯртта етилган спорали 
ооциста(ҳар бир спорада иккитадан спорозоит бор);

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish