O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧИЛИ АРХИПЕЛАГИ - Тинч океан-
даги бир нечта тоғли ороллар гуруҳининг 
умумий номи, Чилининг жан.ғарбий 
қирғоклари яқинида. Йирик ороллари: 
Чилоэ, Уэллингтон, СантаИнес (энг ба-
ланд жойи 1341 м). Тезтез зилзила бўлиб 
туради. Қирғоқлари қўлтиқ ва бухталар 
билан кучли парчаланган. Ўрмонлари 
паст бўйли барг тўкувчи дарахтлардан 
иборат, ботқоқ ва яйлов ўсимликлари 
ўсади. Аҳоли ўрмончилик ва балиқ ов-
лаш билан шуғулланади. Бош шаҳри ва 
порти — Анкуд (Чилоэ о.да). Миллий 
парклар ташкил этилган.
ЧИЛИ ЗИЛЗИЛАСИ - 20-а.нинг энг 
даҳшатли ер қимирлашларидан бири. У 
тарихга «Чилидаги ҳалокат» номи би-
лан кирган. Зилзила 1960 й. 21 май шан-
ба куни маҳаллий вақт билан соат 5 дан 
15 мин. ўтганда бошланган. Аввалига 
бир неча кучли тебраниш (форшоклар) 
бўлган. Улар одатдаги зилзилаларга 
ўхшаш бўлганлиги учун унчалик хавф-
хатар уйготмаган. Лекин эртаси куни 22 
май соат 3 ларда рўй берган асосий зил-
зила Жан. Американи ларзага келтирган. 
Анд тоғларининг уз. 1000 км ва эни 300 
км ли катта бўлаги (блоки) деформация 
туфайли бир вақтда ҳаракатга келиши бир 
неча зилзила ўчоқларини ҳосил қилган. 
Булар ичида энг ҳалокатли ер қимирлаш 
ўчоғидан магнитудаси 8,5 га тенг бўлган 
энергия ажралиб, эпицентрда сейсмик 
тебранишлар кучи 11 баллдан ошган. 
Натижада Арауко я.о.даги қишлоқлар ва 
Консепсьон ш. тиклаб бўлмас даражада 
харобага айланган. Шунингдек, Вальди-
вия, ПуэртоМонт, Кастро, Чильян каби 
бошқа бир қанча шаҳарлар 11 балли 
зилзиладан вайрон бўлган. ПуэртоМонт-
да тебраниш кудрати шу қадар кучли 
бўлганки, портнинг бетон тўсиклари, 
порт кранлари, 40 т ли вагонлар, ҳатто 
товар омборхоналари денгизга суриб 
ташланган. Ер юзасининг баъзи жойла-
ри одам бўйи чўкиб, баъзи жойлари тик 
кўтарилган. Зилзиладан ҳосил бўлган 
сейсмик тўлқинлар Ер шарини бир неча 
марта айланиб чиққан. Шу сабабли Тинч 
океанда цунами пайдо бўлган, вулканлар, 
тоғ кўчкилари ҳаракатга келган ва 200 
минг км2 майдонни хонавайрон қилган. 
Ҳалокатга учраган жойлардаги 352,5 
минг иморатдан 58,7 мингтаси ер билан 
яксон бўлган, қолганлари яроқсиз ҳолга 
келган. Қурбон бўлганлар сони 6000 га 
етган. Зилзила содир бўлган океандаги 
сув тўлқини 6 м кўтарилиб, соатига 640 
км тезлик билан Гавайи о.лари ва Япо-
ния қирғокларига етиб борган, юзлаб 
одамларни ҳалок қилган. Зилзила 8 кун 
мобайнида 3 марта қаттиқ тебранишлар 
(афтершоклар) билан давом этган.
Ад.: Иброҳимов Р., Кучли зилзилалар 
изидан, Т., 1982.
ЧИЛИ СОЙЛИГИ - Тинч океан-
нинг жан.шарқий қисмидаги сойлик. 
Шарқда Чили нови, шим.ғарбда Салаи-
Гомес ва Наска сув ости тизмалари, жан.
ғарбда Ғарбий Чили тизмаси билан чега-
раланади. Шим.дан жанубга 1700 км га, 
шарқдан ғарбга 2400 км га чўзилган. Чуқ. 
3500—4000 м, энг чуқур жойи 5537 м. 
Баъзи тизмаларнинг чўққилари сув юза-
сидан ороллар кўринишида кўтарилиб 
туради.
ЧИЛИЛАР — халқ, Чилининг асо-
сий аҳолиси (11,4 млн.дан ортиқ киши). 
Умумий сони 11,78 млн. киши (1990-й.
лар ўрталари). Испан тилида сўзлашади. 
Диндорлари — католиклар. Ч. испан 
босқинчилари билан маҳаллий индейс 
аҳоли — арауканлар, диагитлар ва б.нинг 


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish