O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


ЧИЛЛА ЯРА — гўдакларда учрайди- ган тери касаллиги (қ. Экзема).  ЧИЛЛА ЎТИРИШ



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧИЛЛА ЯРА — гўдакларда учрайди-
ган тери касаллиги (қ. Экзема). 
ЧИЛЛА ЎТИРИШ — суфийларга 
ва муридларга хос одат. Муриднинг 40 
кун давомида уйдан чиқмасдан тоатибо-
дат қилиши тушунилади. Йирик суфий 
намояндаларининг қароргохлари (маc, 
Туркистон ш.даги Ахмад Яссавий, Бу-
хоро яқинидаги Баҳоуддин Нақшбанд 
зиёратгоҳлари)да Ч.ў. учун алоҳида 
ҳужралар бўлган. Ч.ў. вакти диндор томо-
нидан олдиндан ният қилинган бўлади. 
Бу эътикоф деб ҳам аталади. 
ЧИЛЛАДАГИ СЕПТИК КАСАЛ-
ЛИКЛАР — чилла давриаа учрайдиган 
инфекцион касалликлар. Буларни хилма-
хил микроорганизмлар — стафилококк, 
стрептококк, ичак таёқчаси, пневмо-
кокк, клебсиелла, кўк йиринг таёқчаси, 
гонококк, анаэроб қўзғатувчилар ва ҳ.к. 
қўзғатади. Сўнгги йилларда Ч.с.к.га хла-
мидиялар, замбуруғлар, вируслар кўпроқ 
сабаб бўлмоқда. Қўзғатувчилар жинсий 
йўлларга аксарият оғир кечган туғрукда 
(айниқса, операция қилиб туғдиришда) 
вужудга келган жароҳатлар орқали, шу-
нингдек, нормал туғруқ вақтида юзага 
келган (йўлдош кўчгандан сўнг бачадон-
нинг ички юзаси, бачадон бўйни, қин ва 
оралиқнинг шилинган, йиртилган, эзил-
ган жойлари) шикастлардан киради. Ми-
кроблар жароҳат юзасига ташқи (экзоген 
инфекция) ва ички (эндоген инфекция) 
йўллар билан (маc, стерилланмаган қўл, 
парвариш буюмлари, кийимкечак, ҳаво 
орқали ҳамда аёл организмида мавжуд 
микробларнинг ташқи жинсий аъзолар-
дан, шунингдек, қон ва лимфа орқали) 
ўтади. Организмга кирган инфекциянинг 
таъсири 2—3 кундан кейин намоён бўла 
бошлайди. Ч.с.к. бошланганда дастлаб 
жароҳат юзаси яллиғланади. Касаллик-
нинг ривожланиши, авж олиши, микроб-
нинг кўпайиб тарқалиши аёл организ-
мининг қимоя қувватига ҳамда микро-
бларнинг фаоллигига боглиц. Бунда аёл-
нинг турли экстрагенитал касалликлари 
(инфекцион, яллиғланиш касалликлари, 
юрактомир, эндокрин система патология-
лари, моддалар алмашинувининг бузили-
ши, камқонлик), қомиладорлик ва туғруқ 


www.ziyouz.com кутубхонаси
95
патологияларининг аҳамияти катта. Ин-
фекцион ва яллиғланиш касалликлари 
бевосита инфекция манбаи бўлиб хизмат 
қилади. Турли соматик касалликлар эса 
аёл организмининг заифлашуви ва шу 
сабабли инфекцияга берилувчанлигига 
олиб келади.
Касалликнинг кечиши ва микробнинг 
организмда тарқалишига кўра Ч.с.к.нинг 
4 босқичи фарқланади. 1 босқичда ин-
фекция фақат туғруқ жароҳати соҳасида 
чегараланади 
(чилладаги 
эндоме-
трит; оралиқ, қин, бачадон бўйнидаги 
чилла яралар); 2босқичда (инфекция 
жароҳат соҳасидан четга чиқади) чаноқ 
бўшлиғидаги аъзолар зарарланади (ме-
трит, параметрит, чаноқ ва сон венала-
ри тромбофлебита, бачадон ортиқлари 
(сальпингоофорит) ва чанок, қорин пар-
дасининг яллиғланиши (пел ьвиоперитон 
ит); 3босқичда ял пи (диффуз) перито-
нит ва авж олувчи тромбофлебит, септик 
шок; 4босқичда септик инфекция бутун 
организмга тарқалади, сепсис юзага ке-
лади. Касалликнинг босқичига кўра бе-
морда ланжлик, бош оғриши, пульс тез-
лашуви, жунжиш, иситмалаш, қалтираш 
каби аломатлар кузатилади. Баъзи ка-
салликларда туғруқдан сўнг бачадон 
қисқариши секинлашади ёки бачадондан 
келадиган ажралма (лохиялар) тўхтайди, 
сут безининг яллиғланиши — мастит ри-
вожланади ва ҳ.к.
Да во касалликнинг тури ва босқичига 
қараб белгиланади, антибиотиклар, суль-
фаниламид ва қувватга киритадиган до-
ридармонлар буюрилади, зарур ҳолларда 
операция қилинади. Олдини олиш тад-
бирлари аёллар консультацияга учраш-
гандан бошлаб олиб борилиши керак. 
Аёллар хрмиладорликда врачга канча 
эрта учрашсалар (12 ҳафтагача) септик 
касаллик шунча кам учрайди, бунда аёл-
ларни аёллар маслаҳатхонаси шароитида 
ҳомиладорликдан аввал ва ҳомиладорлик 
даврида соғломлаштиришнинг аҳамияти 
катта. Шу мақсадда аёлларнинг барча 
экстрагенитал касалликлари турли му-
тахассислар иштирокида даволанади; 
ҳомиладорлик патологиялари ҳамда, 
туғруқ асоратларининг олдини олиш ва 
даволаш амалга оширилади. Шунингдек, 
туғруқхоналарда санитариягигиена ре-
жими, асептика ва антисептикага қатъий 
риоя қилиш, касалликни эрта аниқлаш 
ҳам Ч.с.к.ни олдини олиш чоратадбирла-
ридан ҳисобланади.
Ад.: Исмоилова С.А., Чилла даври ка-
салликлари, Т., 1980.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish