www.ziyouz.com кутубхонаси
177
маҳсулотлар; вулканоген материаллардан
иборат. Ҳоз. замон океан чўкиндилари ва
қад. чўкинди жинсларда космик матери-
ал ва органик қолдиқлар ҳам учрайди.
Баъзи Ч.т.ж. (оҳактош, кумир, диатомит
ва б.) буткул органик қолдиқлардан тар-
киб топган. Зарра (доналар)нинг ўлчами,
уларнинг шакли ва узаро бирикмалари
Ч.т.ж. структурурасини белгилайди (қ.
Тоғ жинслари гпузилшии). Ч.т.ж. шакли
ва ҳажми турлича бўлган қатлам, лин-
за ва б. шакллардаги геологик жисмлар
ҳосил килиб, Ер пустила нормалгори-
зонтал, қия ёки мураккаб бурмалар тар-
зида ётади. Ушбу жисмларнинг ички
тузилиши (доналарзарраларнинг узаро
жойлашуви ва йуналиши билан боғлиқ)
ва бўшлиқни қай йўсинда тўлдириши
Ч.т.ж. те кету рас и дейилади. Ч.т.ж.
куйидагича ҳосил бўлади: туб тоғ жин-
сларининг емирилишидан пайдо булган
дастлабки маҳсулот сув, шамол, музли-
клар билан кўчиб, қуруқлик юзаси ва
сув ҳавзаларига чўкади. Натижада тур-
ли хил компонентлардан тузилган буш
ва ғовак, сувга тўйинган чўкинди ҳосил
булади. Бу чукинди мураккаб ва хилма-
хил физиккимёвий (қисман биологик)
системадан иборат бўлиб, вақг ўтиши
билан астасекин чукинди жинсга айла-
нади (қ. Литогенез). Ч.т.ж.нинг таснифи
уларнинг таркиби ва генезисига кўра 10
дан ортиқ гурухга ажратилади: чақиқ
жинслар, гиллар, глауконитли, глино-
зёмли, темирли, марганецли, фосфатли,
кремнийли, карбонатли жинслар, тузлар,
каустобиолитлар ва б. Асосий гурухлар-
дан ташқари аралаш таркибли жинслар
ҳам бор. Ч.т.ж. кимёвий таркибига кура
магматик жинслардан фарқланади: жинс
ҳосил қилувчи компонентлар таркиби
турлича булади; таркибида сув, карбонат
кислота, органик углерод, кальций, ол-
тингугурт, галоидлар куп булади; темир
оксиди билан темир (II) оксиди нисбати
катта. Ч.т.ж. дан гил (гил, аргиллит, гил-
ли сланецлар — 50% га яқин), қумтош
(қум ва қумтошлар) ва карбонатли жин-
слар (оҳактошлар, доломитлар 45% ча)
кенг тарқалган. Ер юзасида Ч.т.ж.нинг
ҳосил булиши ва жойлашуви иклим ва
тектоник шароитлар билан аниклана-
ди. Геосинклиналларда Ч.т.ж.нинг катта
қатламлари йиғилади, платформаларда
эса, аксинча уларнинг қалинлиги кам бу-
лади. Ч.т.ж. Ер пусти массасининг 10%
ни ташкил қилиб, Ер юзасининг 75%
ни қоплайди. Қуруқликдаги Ч.т.ж.нинг
75% геосинклиналь областларда бўлиб,
25% платформаларга тўғри келади. Ер
қаъридан олинадиган жами фойдали
қазилмалар (кумир, нефть, тузлар, темир,
марганец ва алюминий рудалари, олтин
ва платина сочмалари, олмос, фосфорит-
лар, қурилиш материаллари ва б.)нинг
75% Ч.т.ж. га туғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: