ЧУҚУРЛИК ЎЛЧАГИЧ - 1) де-
таллардаги тешиклар, ўйиклар, резьба-
ларнинг ботиклари ва б. чуқурлигини
ўлчаш учун мўлжалланган асбоб.
Чуқурликнинг ўлчами аниқланадиган
ҳисоблаш қурилмасининг хилига қараб,
Ч. ў. штанген, микрометрик ва индика-
торли турларга бўлинади. Штанген Ч.ў.
асосли рамка, штанга, микрометрик ме-
ханизм ва нониус (даражаланган рей-
ка) дан иборат. Унинг улчаш чегараси
320 мм гача, булинмасининг қиймати
0,05 мм ҳамда ўлчаш чегараси 500 мм
гача, булинмасининг қиймати 0,1 мм
бўлган хиллари бор (қ. Штангенцир-
куль). Микрометрик Ч.у. асос, даража-
ланган стержень, ўлчаш стержени, ба-
рабан, тартарак ва стопор (қотиргич)
дан иборат. Унинг ўлчаш чегараси 150
мм гача, булинмасининг қиймати 0,01
мм. (қ. Микрометр). Индикаторли Ч.у.
асос, тутқич, индикатор ва улчаш стер-
женидан иборат. Унинг улчаш чегараси
100 мм гача, булинмасининг қиймати
0,01 мм. Микрометрик ва индикаторли
Ч.ў.лар алмаштириб турса бўладиган
ўлчаш стержени билан таъминланади.
Курсаткичлар бевосита микрометр ёки
индикатор буйича ҳисобланади. Штанген
Ч.ў.ларда кўрсаткичлар бевосита дара-
жаларга бўлинган рейкадан ўлчанади; 2)
сувнинг чуқурлиги ўлчанадиган асбоб (қ.
Лот, Эхолот).
ЧУҚУРЛИКДАГИ ЁРИҚЛАР, ўта
чуқур ёриқлар — Ер пўстининг мантия-
гача бўлган қисмидаги чўкинди ва магма-
тик тоғ жинсларининг геологик ташкил
топиш даврларида тектоник ҳаракатлар
туфайли яхлитлигининг бузилиши (де-
формацияланиши, дарз кетиши, сини-
ши ва майдаланиши) натижасида ҳосил
бўлган зоналар. Узунлиги юзлаб км, чуқ
70—80 км ва эни бир неча юз м дан 10
км га чўзилган бўлиб, баъзи жойларда
улар Ер мантиясигача кириб боради. Бу
зоналар йирик геологик структуралар
(тоғ тизмалари, чўкма, водий ва текисли-
клар)ни бирбиридан ажратади ва турли
шаклларда намоён бўлиб, чегара вазифа-
сини ўтайди. Дастлабки Ч.ё. протерозой
бошларида (600 млн. йилча аввал) пайдо
бўлган. Ч.ё. таълимотига асос солган рус
олими А.В.Пейве 1945 й.да «Ч.ё.» терми-
нига кенг таъриф берган. Ч.ё. ҳақидаги
таълимот геотектониканинг мустақил
бўлимига айланди. Ч.ё. Ер пўсти ва
юқори мантиянинг ўта ўтказувчан зо-
налари бўлиб хизмат қилади, бу зона-
ларда магматик ўчоқлар вужудга келади
ва магматик фаолият тўпланади. Ч.ё.да
вулкан минтақалари, ультра асосли маг-
ма минтақалари, гранитоид плутонлари
ва руда майдонлари бўлади. Континент,
денгиз ва океанлар, тоғли ўлкаларнинг
чегаралари кўпинча, Ч.ё. билан боғлиқ.
Улар геофизика усуллари, аэрокосмик
фотосъёмка, айниқса, чуқур сейсмик
зондлаш, зилзила тўлқинлари ёрдами-
да аниқланади ва ўрганилади. Ч.ё.нинг
юқори қисми билан зилзила ўчокларй бе-
восита боғлиқ. Баъзан уларнинг йўллари
бўйлаб нефть ва газ конлари қатори
жойлашади. Ўрта Осиёда, шунингдек,
Ўзбекистонда ТаласФарғона, Фарғона
жан. ва шим. ҳамда Тяньшан жан. чуқур
ёриқлари мавжуд. Улар геологик струк-
тураларни ва улар билан боглик бўлган
фойдали қазилма бойликларни шак-
лланишида муҳим роль ўйнаган. Ўрта
Осиёда Ч.ё.ни ўрганишда Ҳ.М. Абдул-
лаев, М.О.Аҳмаджонов, Т.Л.Бобожонов,
Ф.Х.Зуннунов,
Р.Н.Иброҳимов,
И.Ҳ.Ҳамробоев, Ж.Ҳ.Яқубов ва б.
салмоқли ҳисса қўшганлар.
Ад.: И.Х.Хамрабаев, Глубинное стро-
ение литосферы Памира и Тяньшана. Ди-
намика и эволюция литосферы, М., 1986.
www.ziyouz.com кутубхонаси
Do'stlaringiz bilan baham: |