O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

175
ЧУҒУРЧУҚЛАР (Sturnidae) 
чумчуқсимонлар туркуми оиласи, 24—
26 уруққа мансуб ПО тури маълум. Та-
насининг уз. 17—45 см, вазни 50—100 
г. Оёқлари бақувват, ерда ва дарахтда 
ҳаракатланишга яхши мослашган. Вояга 
етганларининг ранги қорамтир, товланиб 
туради. Европа, Осиё, Африка, Австра-
лияда тарқалган (оддий Ч. шим. Аме-
рикага олиб келинган). Ўзбекистонда 
оддий чуғурчуқ, соч ва майна учрайди. 
Уясини коваклар, қоя ёрикларига, бино-
лар бўғоти ва б. жойларга қуради. Жан. 
худудларда йилида 3 мартагача 4—6 та-
дан тухум қўйиб, нари ва модаси навбат 
билан 15—18 кун босади. Ҳашаротлар, 
уларнинг личинкалари ва мевалар билан 
озиқланади. Баъзан бегона ўтлар уруғини 
ҳам ейди. Яхши сайрайди, майна эса ай-
рим сўзларни ёдида сакдайди ва такрор-
лайди. 
ЧУҲРА - Темурийлар, Шайбоний-
лар даврида ҳукмдор саройида хизмат 
қилувчи хос махрам. Ч.лардан сарой 
қўриқчилари, яъни ҳукмдорнинг шахсий 
гвардияси ташкил қилинган. Ч.ликка асл-
зода, зодагон ва юқори табақа фарзандла-
ри жалб этилган. Бобурнинт таъкидла-
шича, Абу Сайд Мирзо саройида 100 та 
Ч. хизмат килган, уларнинг 50 таси Ху-
росон Ч. тобини, қолган 50 таси эса Са-
марканд Ч. тобини деб юритилган. Ч.лар, 
табиийки, ҳукмдор ҳокимиятини асраш, 
унга содиқ қолиш руҳида тарбияланган. 
Асосан, ҳукмдор қароргоҳини қўриқлаш 
учун хизматга жалб этилган. Ч. зарур 
вазиятларда ҳарбий ҳаракатларда ҳам 
қатнашган. Ч.лар хизмат чоғида бево-
сита чуҳра оқоси ҳамда чуҳрабошига 
бўйсунган. 
ЧУҲРА ОҚОСИ — ҳукмдор шах-
сий гвардияси, хос соқчилар — чуҳра 
бошлиғи. Ч.о. лавозимига ҳукмдор эъ-
тиборини қозонган шахслар тайинлан-
ган ва улар саройни қўриқлашга масъул 
ҳисобланган. Мавқеига кўра, Ч.о. ясо-
вул ҳамда жарчи сафида турган. Ч.о.га 
баковул ва шарбатдор каби амалдор-
лар мавқеига эга бўлган чуҳрабоши 
бўйсунган. Ҳарбий юришларда иштирок 
этиш учун жалб қилинган Ч.о. ўн боши 
(даҳбоши) вазифасини бажарган. Хон-
ликлар тугатилгач, Ч.о. лавозими ҳам 
барҳам топди. 
ЧХОНЖИН, Чхончжин КХДРнинг 
шим.шарқий қисмидаги шаҳар. Хам-
гёнПукто провинциясининг маъмурий 
маркази. Аҳрлиси 520 минг кишидан 
зиёд (1990-й.лар ўрталари). Транс-
порт йўллари чорраҳаси. Япон денгизи 
соҳилидаги музламайдиган порт. Мам-
лакатнинг йирик қора металлургия мар-
кази. Машинасозлик (кемасозлик, ста-
ноксозлик, кончилик жиҳозлари, қ.х. ма-
шиналари и.ч.), тўқимачилик (жумладан, 
сунъий ипак), кимё саноати корхоналари 
мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб 
чиқарилади. Балиқ овланади. 
ЧЬЯПАС — Мексиканинг жан.
шарқий қисмидаги штат. Майд. 73,8 минг 
км2. Аҳолиси 3,92 млн. киши (2000), 
асосан, индейслар. Маъмурий марка-
зи — ТустлаГутьеррес ш. Рельефи Тинч 
океан соҳили бўйлаб чўзилган тоғлардан 
(энг баланд жойи, 4117 м, Такана вулка-
ни), марказий қисмида ясситоғликлардан 
(бал. 500—1500 м) иборат. Шим.да паст-
текисликлар бор. Иқлими тропик, иссиқ 
ва сернам иқлим. Ўртача ойлик тра 22—
27°. Йиллик ёғин 1200—1500 мм. Нам 
тропик ўрмонлар, саванналар, тоғларда 
игна баргли ўрмонлар бор. Плантация 
хўжалиги ривожланган. Маккажўхори, 
ловия экилади. Нефть ва газнинг йирик 
конлари топилган. Озиқ-овқат саноати 
корхоналари бор. Индейс халқининг ба-
диий ҳунармандчилиги ривожланган. Ч. 
ҳудудидан Панамерика шоссеси ўтади.
ЧЭНДУ — Хитойнинг марказий 
кисмидаги шаҳар, Миньцязн дарёси во-
дийсида. Сичуань провинциясининг маъ-
мурий маркази. Аҳолиси 9,9 млн. киши 
(1999, шаҳар атрофи билан). Транспорт 


www.ziyouz.com кутубхонаси
176
йўлларининг йирик чорраҳаси. Мамла-
катнинг муҳим саноат марказларидан. 
Кўп тармокли машинасозлик (станоклар, 
радиоаппаратура, транспорт воситала-
ри), мис, алюминий, кимёвий ўғитлар 
и.ч., ёғочсозлик, металлсозлик, енгил ва 
озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. 
Бадиий хунармандчилик ривожланган. 
университет бор. Шаҳарга мил. ав. 4-а.
да асос солинган. 13, 16—18-а.ларга оид 
меъморий обидалар сакланган.
ЧЎГАРИ, Чўкари, Бухарка 944 — 
эртапишар маҳаллий қовун нави (ҳоз. 
Ўзбекистон ўсимликшунослик интида 
К.И.Пангало, М.К.Гольдгаузенлар томо-
нидан яхшиланган хилига Бухарка 944 
номи берилган). Меваси юмалоқ, баъзан 
чўзинчоқроқ, ўртача катталикда, вазни 
36 кг, уз. 2026 см, туей оч шви сариқ, 
юзаси нотекис, сал буришган, тўрсиз. 
Тўни катта сариқ ёки малларанг доғлар 
билан қопланган. Пўсти юмшоқ, эти оқ, 
қалинлиги 5—5,5 см, сершира, серсув, 
юмшоқ, оғизда эрийди. Таркибида қанд 
микдори 12,5%. Уруғи йирик тухумси-
мон, сариқ. Ниҳоли униб чиққанидан 
кейин ҳосили 75—85 кунда пишади. 
Ҳосилдорлиги 250—300 ц/га. 1943 й.да 
давлат реестрига киритилган. Тош-
кент вилоятида кўпроқ экилади. Тупроқ 
шўрлиги ва оқпалак касаллигига чидам-
ли.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish