O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧУСОВИТИНА Оксана Алексан-
дровна (1975.19.6, Бухоро) — гимнасти-
качи, Ўзбекистон Республикасида хизмат 
кўрсатган спортчи (1992), олимпиада 
ўйинлари чемпиони (1992, Барселона). 
Ч. Ўзбекистонда ва Жаҳонда хизмат 
кўрсатган мураббий Светлана Кузнецова 
раҳбарлигида 7 ёшидан спорт гимнасти-
каси билан шуғулланади. У Тошкентда-
ги Республика олимпия ўринбосарлари 
билим юртини (1994) ва Ўзбекистон 
жисмоний тарбия интини (2000) тугат-
ган. 1989 й.дан Ўзбекистон жисмоний 
тарбия ва спорт қўмитасида гимнастика 
бўйича спорт йўриқчиси. Ч. Осиё чем-
пиони (1996, Чангжоу), 2 карра Осиё 
ўйинлари ғолиби (2002, Пусан), 3 карра 
жаҳон чемпиони (1991, Индианаполис — 
2 карра; 2003, Анахайм), жаҳон кубоги 
ғолиби (2002, Штутгарт), 2 карра Яхши 
ният ўйинлари ғолиби (1990, Сиэтл), 
кўплаб нуфузли мусобақаларда соврин-
дор бўлган. У 4 та олимпиада ўйинлари 


www.ziyouz.com кутубхонаси
170
(1992, 1996, 2000, 2004) да катнашган ду-
нёдаги ягона гимнастикачи. Ч. «Йилнинг 
энг яхши спортчиси» (2003) деб топил-
ган.
«Дўстлик» (1996) ва 
«Меҳнат 
шуҳрати» (2000) орденлари билан муко-
фотланган.
ЧУСТ — Наманган вилояти Чует ту-
манидагн шаҳар, туман маркази. Фарғона 
водийсининг шим. чеккасида, тоғ этаги-
даги текисликда, Чует сойи соҳилида, 
Намангантн 36 км ғарбда, Чует т.й. стан-
циясидан 13 км шим.да 1000—1200 м 
баландликда жойлашган. Аҳолиси 63,8 
киши (2004). Ч. Фарғона водийсининг 
қад. шаҳарларидан биридир. Ч.нинг шим. 
чеккасидаги Буонамозор (Бибионамозор) 
манзилгоҳи ҳудудидан Чучт маданиятига 
оид материаллар топилган. Ч.нинг ёши 
тўғрисида бир қанча тахминлар мавжуд. 
Бибиона манзилгоҳида 1953, 1957, 1959, 
1961 й.ларда олиб борилган археологик 
қазилма ишлари натижасида бу ердаги 
маданият сўнгги жез ва илк темир дав-
рига мансублиги маълум бўлди. Ўрта 
аерларда шаҳар ҳарбий қалъа сифатида 
ривожланди. Бобурнинг отаси Умаршайх 
Мирзо 1480 й.да Ч.ни ўз қароргоҳига 
айлантирган. 16-а. бошида Ч. бир неча 
қўрғондан иборат бўлиб, улар умумий 
девор билан ўралган. 1882 й.да қалъа 
деворлари бузиб ташланди. Шаҳар кен-
гайиб, 1886 й.дан Ч. Чует уезди маркази 
бўлган. Ч.га оид дастлабки илмий маълу-
мотлар шарқшунос олим акад. А.Ф. Мид-
дендорфнинг «Фарғона водийси очеркла-
ри» да (СанктПетербург, 1882) учрайди.
Шаҳар номининг келиб чиқиши 
тўғрисида тарихчи, тилшунос ва топони-
мисг олимларнинг бир қанча тахминла-
ри мавжуд. Тарихий манбалардан шаҳар 
қад. дан Чует ва Туе номлари билан маъ-
лум бўлганлиги аниқланган. Маҳаллий 
тилшунос олимларнинг фикрича чует 
сўзи форсчада «тез», «тезкор» маъно-
сини билдиради. Ч. кадимдан Фарғона 
водийсининг ҳунармандчилик марказ-
ларидан биридир. Чустлик темирчилар, 
тўқувчилар, сопол буюм усталари, зар-
гарларнинг маҳорати шуҳрат қозонди, 
чуст пичоқлари ва дўппиларининг донғи 
кенг тарқалди. 1912 й.да 6 пахта тозалаш, 
чарм здлари фаолият кўрсатган. 1926 
й.дан Ч. янги ташкил қилинган Чует ту-
манининг маркази бўлди. Ч.да «Барион», 
«Пахта толаси», «Чустмаш» ва б. акци-
ядорлик жамиятлари, «Сувмаш», нон 
здлари ва савдо корхоналари, босмахона, 
кўзи ожизлар корхонаси, кичик корхона, 
микрофирмалар, қурилиш, транспорт 
корхоналари ва б. фаолият кўрсатади.
Умумий таълим мактаблари, шу жум-
ладан, гимназияинтернат мактаби, са-
наторийинтернат мактаби, иқтидорли 
болалар интернат мактаби, 2 болалар ва 
мусиқа санъат мактаблари, 6 касб ҳунар 
коллежи, 3 болалар ва ёшлар спорт мак-
таби, стадион, теннис корти, сузиш 
ҳавзаси, кутубхоналар ва клублар, музей, 
маданият ва истироҳат боғи, туғрукхона, 
марказий туман касалхонаси ва унинг 
бўлимлари ишлаб турибди.
Ч. орқали Фарғона ҳалқа автомобиль 
йўли ўтади ва шаҳарни Наманган, Ан-
дижон, Поп, Фарғона, Косонсой, Ғова, 
Варзиқ, Олмос, Ахча ва б. аҳоли пункт-
лари билан боғлайди.
Муродилла Ҳайдаров.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish