Ч У М Ч У Қ С И М О Н Л А Р
(Passeriformes) — қушлар туркуми.
63 оиласи, 5100 га яқин тури маълум.
Ўзбекистонда 209 тури учрайди. Ч. тана-
сининг уз. 9,5 дан (королёк—читтакнинг
бир тури) — 65 см гача (қузғун). Оғирлиги
3—4 г дан 1,1—1,6 кг гача. Ер юзида кенг
тарқалган. 4 кенжа туркум: шохтумшуқли
Ч., қичқирувчи Ч., сайроқи Ч. ва ярим
сайроқи Ч.га бўлинади. Шохтумшуқли
Ч. (14 тур) Африка ва Жан.Шарқий Оси-
ёда тарқалган. Қичқирувчи Ч. (1100 тур)
Жан. Америка ва Шарқий ярим шарнинг
тропик қисмида тарқалган. Сайроқи Ч.
(қарийб 4000 тур) ер юзининг ҳамма жой-
ида яшайди. Ярим сайроки Ч. (4 тур) Ав-
стралияда учрайди. Кўпчилик Ч. дарахт
ва бутасимон ўсимликларда, айримлари
ҳавода, баъзилари ерда яшайди. Ўтроқ,
кўчиб юриб ва мавсумий ҳаёт кечирувчи
Ч. бор. Тропик ва субтропик мамлакат-
ларда йидда икки марта 4—6 (баъзила-
ри 16) та, Австралияда яшовчи айрим
турлари 1 та тухум қўяди. Кўпчилик
турлар 11—14 кун, баъзилари 19—20
кун, айримлари 45 кун тухум босади.
Кўпчилиги жиш жўжа очади (қ. Жиш
жўжа очувчи қушлар); боласи бир ёшда
вояга етади. Нари ва модаси каттали-
ги, ранги, сайроқилиги (нари сайрайди)
билан бирбиридан фарқ килади. Ч.нинг
ҳашаротхўрлари ва ўсимликхўрлари
мавжуд. Баъзи турлари зараркунанда
ҳашаротлар билан озиқланиб, қ.х.га кат-
та фойда келтиради. Ноёб турлари Та-
биат ва табиий ресурсларни муҳофаза
қилиш халқаро иттифоқи Қизил китоби
рўйхатига киритилган.
ЧУМҚОР ТОҒИ — Жиззах вилоя-
тининг жан.даги тоғ. Туркистон тизмаси-
нинг бевосита давоми. Ўзбекистоннинг
Жиззах вилояти ва Тожикистоннинг
Суғд вилояти худудларида жойлаш-
ган. Тоғнинг сувайирғич қисмидан
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг давлат
чегараси ўтган. Ч.т., асосан, кенглик
бўйлаб чўзилган, фақат Қоштепа довони-
дан ғарбдаги қисми жан.ғарбга йўналган.
Ч.т. шарқца Гуралаш довонидан бош-
ланиб, шим.ғарбда Зарафшон дарёси
яқинида (Ғубдинтоғда) тугайди. Умумий
уз. 80 км дан зиёд. Кенглиги ўртача 16
км. Бал. 2000—3000 м. Энг баланд жойи
3405 м (Бозорхоним чўқкиси). Ч.т. Латта-
банд довонига етгач, икки тармоққа аж-
ралган, жан. қисми — Қизилқанор тоғи
(Тожикистон ҳудудида), шим. қисми —
Латтабанд тоғи.
Ч.т. герцин бурмаланишида шак-
лланган антиклиналь. Асосан, палео-
зойнинг гилли сланецлари, қумтошлари,
оҳактошларидан
ташкил
топган.
Сувайирғич қисми ўткир, қояли. Жан.
ён багри нисбатан нишаброқ, Сангзор
дарёси ва унинг чап ирмоклари билан
кесилган. Тоғнинг этакларида бўз, ён
бағирларида тоғўрмон жигарранг, қўнғир,
тоғ ўтлоқ дашт тупроқлар тарқалган. Бўз
тупроқларда ранг, ял
тирбош, чалов, буғдойиқ, каррак,
оқ коврак, гулҳайри, бетага ва б. ўсади.
Буталардан дўлана, писта учрайди.
1800—3000 м баландликлар ораси арча-
зор. Тоғўрмон жигарранг, қўнғир тупро-
клар тарқалган. Писта, ирғай, зирк, ба-
ланд бўйли ўтлар ҳам ўсади. 3000 м дан
юқорида субальп ўтлокдари (қўнғирбош,
ранг, таран, анжабор, тактак) бошланади.
Тоғ этагида лалмикор деҳқончилик, мева-
чилик, сабзавотчилик ривожланган. Чор-
вачилик билан ҳам шуғулланилади.
www.ziyouz.com кутубхонаси
Do'stlaringiz bilan baham: |