Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан ўзбекистон республикаси


ҚУРУҚ-ИССИҚ ИҚЛИМ ШАРОИТИДА ЦЕМЕНТБЕТОН ЙЎЛ ҚОПЛАМАЛАРИНИ



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/202
Sana23.02.2022
Hajmi6,3 Mb.
#161365
TuriКнига
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   202
Bog'liq
1 китоб СамДАКИ compressed

ҚУРУҚ-ИССИҚ ИҚЛИМ ШАРОИТИДА ЦЕМЕНТБЕТОН ЙЎЛ ҚОПЛАМАЛАРИНИ
ҚУРИШНИНГ МАВЖУД УСУЛЛАРИ 
Юзбоев Р.А, Бобожонов Р.Т, Зафаров О.З. (Жиззах политехника институти) 
 
Цементбетон қопламаларни қуриш бўйича жаҳон амалиѐтида иккита асосий технология 
бор: бири рельс-қолиплар ѐрдамида, иккинчиси - сирпанувчи қолиплар ѐрдамида. Иккинчиси 
замонавий илғор технология бўлгани сабабли кенг тарқалган (1). 
Йўл бетонини рельслардан фойдаланмай ѐтқизиш ғояси АҚШда юзага келган. 1948 йили, 
цементбетон қопламаларни сурилувчи опалубка (қолип) ѐрдамида қуриш бўйича биринчи 
тажрибалар ўтказилди. Бироқ бетон қоришмани рельслардан фойдаланмай ѐтқизиш усулини 
кенг миқѐсда қўллаш учун ѐн опалубкалардан воз кечиб, қопламанинг олий даражада равон 
бўлишини таъминлайдиган, ишончли автоматик системаларни ишлаб чиқариш керак бўлди. 
Сирпанувчи қолипли, ўзиюрар бетонѐтқизгич, дастлаб, АҚШда, 1955 йили пайдо бўлди ва тез 
орада серияли тарзда ишлаб чиқарила бошлади. 
Россиянинг ―Брянский арсенал‖ заводида 1975 йилдан бошлаб, ―СМИ‖ – америка 
фирмасининг ―Автогрейд‖ машинасига мос келадиган, ДC-110 бетонѐтқизиш машиналарига 
ишлатиладиган комплектларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 
Бетонѐтқизиш техникасини ишлаб чиқарувчи етакчи фирмалар – ―Gomaco‖ ва ―CMI‖ 
(АҚШ), ―Wirtgen‖ (Германия), ―Massenza‖ (Италия). Ҳамма фирма эни 6, 12 ва 16 метр бўлган 
қопламалар қурадиган кичик, ўрта ва катта классдаги бетонѐтқизгичларни ишлаб чиқаради. 
Уларнинг замонавий моделлари қурилаѐтган қоплама энини катта кўламда ўзгартириш 
имконини беради, шунинг учун турли-туман қурилиш шароитларида қўллаш мумкин бўлган, 
ҳаммабоп (универсал) машина ҳисобланади. 
Замонавий бетонѐтқизгичларнинг ҳамма моделлари ҳаракат йўналиши ва сатҳини ушлаб 
турувчи автоматик системалар билан, баъзилари эса,кўндаланг нишабликни барқарор ушлаб 
турувчи система билан жиҳозланган натижада, цементбетон қопламалар олий даражада равон 
қурилади.
Автоматик системалар ишлаши учун база сифатида нусха олувчи сим тор қўлланади. 
Қопламанинг бўйлама профилига тегишли лойиҳа белгилари шу торда акс эттирилган бўлади. 
Тор қанчалик аниқ ва пухта ўрнатилган бўлса, қуриладиган қоплама шунчалик аниқ, биринчи 
навбатда, равон бўлади. 
Нусхаловчи торларни ўрнатишдан олдин ер полотносини кўтариш бўйича ҳамма ишлар 
битказилиши керак. Торлар сирпанувчи қолипли бетонѐтқизгичнинг икки ѐнига тортилади. 
Битта торга профил берувчи, бетонга ишлов берувчи ва плѐнка ҳосил қилувчи материални 
сурковчи машиналар (3 та) ишини бириктириш мумкин. Нусхаловчи тор чизиғи теодолит 
ѐрдамида, йўл ўқидан 7 м масофада, баландлик бўйича 0,5 – 1,0 м оралиқларга бўлиб чиқилади. 
Тор устунларга ўрнатилган кронштейнлар билан маҳкамланади. Устунлар йўлнинг эгри 
участкаларида 4-6 м оралиқ билан, тўғри участкаларда 15 м оралиқ билан ўрнатилади. Бунда 
қурилаѐтган қатламнинг бир суткалик узунлиги эътиборга олинади. Торлар махсус, 
тарангловчи барабанлар ѐрдамида тортилади. 


152 
1-расм. Цементбетон қоплама ѐтқизиш жараѐни. 
 
Цементбетон қопламали автомобиль йўлларини қуришда Республиканинг табиий-иқлим 
шароитининг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олиш ушбу илмий ишнинг асосий вазифаларидан 
бири ҳисобланади. 
Бетон қоришмасининг ташиш ва уни қопламага ѐтқизишдаги ҳарорати 20-25°С дан кам 
бўлиши лозим. Ҳарорати 35 °С дан юқори бўлган бетон коришмасини жўнатиш таъқиқланади. 
Бетон қоришмасининг харорати 35 °С гача бўлганида конус чўкишини лойиҳада 
кўрсатилганига нисбатан 1-2 cm га орттириш керак. Бетон коришмасини кориштиришда паст 
ҳароратли сувдан фойдаланиш лозим. Шу мақсадда совук сув манбаларидан фойдаланиш, 
қувур ва сигимларни ўраб ва оч ѐки нур қайтарувчи рангларга бўяб, ҳимоялаш тавсия этилади. 
Тўлдирувчилар тўғридан-тўғри қуѐш нури тушмайдиган омборларда, бункерларда ѐки 
уюмларда сақланади. Йирик тўлдирувчини фойдаланишдан олдин сув билан ҳўллаб ва шамол 
пуркаб совутилади. 
Кейинги 
йилларда 
бетонѐтқизиш 
машиналарини 
бошқариш 
системаларини 
такомиллаштиришга катта аҳамият берилмоқда. Йўналиш ва сатҳни бошқарадиган лазерли 
система нусхаловчи торларни ўрнатишдаги мураккаб амаллардан қутулиш имконини беради. 
Цементбетон қопламаларни қуриш учун фирмалар ишлаб чиқарадиган машиналар таркибига 
бетонѐтқизгичдан ташқари, асосни тайѐрлайдиган профилловчи, бетон қоришмани ѐювчи, 
қоплама юзаси текстурасини ҳосил қилувчи ва бетонга ишлов берувчи машиналар ҳам киради. 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish