Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан ўзбекистон республикаси


ДИЗЕЛЬ ДВИГАТЕЛИДАН ЧИҚАЁТГАН ГАЗЛАРНИ ТОЗАЛАШДА ҚУРУМ



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/202
Sana23.02.2022
Hajmi6,3 Mb.
#161365
TuriКнига
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   202
Bog'liq
1 китоб СамДАКИ compressed

ДИЗЕЛЬ ДВИГАТЕЛИДАН ЧИҚАЁТГАН ГАЗЛАРНИ ТОЗАЛАШДА ҚУРУМ 
ФИЛЬТРИ АХАМИЯТИ 
З.Т.Бултаков, Х.Х.Самиев, Х.С.Тоғаев (ЖизПИ) 
In article are offered the superiority use soots filters for harm reduction fulfilling harmful gases 
in diesel engines. 
Ҳозирги кунда автомобил транспортининг сони ва бажарган иши ортиши билан 
биргаликда унинг атроф мухитга зарарли таъсири хам ортиб бормоқда. Бу газларнинг 
таркибида CO, NO, HC каби моддалар мавжуд бўлиб тезда таъсир қилувчи омиллардан бири 
хисобланади [1].
Маълумки, инсон миясининг ахборотларни қабул қилиш ва муомманинг ечимларини 
ишлаб чиқиш фаолияти рекциялар тезлигига боғлиқдир. Юқорида двигателдан чиқаѐтган 
зарарли газлар инсон мияси фаолиятига бевосита таъсир қилувчилар хисобланади. Айниқса 
дизель двигателларидан чиқадиган қурумлар нафас олиш органларига салбий таъсир 
кўрсатади.[2]
Йўл қурилишида ишлатиладиган деярли барча техника воситалари (бульдозерлар, 
грейдерлар, экскаваторлар, юклаш- тушириш машиналари, текисловчи, асфальт тўшовчи 
машиналар, компрессорлар ва бошқалар) асосан дизель двигателлар билан жиҳозланган. 
Дизелларда ѐнилғи ѐниши натижасида қуйидаги заҳарли компонентлар ҳосил бўлиб, 
атмосферага чиқариб юборилади [3]: 
углерод оксиди- СО, азот оксидлари - 
х

, углеродлар- С
х
Н
у
О, қурум- С, олтингугурт 
қўш оксиди СН
2
О, бенз(а) пирен-БП
Бу муоммаларнинг бир неча хил ечимлари мавжуддир, яъни ўсимлик оламини бойитиш, 
аҳоли яшаш жойларида дизель двигателли автомобилларидан кам фойдаланиш, ахоли зич 
жойлашган шахарларда шахар транспортидан унумли фойдаланиш, бошқа турдаги енгил 
газсимон ѐқилғилардан фойдаланиш, таъминлаш ва ѐндириш тизимида ѐнилғи сарфи ва 
ѐнилғининг сифатли ѐнишини таъминлаш учун ҳамда двигателда чиқинди газларни чиқариш 
тизимини процессорли қурилмалар ва тизимлар билан жихозлашдир.
Бу тизим нафақат двигателдан чиқаѐтган газларни тозалаб қолмасдан балки, ундан 
чиқаѐтган шовқинни ҳам меъѐр даражасида пасайтиришга ҳам хизмат қилади. Автомобилни бу 
тизим билан жихозлаш унинг конструкциясига ва двигател қуввати йўқолишига сезиларли 
даражада таъсир қилмайди.
Нейтрализаторлар актив каталитик моддалар билан қопланган керамик ѐки метал 
монолит элементдир. 
Керамик фиброфетрдан таѐрланган нейтралаштирувчи элемент юқори хароратда 
зичланиб яхлит монолит ҳолатга келади. Элементнинг ишдан чиқишига, яъни унинг 
емирилишига ҳаддан ташқари юқори харорат ва газлар оқими пульси сабаб бўлади. Газларнинг 
бир маромда ўтиши учун элемент каналлари аниқ бир шаклда ясалган. Элементнинг ташқи 
кўриниши автомобил кузовига боғлиқ холатда овалсимон, думолоқ ва учбурчак кўринишда 
бўлиши мумкин. 
Дизель двигателлардан чиқадиган чиқинди газлар таркибидаги зарарли моддалар
бензинли двигателлардан чиқадиган чиқинди газлар таркибидан фарқ қилиб, унинг таркибида 
қаттиқ заррачалар қурум (кокс) хам ташкил этади. Қаттиқ заррачаларни тутиб қолиш учун 
қурум фильтрлари қўллаш унумли ҳисобланади. Дизель двигателлари нейтрализаторлари 
эффективлиги билан ажралиб турадиган керамикадан таѐрланади. Керамик элемент 
конструкцияси газлар ўтувчи каналларинг иккинчи томони ѐпиқлиги билан ажралиб туради 
натижада газлар канал деворлари орасидан сизиб ўтади. 
Керамик қурум фильтр тузилиши
1-оралиқ қатлам, 2-киритиш қувури, 3-керамик тиқин, 4-чиқариш қувури






231 
Чиқинди газларнинг таркибидаги қурум элемент ғоваклиги боғлиқ равишда 70-90% гача 
тутиб қолинади. Қурум фильтрлари узоқ вақт эффектив ишлаши учун маълум бир даврда 
хизмат кўрсатиш талаб этилади. Қурум фильтрларга хизмат кўрсатиш икки хил усулда 
регенерация (қайта тиклаш) қилиш билан амалга оширилади: 
- Кимѐвий усул- дизель ѐнилғисига махсус қўшимчалар қўшиш орқали амалга 
оширилади, бу қўшимчалар чиқинди газлар таркибидаги қаттиқ қўшимчаларни юмшатиб 
уларнинг ѐниш темпуратурасини пасайтириб тезда ѐниб кетишини таъминлайди. Камчилиги 
эса қўшимчалар таркибидаги зарали моддалар хам атмосферага чиқиб кетишидир. 
- Термик усул- элемент 700 градусгача қиздириш талаб этилади, натижада қатиқ 
заррачалар ѐниб кетишига эришилади бу эса элементнинг яна ғоваклигини таъминлайди. 
Двигателнинг иш режимида элементни тозалаш учун бир пайтнинг ўзида иккита фильтрдан 
хам фойдаланилади. Бу эса бир пайтнинг ўзида тозалаш ва фильтрни регенерация қилиш 
имконини беради.
Хулоса ўрнида йўл қурилиши машиналаридан фойдаланиш шароитларида уларнинг 
экологик назоратини амалга оширишда фойдаланадиган экологик меъѐрлар бўйича йўл 
қурилиши машиналари конструкцион даражасини албатта ҳисобга олиши шарт. Бундан 
ташқари экологик назоратини дифференцияланган нормативлар билан ўтказиш йўл қурилиши 
машиналарининг моделлар, қўлланилган қўшимча жихозлар ва бошқа конструктив 
ўзгартиришлар бўйича аниқ синфлашни тақозо этади. Бу амалдаги талабларини қайта кўриб 
чиқишни талаб қилади. 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish