4.9. Инвестицион лойихани амалга оширишда маркетинги
роли.
Инвестиция лойихаси бизнес-режасининг бу булимида, аввало,
бозорда таклиф этиладиган махсулот (иш, хизмат)ларнинг аник
339
таърифи ва баёни, унинг стандартларга мувофиклиги ва мамлакатда
хамда чет элларда ишлаб чикариладиган худди шундай махсулот (иш,
хизмат)лардан фарки келтирилади. Унинг ноёблигини, масалан, янги
технология ва техника, сифат, нархларнинг пастлиги ва истеъмолчига
(харидорга) маъкул бўладиган бошка афзалликларини таъкидлаб
курсатиш мухимдир.
Маркетинг – бу корхона (фирма ва шу кабилар)нинг хужалик
фаолиятини ташкил этиш ва бошкаришнинг комплекс тизими булиб,
у бозорнинг ахволи ва ривожланиш истикболларини урганишга
асосланиб, истеъмолчилик ва ишлаб чикариш максадларидаги
махсулотларга (товар, хизматларга) талабни аник максадли равишда
шакллантиришни таъминлайди.
Унинг асосий максади – нафакат энг юкори фойдани олиш, шу
билан бирга бозорнинг (фирмалар, одамлар, корхоналарнинг)
товарларга (ишлар, хизматларга) бўлган талабини айирбошлаш,
товарнинг истеъмолчига томон илгари сурилишини жадаллаштириш
ва ишлаб чикариш-тижоратчилик фаолияти самарадорлигини
ошириш воситасида кондиришдир. Лекин ракобатчилик кураши
тактикаси бошка, купинча оралик максадларни, масалан, янги бозорга
кириб
бориш,
ракибларни
сикиб
чикариш,
тижоратчилик
таваккалчилигининг энг кам миқдори ва бошкаларни хам куйиши
мумкин.
Маркетинг ишлаб чикарувчини бозорда доимий тарзда талабга
эга бўладиган сифатли ва миқдордаги махсулотларни (хизматларни)
ишлаб чикаришга йуналтиради.
340
Бу ерда, жумладан, махсулот хақидагикуйидаги ахборотлар
такдим этилади:
- кулланиладиган сохаси;
- асосий тавсифномалари (истеъмолчилик, сотиш буйича ва
функционал);
- сифатнинг халкаро ва миллий стандартларига мувофиклиги,
сифатнинг назорати, кафолатли ва кафолат муддатидан кейинги
хизмат курсатишга талаблар, унинг ташкил этилиши;
- махсулотнинг экспорт килиниши учун зарур шарт-шароитлар:
нархлар, маркетинг, сотиш ва таъминотчи ташкилотларнинг ташкил
килиниши ва бошкалар;
- инвестиция лойихасини амалга ошириш муваффакиятини
асословчи далиллар, унда янги махсулотлар истеъмолчиларининг
фикрлари канчалик хисобга олинганлиги (техника, технология ва
хоказо), дизайннинг узига хос хусусиятлари;
- товарлар (буюмлар, хизматлар ва бошкалар) канчалик узок
муддат давомида бозорда булиши мумкин ва бунинг сабаблари.
Хар кандай саноат инвестиция лойихасининг асосий максади –
мавжуд ресурслардан фойдаланиш ва товар (иш, хизмат)га бўлган
мавжуд ёки потенциал талабни кондириш натижасида фойда
олишдир. Инвестиция лойихаси муайян корпоратив стратегияларга,
масалан, фирманинг бозор позициясининг кучайишига ёки келгусида
зарур ресурслар билан таъминлашга асос солишга хам хизмат килиши
мумкин. Бизнес-режасининг тайёрланиши итератив жараён эканлиги
сабабли ушбу булимни тузишда бозорни тахлил этиш услублари,
маркетинг, унинг тадкик килиниши, режалар ва харажатлар, асосий
341
ва кушимча махсулотларнинг миқдори ва сифати тугрисидаги
тасаввурларга эга булиш зарур.
Фан-техника тараққиётини тезлашуви билан интеллектуал
салоҳият ишлаб чиқаришни энг кучли омилига айланди, унинг
жиддий унсури бўлиб қолди. XX аср бошларида фан ишлаб чиқариш
кучларини ривожлантириш учун сарфланадиган қўйилмалар ошиб
боради. Шунинг учун ҳам жаҳонда реал инвестициялар таркибида
илмий изланишлар, фан, таълим, кадрлар тайёрлаш учун
сарфланадиган ҳаражатлар ўсиб бормоқда. Масалан, АҚШ, Япония ва
бошқа ривожланган мамлакатларда фан ва илмий изланишга
сарфланадиган қўйилмалар ўсиш суръатлари асосий фондларга
сарфланадиган инвестициялардан устундир. Жаҳон бозорига кириб
бориш, кенг кўламда маркетингни ривожлантириш, батафсил
ахборотга эга бўлиш, юқори даражадаги компьютер тизимларини
ташкил этишни, юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш
ва мазкур соҳада дунёдаги ривожланган давлатлар даражасига
эришишни талаб этади.
Талаб ва бозорнинг тахлили улар хақидаги зарур ахборотларни
кушимча харажатларсиз олиш, шунингдек, маркетинг ва ишлаб
чикаришнинг эхтимол тутилган стратегияларини белгилаш учун
астойдил тузилмаларга ажратилиши ва режалаштирилиши лозим.
Маркетинг стратегиясининг тахлили истеъмолчида талаб
уйготиши мумкин бўлган максадли гурухлар ва махсулотларни
бирхиллаштиришни ва аник сиёсатнинг белгиланишини, яъни
стратегиялардан кайси бири – паст нархлар стратегияси ёки
табакалаштирилган нархлар стратегияси – ракибларни суриб
342
чикаришга олиб келишини белгилашни уз ичига олади. Бизнес-
режасининг бу булимида куйидагилар тахлил килинади:
- инвестиция объекти ишлаб чикаришни назарда тутган
махсулотга талабга тегишли умумий иктисодий курсаткичлар (ахоли
ва унинг усиш суръатлари, жон бошига тугри келадиган даромад ва
истеъмол ва бошкалар);
- ишлаб чикарилиши лойихада назарда тутилган махсулотнинг
истеъмоли, ишлаб чикарилиши, импорти ва экспорти билан боглик
сохадаги
давлат
сиёсати,
амалиёти
ва
конунчилик,
сертификациялашнинг ташкил этилиши, мажбуриятлар, субсидиялар,
кредит назорати ва хорижий алокаларнинг тартибга солиниши;
-
ишлаб
чикарилиши
мулжалланаётган
махсулотнинг
мамлакатда ишлаб чикарилишининг мавжуд даражаси, шу жумладан,
корхона ичидаги истеъмол учун ишлаб чикариш;
- ушбу махсулотнинг экспорти ва импорти даражаси, унинг
урнини босадиган махсулотларнинг ишлаб чикарилиши, энг юкори
харажатлар ва тулдирувчи махсулотлар хақидаги маълумотлар;
-
миллий
(давлат)
режаларида
қўйилган
ва
лойихалаштирилаётган махсулотга тегишли ишлаб чикариш
максадлари;
- якка тартибдаги ва гурухли истеъмолчиларнинг феъл-атвори,
одатлари ва муносабат билдиришлари, савдо амалиёти хақидаги
маълумотлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |