327
4.6.Инвестицион лойихалаштиришда бизнес режанинг
зарурлиги, мақсади ва унга қўйилган талаблар.
Инвестиция лойихасининг бизнес-режаси – бу махсулотларни
ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича
ташкил этилаётган лойихага мулжалланган техник-иқтисодий
кўрсаткичлар асосида эришиш мақсадлари ва йўлларини амалга
ошириш
режаси
(дастури)дир.
Унда,
одатда,
лойиха
имкониятларининг асосланиши ва бахоланиши келтирилади,
даромадлар ва харажатлар, реал пуллар тушумлари, молиялаштириш
манбалари белгиланади, рентабеллилик ва чиқимларнинг копланиши,
зарар кўрмасдан ишлашлик ва бошқа кўрсаткичлари тахлил этилади.
Бу шу билан бирга ишбилармонлик лойихаларининг инвестиция
сарфлашгача бўлган босқичларидан бири, уларнинг асосий ажралмас
қисмидир. Бундай режа кредит берилиши учун асос бўлиб хизмат
қилади ва лойиханинг амалга оширилиши ва самарадорлиги
жихатларини тахлил қилиш воситаси бўлади.
Инвестициялар бўйича лойихалаштиришда бизнес-режанинг
мустакил бўлим (босқич, хужжат) қилиб ажратилиши иқтисодиётдаги
утиш даври, чет эллардаги лойихаларни ишлаб чиқиш борасидаги
тажрибани мамлакатдаги шарт-шароитларга куниктириш, бизнеснинг
ушбу сохасидаги услубиётни ва хужжатларнинг типиклаштирилиши
билан боғликдир.
Инвестиция лойихаларининг техник-иқтисодий асосланишида
бизнес-режаси қўйидагилар учун зарур:
- инвесторга – капитални сарфлашнинг мақсадга мувофиклигини
(самарадорлигини) белгилаш учун;
328
- тадбиркорга – лойихани амалга ошириш жараёнидаги
харакатлар дастурини ва рахбарликни ишлаб чиқиш учун;
- давлат органларига – кредит борасидаги ўзаро муносабатларни
тартибга солиш ва назорат қилиш учун.
ўз мохиятига кўра, бу потенциал шерикларнинг лойихада
белгиланаётган
тадбирларнинг
иқтисодий
самарадорлигини,
кутиладиган
фойдани
олишнинг
реаллигини,
кредит
қўйилмаларининг қайтарилишини бахолаши учун зарур бўладиган
амалий таклифларнинг муайян стандартидир.
Инвестиция лойихасининг бизнес-режаси қўйидагиларни асослаш
мақсадида ишлаб чиқилади:
-корхонанинг жорий ва истикболдаги (стратегик) ривожланиши,
фаолиятнинг янги турларини ишлаб чиқиш (танлаш)ни;
-инвестиция ва кредит ресурсларини олиш, қарзга олинган
маблағларни қайтариш имкониятини;
-кушма ва хорижий корхоналарни ташкил этиш бўйича
таклифларни;
-давлат
томонидан
қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирларини
кўрсатишнинг мақсадга мувофиклигини.
Хамма холларда хам бизнес-режаси инвестиция лойихасининг
асосий жихатларини баён қилиши, тадбиркор ракобатчилик
шароитида дуч келиши мумкин бўладиган барча муаммоларнинг
тахлилини ва уларни хал этиш усулларини ўз ичига олиши ва
лойихани амалга оширишнинг тижоратчилик мақсадлари ва
истикболлари,
мулжалланган
тадбирларни
амалга
ошириш
дастурининг
молиявий
ва
ташкилий
таъминоти
хақидаги
329
маълумотларнинг аник тўзилмали тизимидан иборат бўлиши ва,
бундан ташкари, реклама функциясини хам бажариши керак.
Корхона рахбари чиқарган хужжат (буйрук, фармойиш) бизнес-
режасини ишлаб чиқиш учун асос бўлади ва унда қўйидагилар
белгиланади ва тасдикланади:
- бизнес-режасини ишлаб чиқиш рахбари;
- ижрочилар таркиби ва вазифаларнинг улар ўртасидаги
тақсимланиши;
-
бизнес-режасининг
ишлаб
чиқувчиси
(лойиханинг
ташаббусчиси бўлган корхона ёки жалб этилган ташкилотлар);
- ишларни бажариш учун харажатлар сметаси ва уларни
молиялаштириш манбалари (зарур бўлганида).
Бизнес-режасининг ишлаб чиқилиши – мабодо бу саноат
лойихаси бўлса, мураккаб ва куп мехнат талаб этадиган машгулот
(фаолият) хисобланади.
Шундай қилиб, бизнес-режасини ишлаб чиқишдан олдин
ишончли бошлангич ахборотларни туплаш ва ишлаш бўйича катта
хажмдаги ишлар бажарилиши, бўлгуси лойиханинг мақсадлари ва
вазифаларини аник белгилаш керак бўлади.
Бизнес-режаси таркибига, одатда, титул вараги, мундарижа,
унинг асосий бўлимларининг хисоб-китоблар, жадваллар, графиклар
ва шу кабилар илова қилинган матни (мазмуни), шунингдек, иловалар
– бошлангич маълумотлар, контрактлар, лицензиялар ва шу кабилар
нусхалари, етказиб берувчиларнинг прейскўрантлари, экспорт
хулосалари ва бахолар, сертификатлар ва асосий матннинг қисми
330
бўлмаса-да, лекин бизнес-режасида тилга олинган бошқа хужжатлар
хам кушиб қўйилади.
умумий талаблар:
- хар бир бўлим тадкикотлар ёки хисоб-китоблар билан
тасдикланган ва тегишли хужжатлар билан расмийлаштирилган
текширилган бошлангич маълумотлар асосида шакллантирилади;
- хисоб-китоб жадваллари хўжалик юритиш субъекти
фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари асосида тўзилади;
- бошлангич ва бошқа маълумотларни тасдикловчи хужжатлар
(контрактдан олдинги, контракт, таъсис ва хисобот хужжатлари
нусхалари, аудиторлик текшириш материаллари) алохида тартибда
расмийлаштирилади;
- янги ва юксак технологияларга асосланган ишлаб чиқариш
(корхона)ларни асослашга доир ахборотлар амал қилиб турган
нормативларга мувофик расмийлаштирилади, муайян бўлим
таркибида келтирилади ёки илова шаклида расмийлаштирилади.
Бизнес-режасини ишлаб чиқишда қўйидаги тамойиллар ва
ёндашувларга риоя қилиш тавсия этилади:
- бизнес-режасининг ишлаб чиқариш ва молия-иқтисодий
жихатларини тадкик қилишда лойиха бошлангич параметрлари
ўзгаришининг унинг самарадорлиги ва амалга оширилишига
кўрсатадиган таъсирини бахолашга имкон берадиган имитацион
моделлаштириш ва дисконтирлаш услубларидан фойдаланиш тавсия
қилинади;
- айрим ишлаб чиқаришларни ташкил этишда ёки қайта
таъмирлашда инвестиция лойихасининг умуман корхонанинг ишлаб
331
чиқариш фаолиятига таъсирини ва корхона ишлаб чиқариш
фаолиятининг инвестиция лойихасига таъсирини кўрсатиш керак
бўлади;
- янги корхонани кўриш хақидаги масалаларни хал этишда уни
мавжуд майдончаларда (қайта таъмирлашда) ёки янги майдончаларда
жойлаштиришнинг муқобил хисоб-китоблари ва асосларини бажариш
зарур;
- давлат маблағлари ёки унинг преференция (имтиёз)лари
иштирокида амалга ошириладиган лойихалар учун имтиёзлар
берилган ва имтиёзлар берилмаган холлардаги бюджет ва бюджетдан
ташкари фондларга тўловлар, шунингдек, давлатнинг зарарлари ва
уларнинг компенсациялари (йукотишлар)нинг хисоб-китоблари
бажарилиши лозим;
- бизнес-режаси инвестиция лойихаси амалга ошириладиган
бутун давр учун тўзилиши керак, бундай давр қарзга олинган
маблағларнинг қайтарилиши муддати плюс бир йилни камраб олади
(хисоб-китобнинг бошқача асосланган кўрсаткичларини белгилашга
хам йўл қўйилади);
- давлат бошқаруви органларига такдим этиладиган хисоб-китоб
(жадвал)лардаги ахборотни акс эттириш кадами бир йилга тенг
бўлиши лозим;
- амалга оширилиши учун эркин алмаштириладиган валютадаги
маблағлар талаб этилмайдиган бизнес-режасида хамма хисоб-
китоблар миллий валютада амалга оширилади (инфляцияни хисобга
олган холда прогнозли нархларда), бошқа холларда – бундан ташкари
332
яна шартли бирликларда (шартли бирлик қилиб, одатда, АКШ
доллари ёки бошқа конвертация қилинадиган валюта) олинади.
Инвестиция лойихасининг бизнес-режасини тўлиқхажмда ишлаб
чиқишда уларнинг натижалари «Инвестиция лойихаси паспорти»
шаклида, бошқа холларда – «Инвестиция таклифи» шаклида
расмийлаштирилади.
Инвестиция паспорти – бу мустакил эксперт томонидан
тайёрланган, корхона (фирма, компания ва шу каби)ларнинг ишлаб
чиқариш-хўжалик ва молия-иқтисодий фаолияти хақидаги бир катор
(3-5) йиллар учун динамикадаги ахборотни ўз ичига оладиган
хужжатдир. Уни ишлаб чиқишнинг мажбурий шарти тижорат ва
ишлаб чиқариш сирларини саклашдан иборат
Do'stlaringiz bilan baham: |