3.11. Корхоналарнинг кредитга лаёқатлилиги кўрсаткичлари.
Инвестицион лойиҳаларни кредитлаш жараёни жуда кўп ва турли
хил хавф-хатарлар (рисклар) билан боғлиқ бўлиб, қайсики
кредитларни белгиланган муддатда қопланмаслик муаммосини
келтириб чиқаради. Шу сабабли банклар ўз мижозларига кредит
беришда, мижознинг кредитга лаёқатлилигини таҳлил қиладилар.
Банк мижози кредитга лаёқатлиги деганда мижознинг ўз қарз
мажбуриятлари бўйича тўлиқ ва ўз вақтида ҳисоблашиш қобилияти
тушинилади.
Мижознинг кредитга лаёқатлилик даражаси банклар учун жуда
зарур, чунки ҳар бир берилган кредит риск билан боғлиқ. Агар банк
рискни ҳисобга олмаса, кредит ўз вақтида қайтмаслиги ёки умуман
тўланмаслиги мумкин. Шу сабабли, банклар ўз мижозлари молиявий
ҳолатини, тўловга қобиллигини ва албатта, кредитга лаёқатлилигини
таҳлил қилади.
Жаҳон амалиётида, хусусан АҚШда банклар томонидан, мижоз
кредитга лаёқатлилигини баҳолашда "five с", "беш си" қоидаси
ишлатилади. Улар қуйидагилар:
character (мижоз ҳарактери);
capacity (молиявий шароити);
capital (капитал ёки мол-мулк);
222
colletarial (таъминланганлик);
conditions (умумий иқтисодий вазият).
Мижоз ҳарактери деганда, унинг юридик шахс сифатида
репутацияси, маъсулиятлилиги, олинган қарзни тўлашга хоҳиши ва
тайёрлик даражаси тушинилади.
Мижоз молиявий шароити ёки қобилияти деганда, мижознинг
кредитни қайси манбалардан қоплашлиги тушинилади. Одатда
корхонада қуйидаги 3 манбалар мавжуд:
жорий касса тушумлари;
активларни сотишдан тушган тушум;
ва бошқа молиялаштириш манбалари (махсус заҳиралар,
амортизация фонди ва б.)
Капитал деганда, мижознинг акционерлик капитали, унинг
структураси,
актив
ва
пассивлар
орасидаги
муносабатлар
тушинилади. Унинг устав фонди ва ўз капиталининг кредит
операциясига жалб қилиш даражасини кўриб чиқиш тушинилади.
Таъминланганлик деганда, мижознинг активлари қиймати ва
конкрет икқиламчи қарзни қоплаш манбаи (кафиллик, суғўрта, гаров)
қайсики, кредит шартномасида кўрсатилади.
Умумий иқтисодий вазият деганда, мамлакатдаги жорий ва
келажакдаги иқтисодий ҳолат, сиёсай аҳвол, солиқлар, хом-ашё ва
бошқа кредит қайтарилишига таъсир этувчи билвосита факторларни
ўрганиш тушинилади. Ушбу усул ҳозирда бизнинг банкларда
қўлланилса фойдадан ҳоли бўлмасди.
Кредитга лаёқатлиликни таҳлил қилишдан асосий мақсад, бу қарз
олувчи, хўжалик юритувчи субъектнинг имкониятлари, қарзни ўз
223
вақтида қоплашни, риск даражасини, кредит миқдори ва бошқа
омилларни белгиланган шароитда ва ҳолатда таҳлил қилишдан
иборатдир. Банклар учун бу масалаларни амалга ошириш жуда
қийин бўлсада, худди ана шу мақсад амалга оширилсагина берилган
кредитдан фойда олинади.
Кредитга лаёқатлиликни таҳлил қилиш вазифаси бўлиб
қуйидагилар ҳисобланади:
1. Кредитга лаёқатлиликни ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш;
2. Кўрсаткичларни таҳлил қилиш (йил боши ва йил охирини
таққослаш);
З. Кўрсаткичларга таъсир этувчи омилларни аниқлаш;
4. Кредитга лаёқатлиликни мустахкамлаш йўлларини аниқлаш;
Бозор муносабатларининг ривожланиб бориши билан тижорат
банклари томонидан кредитга лаёқатлиликни таҳлил қилувчи янги
методлар ишлаб чиқилмоқда, қайсиким корхона ҳақидаги (кредитга
лаёқатлиги ҳақидаги) таҳлилни чуқурроқ олиб боришни кўрсатади.
Ҳозирги вақтда жаҳон амалиётида (ЮНИДО тасдиқлаган стандарт
бўйича) молиявий кўрсаткичлар системаси бўйича таҳлил ва рейтинг
методи бўйича таҳлил усуллари қўлланилади. Ўзбекистон
Республикасида Марказий Банк томонидан чиқарилган йўриқнома
бўйича корхоналарга турли хил муддатга кредитлар берилиб,
уларнинг кредитга лаёқатлилигининг молиявий кўрсаткичларнинг
таҳлилига асосланиб берилади.
Таҳлил учун асосий манба бўлиб корхона бухгалтерия баланси ва
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботдан фойдаланилади.
224
Кредитга лаёқатлиликни ифодаловчи асосий ва қўшимча
кўрсаткичлар қуйидагилар:
1. Қоплаш коэффициенти;
2. Ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти;
З. Ликвидлик коэффициенти;
Do'stlaringiz bilan baham: |