3.9. Инвестиция фаолиятини узоқ муддатли кредитлаш.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банклар томонидан хўжалик
юритувчи субъектларни узоқ муддатли кредитлашни ташкил қилиш
тартиби тижорат банкларининг ички кредит сиёсати, Ўзбекистон
Республикаси “Марказий банк тўғрисида”, "Инвестиция фаолияти
тўғрисида"ги
қонунларга,
Марказий
банкнинг
“Тижорат
банкларининг кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар
210
тўғрисида” ги Низоми ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларга
мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳудудида
банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг узоқ
муддатли кредитлаш жараёнларини тартибга солади.
Ҳозирги кунда кўпгина тижорат банклари узоқ муддатли
кредитлаш жараёнини ўзларининг ички кредит сиёсатидан келиб
чиққан ҳолда мустақил амалга оширадилар.
Узоқ муддатли кредитлар - ишлаб чиқариш ва ижтимоий
мақсадлар учун мўлжалланган объектларни, қурилиш, реконструкция
қилиш, техник қайта жиҳозлашга оид ҳаражатлар билан боғлиқ
капитал қўйилмаларни молиялаш, техника, технологиялар ва
ускуналарни ҳарид қилиш, асосий чорва, кўп йиллик
ўсимликларни шакллантириш, шунингдек, бошқа инвестиция
мақсадлари учун мўлжалланган кредитлардир.
Узоқ муддатли кредит - 1 йилдан ортиқ, бироқ қоплаш
муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга бериладиган ссудалардир.
Узоқ муддатли кредитлар билан хўжалик юритувчи субъектлар
— юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар, шунингдек, қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган, юридик
шахсни ҳосил қилмаган деҳқон хўжаликлари таъминланадилар.
Кредитлаш учун қуйидаги шартларнинг бажарилиши чоғида
ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган объектларнинг, шунингдек
қуйидаги объектларнинг қурилиши, реконструкциялаш ва техник
қайта жиҳозлаш объектлари қабул қилиниши мумкин:
амалдаги тартибга мувофиқ келишилган экспертиза қилинган
ва тасдиқланган, лойиҳалаш-смета ҳужжатлари асосида белгиланган
211
тартибда тасдиқлар билан таъминланган;
қурилиш барча турларининг, унинг мулкчилик усули ва
шаклларидан
қатъий
назар,
юритилишига
оид
Давқўмархитектқурилиш қўмитаси назорати ёки унинг маҳаллий
инспекцияларининг ёзма рухсатномаси бўлган ҳолларда;
технологик ускуналар ва хом ашёнинг етказиб берилишига оид
шартномалар билан таъминланган;
давлат экология экспертизасининг хулосаси;
шартнома баҳолар ведмости;
қурилиш учун ажратилган ҳудудга шартнома;
инфляция жараёнларини ҳисобга олган ҳолда пудрат
ишларига оид контрактлари билан таъминланган;
қарз олувчи томонидан тақдим этилган иқтисодий қоплашга оид
ҳисоб-китобларнинг банк экспертизаси билан
таъминланган объектлар.
Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар бўйича Вазирлар
Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон Қарорида (тегишли
иловалари) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8
ноябрдаги Фармонида шунингдек, Вазирлар Махкамасининг 15
ноябрь 2005 йилдаги 251 – сонли Қарорида назарда тутилган барча
меъёрий-ҳуқуқий талаблар ҳисобга олиниши зарур.
Кредитланаётган объект қийматининг камида 30 % и ўз ёки
бошқа хил молиялаш манбалари билан таъминланган қурилиш
объектларини кредитлаш учун тавсия этилади, лекин амалиётда
муҳим инвестиция лойиҳалари учун истисно тариқасида бу меъёрдан
паст бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
212
Маҳкамасининг қарори бўйича Молия вазирлиги кафолати остида,
шунингдек бюджетдан ташқари фондларнинг кредит линиялари
ҳисобидан кредитланадиган объектлар бундан мустасно.
Объектларнинг қурилишига оид кредитлар хўжалик юритувчи
субъектда тугалланмаган қурилишдаги ишга туширишнинг муддати
кечиқтирилган ва илгари берилган ссудалар бўйича муддати
кечиқтирилган қарзга оид шунга ўхшаш кредитланадиган объектлар
мавжуд бўлмаган ҳоллардагина берилиши мумкин.
Банклар ушбу қоидалар доирасида кредит ресурслари ёки қарз
(заём) маблағларидан самаралироқ фойдаланишни таъминлаган ҳолда
қарз олувчилар билан муносабатларини тартибга соладилар,
шунингдек, кредитлаш объектининг, кредит ёрдамида амалга
оширувчи тадбирларнинг самарадорлигини аниқлаш билан боғлиқ
барча масалаларини мустақил равишда ҳал этадилар.
Узоқ муддатли кредитнинг қайтарилишини таъминлашнинг
асосий турлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
ҳукумат кафолатлари;
мол-мулк гарови;
банклар, бошқа кредит муассасалари ва суғўрта
ташкилотларининг кафолатлари;
учинчи шахслар кафиллиги;
қонунчиликка мувофиқ фаолият юритувчи суғўрта
компаниялари томонидан берилган суғўрта полиси (гувоҳномаси)
билан тасдиқланган кредитнинг қарз олувчи томонидан
сундирилмаслиги (риск) хатарининг суғўрта қилиниши.
Кредитни расмийлаштириш жараёни ўз ичига:
213
а) кредит олишга оид буюртманоманинг кўриб чиқилиши ва
бўлғуси қарз олувчининг ҳуқуқий мақомини аниқлаш мақсадида
унинг ўрганилишини;
б) қарз олувчининг молиявий ҳолати таҳлилини ва кредитга
баҳолашни;
в) кредитланаётган лойиҳанинг комплекс экспертизасининг
ўтказилишини;
г) кредит шартномасини расмийлаштириш ва тўзишни олади.
Бунда:
- (а) ва (б ) бандларида кўрсатилган кредит буюртманомасини
кўриб чиқиш муддати банк қарз олувчига кредит буюртманомасига
ёзма хулоса берадиган 5 банк иш кунидан ошмаслиги керак;
- хўжалик юритувчи субъектларнинг кредит сўраб тақдим этилган
ҳужжатлар тўплами ва аризалари туман банк бўлимлари кредит
комиссияси томонидан аризалар келиб тушган кундан бошлаб 10
кундан ошмаган, вилоят кредит комиссияси томонидан 15 кундан
ошмаган муддатда ва Марказий идора кредит кўмитаси томонидан 30
кун давомида кўриб чиқилиб, кредит бериш ёки бермаслиги
тўғрисида ёзма равишда хулоса беришлари лозим бўлади. (кичиқ
бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларига ва Марказий банкнинг
тегишли меъёрий хужжатлари асосида кўриб чиқиш муддати
ўрнатилган инвестийия лойиҳалари бундан мустасно).
Кредитни расмийлаштириш тартиби кредит олишга оид
буюртманомани
кўриб
чиқишдан
бошланади.
Кредит
буюртманомасида қуйидагилар кўрсатилади:
қарз олувчи тўғрисидаги маълумотлар (ташкилий-ҳуқуқий шакл,
214
муассислар фаолиятининг асосий тури ва ҳ. к.);
сўралаётган сумма ссуданинг белгиланиши ва лойиҳанинг
мақсади;
кредит бериш муддати;
актив суммаси билан сўраб олинадиган кредит суммаларининг
ўзаро мувофиқлиги;
кредитлаш объектининг қоплаш муддати;
кредит ва унга оид фоизларни ҳисоблаш ва
сундириш муддатлари;
агар кредит қимматликлар гарови остида берилаётган бўлса,
кредитни таъминлаш сифатида гаровга қўйилаётган қимматликлар
тўғрисидаги маълумотлар;
корхонанинг қарз маблағлари тўғрисидаги маълумотлар;
корхонанинг бошқа банкларда очилган банк ҳисоб рақамлари
хақидаги маълумотлар,
корхонанинг бошқа корхоналарнинг капиталида қатнашиш
ҳақида маълумотлар.
Агар молиявий ҳолат, кредитланаётган лойиҳанинг кредитга
қобиллигини баҳолаш ва комплекс экспертиза қилинишини
ўтказишни баҳолашни таҳлил қилиниши учун ишлаб чиқаришга
ихтисослаштирилган объектларнинг қурилиши, қайта таъмирланиши
ва техник жиҳатдан қайта жиҳозланиш кредитлаш объекти бўлиб
ҳисобланса, қарз олувчи банкка қуйидагиларни тақдим этиши шарт:
1) белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳанинг техник
иқтисодий асосланмаси ва лойиҳалаш смета ҳужжатлари;
2) қурилиш қийматининг йиғма молиявий смета ҳисоб-
215
китоблари;
3) қурилишнинг белгиланган тартибда тасдиқланган, йиллар
бўйича бўлиб юборилган ҳолдаги манзиллар рўйхати;
4) бажарилган ишлар учун ҳисоб-китоб шакллари кўрсатилган
ҳолдаги жами қурилиш даврига бўлган пудрат шартномалари;
5) техник ускунани етказиб беришга оид контрак лойиҳаси;
6) Давқумархитектқурилиш қўмитаси назорат экспертизаси
хулосаси ва лойиҳалаш хужжатлари бўйича давлат экологик
экспертизаси хулосаси;
7) қарз олувчининг сўнгги 3 йил учун, унинг кредитга
қобиллигини аниқлаб олиш учун (юридик шахслар учун) молиявий
ҳисоботлари (молиявий ҳисоботнинг 1, 2, 2"а", 3, 4, 5 сон шакллари ),
кредитнинг таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, объект
жойлашган ер участкасига бўлган хуқуқини тасдиқловчи, янгидан
бошланаётган қурилиш бўйича қурилиш ишларига маҳаллий
ҳоқимият органлари рухсат беришига оид ҳужжатлар;
8) зарурат туғилганда банк инвестиция лойиҳасининг амалга
оширилишини ва қарз олувчини тўловга қобиллигини тасдиқловчи
бошқа ҳужжатларни ҳам талаб қилиши мумкин.
Бунда қарз олувчининг кредитга қобиллиги тўғрисидаги хулоса
банкнинг тегишли бўлинмаси томонидан корхона молиявий
ҳисоботини кўриб чиқиш йўли орқали энг камида сўнгги 3 йил учун
бўлган даврдаги асосий молиявий кўрсаткичларнинг таҳлил этиш
асосида берилади.
216
Кредитланаётган лойиҳанинг комплекс экспертизаси қарз олувчи
томонидан такдим этилган қуйидаги маълумотлар таҳлилига
асосланади:
техник
экспертиза
ўтказишдаги,
яъни
лойиҳада
фойдаланиладиган
ускуналар,
асбоблар,
ва
шу
кабилар
технологиялари ва техник тавсифларини ўрганилиши;
маркетинг тадкиқотлари ва ахборот таъминотининг ўтказилиши,
яъни ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга бўлган талаб ва таклифнинг
ўрганилиши, рақобатчилар ва лойиҳа маҳсулотининг ҳаракатланиш
омилларини таҳлил қилиниши;
молиявий иқтисодий экспертиза ўтказилиши, лойиҳанинг
тадбиқ этилиши, пул маблағлари оқимини лойиҳалаштирилиши
ва молияллаш чизмаларини танлаш бўйича тавсияларни берилишини
иқтисодий жиҳатдан мувофиқлилиги таҳлили;
хатарларни баҳолашнинг ўтказилиши ва лойиҳага таъсир этувчи
(рисклар) хатарларни пасайтириш омилларини ишланмалари;
қарз олувчи ва гаров таъминоти асосий фондлари
баҳоланишини, яъни бинолар, иншоотлар, ускуналар ва бошқа
объектлар қийматини баҳоланиши ва таҳлил қилинишининг
ўтказилиши;
капитал ҳаражатлар қиймати ошишини реал кўрсаткичлар
базасида шартнома нархларини тўғри баҳолаш;
тегишли келишувлар билан тасдикланган Ўзбекистондан
ташқарида ускуна ва материалларни сотиб олиниши
масалаларини ишлаб чиқиш ҳолати, ускуналарни етказиб берувчилар
билан шартномаларнинг мавжудлиги, маблағларнинг эркин
217
алмаштириладиган валютада ундириб олиш борасида унинг
тўланиши масалаларининг мавжудлиги;
ускунанинг етказиб берилиши ва уларнинг монтаж қилиниши
билан ишларни ва ишлаб чиқариш жадвалларидаги боғлиқлик;
лойиҳанинг ўзини-ўзи қоплашига таъсир этувчи бошқа
омилларни ўрганилиши.
Қурилиш
объектларининг
ҳукумат
кафолати
остида
кредитланиши қурилиш пудрати шартномалари бўйича молиялашлар
фақат қарз олувчилар томонидан пудрат ташкилотлари ўртасида
тузилган объектларнинг қурилиши чоғида мажбурий суғўрталаш
ҳақидаги суғўрта полиси ва шартноманинг нотариал тасдиқланган
нусҳасидан банкка берилиши чоғидагина очилади.
Жами ҳужжатлар пакетини таҳлил қилиб бўлгач, кредитлаш
бўлими банкнинг кредит қўмитасига кредитлашнинг мақсадга
мувофиқлиги тўғрисида ёки бўлмаса кредит беришни рад этиш
тўғрисидаги қарорни кўриб чиқилиши ва чиқарилиши учун хулосани
такдим этади.
Кредит қарорларидан сўнг банк қарз олувчи билан кредит
шартномасини имзолайди.
Кўриб чиқилаётган объектлар (корхоналар)нинг раҳбарияти
билан кредит шартномаларини тўзишга йўл қуйилмайди.
Кредит шартномаси банк билан қарз олувчи ўртасидаги ўзаро
муносабатларнинг асоси бўлиб ҳисобланади, олинган кредитлар,
комиссиялар уларга оид фоизлар ва пенялар бўйича агар
шартноманинг ўзида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, улар
имзолаган вақтдан бошлаб амал қилади.
218
Банк қарз олувчи билан келишиб, қоплаш муддатлари ва пул
оқимлари прогнози ҳисобга олинадиган имтиёзли даврни белгилаш
ҳуқуқига эгадир ва у кредит шартномасида таъкидланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |