Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Инвестиция фаолиятини қарз маблағлари эвазига



Download 6,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/249
Sana23.02.2022
Hajmi6,38 Mb.
#158100
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

3.8.Инвестиция фаолиятини қарз маблағлари эвазига 
молиялаштириш 
Инвестицияларнинг 
молиялаштириш 
манбаларида 
қарз 
маблағлар ролининг ошиши, асосан, чет эл кредитларининг 
кўпайиши ҳисобига юз берди. Чет эл кредитлари салмоғининг 
юқорилиги чет эл кредитлари бўйича давлат кафолатларнинг 
мавжудлиги ва тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз 
ставкаларининг нобарқарорлиги билан изоҳланади. Ҳукумат 
кафолатлари билан олинаётған чет эл кредитлари ҳиссасининг 
кўтарилиши банклар томонидан катта эҳтиёткорлик билан валюта 
кредитларининг қайтарилмаслик рискларини кун тартибига қўяди ва 
ҳисобга олишни талаб этади. Бу эса ўз навбатида инвестиция 
лойиҳаларини батафсил таҳлилини ва экспертизасини ўтказишда, 
инвестиция 
қарорларини 
қабул 
қилишда, 
халқаро 
молия 
институтлари ва чет эллик инвесторларнинг қарз маблағларидан 
фойдаланишда банкларнинг масъулиятини ғоят кўтаришни талаб 
қилади. 
Ушбу, молиялаштириш манбалари маълум муддатга
қайтариш ва тўловлилик шартли асосида берилади.
Инвестицион лойиҳаларни кредит асосида молиялаштиришнинг
афзалроқ томони шундаки, фаолият юритаётган корхона учун 
модернизация, реконструкция ишлари ва керакли меъёрда ишлаб 
чиқариш қувватини таъминлашда, яъни корхона ишлаб чиқариш 


208 
фаолиятни кенгайтирмоқчи бўлса, кредитдан фойдалангани маъқул, 
чунки, ишлаб турган корхона активлари ушбу кредитлар 
қайтарилишига гаров бўлиб хизмат қилиши мумкин. 
Инвестицион лойиҳаларни кредитлаш шарти, фоиз ставкаси 
ўзгариши билан лойиҳа иқтисодий кўрсаткичларларининг ўзгариши 
орасидаги муносабат билан аниқланади. Маълумки, фоиз ставкаси 
ўзгармас ва ўзгарувчан бўлади. Шу сабабли корхона инвестиция 
лойиҳасини молиялаштиришда кредит олмоқчи бўлса, у узоқ 
муддатли бўлса, у ҳолда ўзгармас фоиз ставкасидаги кредитдан 
фойдаланади. 
Яхши асосланган лойиҳа учун қарз маблағлари олиш бир мунча 
осонроқ бўлади. Молиялаштириш жараёнини қарзга олинадиган 
маблағларни ҳажмини аниқлашдан бошлаш мақсадга мувофиқ 
бўлади, бу кредит олишни кафолатлаши мумкин. Ушбу ссуда 
капиталини қуйидагиларга йўналтирилиши мумкин: асбоб-ускуналар 
харид қилиш, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, модернизация, 
реконструкция қилиш ва бошқаларга. Ссуда капиталини қуйидаги 
турларга ажратиш мумкин: айланма маблағларни ташкил қилиш 
мақсадида тижорат, банк ёки мол-етказиб берувчиларнинг турли хил 
шаклдаги кредитлари ёки миллий ва хорижий молиявий 
институтларининг узоқ муддатли кредитлари.
Банк томонидан олинадиган фоизлар бериладиган кредитнинг 
ҳажми, муддати унинг таъминланганлиги, кредитлаш шакли, 
кредитнинг риск даражаси ва бошқаларга боғлиқ тарзда 
дифференцияллашади. Ҳозирги вақтда инвесторлар тез қайтиш 
берувчи тадбиркорлик фаолиятига кредитларни жалб қилмоқдалар. 


209 
Кредитлар, кредитлаш муддатига кўра қисқа муддатли (1 
йилгача) ва узоқ муддатли (1 йилдан юқори) турларга бўлинади. 
Корхонанинг асосий фондлари учун олинган узоқ муддатли 
кредитларни одатда инвестиция деб аташади. Узоқ муддатли 
кредитларнинг объектив зарурлиги корхонани ишлаб чиқаришини 
кенгайтириш эҳтиёжидан келиб чиқади. Айнан шу шароитда кредит 
муносабатларида узоқ муддатлилик характери вужудга келади. Бу 
қарздорга ўз маблағларини ўз муомаласидан олишга (оборотидан 
олишга) нисбатан, бир мунча қисқароқ вақтда пул маблағларини 
олиш 
имкониятини 
беради. 
Капитал 
қўйилмаларни 
молиялаштиришнинг 
кредит 
усулининг 
афзаллик 
томони 
маблағларни 
қайтаришлик 
билан 
боғлиқдир. 
Бу 
капитал 
қўйилмаларни ҳақиқий қопланиши ва кредитни қайтарилишини 
назаратини кучайтиради. Бу эса ўз-ўзидан маблағлардан фойдаланиш 
самарадорлигини оширади. 
Ҳозирда реал иқтисодиётда инвестициялар даромадлилик 
даражаси банк фоиз ставкасига нисбатан юқори бўлган, савдо кредит 
ва воситачилик операцияларини кредитлаш билан чегараланиб 
қолмоқда.

Download 6,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish