Мавзу: отм педагогларида креативлик сифатлари ва ижодий тафаккурни ривожлантирувчи метод, восита ва технологиялар



Download 167,43 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana23.02.2022
Hajmi167,43 Kb.
#158085
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5 modul KP

Торренс (II) тести
5
. Торренс (II) тести оғзаки шаклдаги тест бўлиб, 
болалар ва катталарнинг ижодий қобилиятини оғзаки усуллар ёрдамида 
аниқлашга хизмат қилади. Тест қуйидаги тавсифга эга: 
1)
саволларни бера олиш малакасига эгалик; 
2)
сурат (картина)лар мажмуида тасвирланган вазиятларга мос келувчи 
ҳолатларнинг сабаб ва оқибатларини аниқлай олиш; 
3)
кундалик ҳаётда энг оддий ва оммавий предметларни қўллашнинг 
ўзига хос усулларини таклиф эта олиш; 
4)
барча учун яхши таниш бўлган предметлар бўйича кутилмаган 
саволларни бера олиш; 
5)
тахминларни илгари сура олиш. 
Педагогик манбаларда педагогнинг креатив тафаккури даражасини 
қуйидаги методлар
6
ёрдамида баҳолаш мумкин эканлиги кўрсатилган:
1) таълим-тарбия жараёнида ўқитувчи шахси ва фаолиятини бевосита 
ўрганиш методлари (педагогик кузатиш, ўқитувчининг иш ҳужжатлари ва 
режаларини ўрганиш, суҳбат ва ҳ.к.);
2) педагогик тафаккурни ташхислашга ёрдам берувчи махсус методлар 
(ташхисли вазиятлар, анкета, рейтинг, тест ва б.)
4
Тот источник. – С. 183.
5
Тот источник. – С. 183.
6
Занина Л.В., Меньшикова Н.Л. Основы педагогического мастерства /Учеб.пособие для 
студ. пед. вузов. – Ростов-на-Дону, Феникс, 2003. – С. 238. 


Ушбу методлар ёрдамида олий таълим муассасалари талабаларининг 
педагогик билимлари даражасини ҳам баҳолаш мумкин. Фақат бу ўринда 
ўқитувчининг иш ҳужжатлари, режаларини ўрганиш эмас, балки 
талабаларнинг индивидуал, мустақил таълим олишлари ва уларнинг 
натижаларини таҳлил этиш мақсадга мувофиқдир. 
2. 
Талабаларда креативлик кўникмаларини шакллантиришда 
ДТСнинг аҳамияти. Шахснинг креативлик кўникмаларига эга бўлишида 
юқорида айтиб ўтилганидек, таълим жараёнини муҳим аҳамиятга эга. Шу 
сабабли таълим мазмунида креативлик ғоялари ҳамда талабаларда креативлик 
кўникмаларини шакллантиришга доир ёндашув ўз ифодасини топиши зарур. 
ДТС эса ҳақли равишда ўзида таълим мазмунини тўлақонли ифода этади. Шу 
сабабли Патти Дрепеау АҚШнинг ДСУА (Давлат стандартларининг умумий 
асослари – ССSS)да ўқувчи ва талабаларда креативлик кўникмаларини 
шакллантиришга хизмат қилувчи ғояларнинг қай даражада ўз ифодасини 
топганлигини таҳлил этади. Унинг бу борадаги фикрлари амалий аҳамиятга 
эга эканлигини инобатга олган ҳолда қуйидаги муаллифнинг бу борадаги 
мулоҳазалари батафсил келтирилади
7
.
Давлат стандартларининг умумий асослари (ДСУА – CCSS) талабалар 
томонидан тегишли фан ёки мутахассислик асослари бўйича белгиланган 
билим, кўникма ва малакаларнинг минимал даражасини ўзлаштириш ва 
тушунилишини талаб этувчи мақсадни қаноатлантиради. Мазкур 
стандартлар, шунингдек, ўқитувчи томонидан ўқитиш тизимининг ташкилий 
жиҳатдан ташкил этилишини таъминлайди. Давлат стандартларининг 
умумий асослари (ДСУА – CCSS)нинг моҳияти: ахборот матнининг 
мураккаблиги ҳамда унга нисбатан танқидий ёндашув талабаларга малакали 
мутахассис бўлишлари ва хизмат бўйича (касбий соҳада) ўсишларини 
таъминлаш имкониятини яратади. Давлат стандартлари ўз моҳиятига кўра 
7
Drapeau Patti. Sparking student creativity (practical ways to promote innovative thinking and 
problem soving). – Alexandria – Virginia, USA: ASCD, 2014. - 42-58-бетлар.


талабаларга рағбатлантирувчи мазмунни ўрганиш имкониятини таъминлаш 
орқали улар томонидан академик билим ва кўникмаларини муваффақиятли 
ўзлаштириш йўлларини белгилаб беради. Шундай экан, нима учун ДСУА 
(CCSS)ни муваффақиятли ўзлаштириш воситаси сифатида уларнинг креатив 
потенциалидан фойдаланиш мумкин эмас?
Асарнинг 1-бобида таъкидлаб ўтилганидек, талабаларда креатив фиурлаш 
кўникмаларининг намоён бўлиши улар томонидан касбий билим ва 
кўникмаларнинг сидқидилдан, мамнун ҳолда ўзлаштириш даражасини 
кучайтиради (Beghetto, Kaufman, 2010). ДСУА (CCSS)даги матнли 
мураккаблик талабалардан креатив фикрлашни ҳамда креатив фикрлаш 
кўникмаларига эга бўлишни талаб этади. Аммо, (
42
) филология фанлари 
бўйича инглиз стандарти (Энг яхши методистлар Ассоциациясининг Миллий 
маркази, Давлат мактаблари раҳбарларининг Бошқарув Кенгаши (NGA) 
томонидан ишлаб чиқилган стандартларнинг умумий таҳлили уларда таълим 
олувчи 
шахсида 
креатив 
потенциални 
ошириш 
чоралари 
белгиланмаганлигини кўрсатади. Уларда таълим олувчиларнинг билим ва 
кўникмаларини белгилаш мақсадида – қайта санаб ўтинг, изоҳланг, 

Download 167,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish