маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 178
Халқаро бозорда товар сиёсатини қўллаш тегишли маркетинг стратегиясини
ишлаб чиқишини талаб этади. Хорижлик олимлар қуйидаги маркетинг
стратегияларини ажратадилар:
товар аниқ кўринишда рақиблар товаридан фарқ қилиши керак;
халқаро бозорнинг ҳар бир сегменти бўйича ҳар хил маркетинг
элементларини ўз ичига олган маркетинг-микс моделини ишлаб чиқиш;
ишлаб чиқарилаётган экспортга мўлжалланган ҳар бир товар учун уни
қўллаш соҳасини қидириб топиш ва талабни шакллантириш ҳамда сотишни
рағбатлантиришни кучайтириш;
янги бозорга янги товар билан кириш;
юқори рақобатбардош товарни яратиш йўли билан етакчиликка эришиш;
янги товар турини ишлаб чиқариш.
Хорижга товар экспортини амалга оширишда товар бўйича маркетинг
стратегиясини шакллантириш учун маҳсулот ассортиментини ўрганиш ҳам
аҳамиятлидир.
Чунки,
истеъмол
учун
мўлжалланган
мева-сабзавот
маҳсулотларининг ажралиб турадиган хусусиятлари мавжуд бўлиб, ушбу ҳолатни
халқаро маркетинг амалиётида товар сиёсатини амалга оширишда инобатга
олиниши зарур.
Ассортимент сиёсати ишлаб чиқарилаётган мева-сабзавот маҳсулотларининг
навини танлашни ҳамда технологик вазифалар ва корхона имкониятларидан
фойдаланиш жараёнлари мувофиқлашувини таъминловчи ишлаб чиқариш
тузилмасини, ишлаб чиқарилган товарлар фойдалилигини ва янгилик киритиш
харажатларини аниқлашни кўзда тутади.
Мева-сабзавот корхоналари ассортимент сиёсати ташкил этувчилар схематик
тарзда тасвирланди. Ассортимент сиёсатини шакллантиришнинг асосий шартлари
қуйидагилардир: чакана бозорда корхона тижорат стратегияси ҳақида аниқ
тасаввурнинг шаклланиши; чакана бозор ва ундаги харидорлар хулқ-атвори ҳақида
етарлича маълумотга эга бўлиши; зарурий ресурсларнинг ҳозирда ва келгусида
мавжудлиги; техника ва ишлаб чиқариш технологиясининг тегишли даражаси; энг
мувофиқ муддатларда янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконияти; патент
ҳимоясини йўлга қўйиш; ишлаб чиқариш даврининг барча сегментларида
тайёрланган бошқарув ходимлари ва малакали мутахассисларнинг етарлича
миқдори.
Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб ва эмпирик тадқиқотларга
асосланган ҳолда мева-сабзавот корхонасида маркетинг стратегиясини ишлаб
чиқишга ўзимизнинг ёндашувни алгоритм шаклида таклиф этамиз.
1. Вазифаларни аниқлаш орқали: мева-сабзавот корхоналари ўзини
режалаштирилган мақсадлари ва якуний натижаларини белгилайди. Улар
қуйидагиларни ўз ичига олади:
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг