маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 119
кучайиши билан, аграр корхоналарни бошқариш амалиётида ўтмишда мавжуд
бўлмаган вазиятларнинг пайдо бўлиши билан долзарб бўлиб қолмоқда.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистондаги ижтимоий ва иқтисодий барқарорлик
хорижий ташкилотлар ва компанияларнинг диққатини жалб этмоқда, маҳаллий
ҳокимият органларининг халқаро алоқалари кучаймоқдаки, бу имкониятлар аграр
соҳани ривожлантириш учун янада изчил ишга солиниши лозим.
Вазиятларни прогнозлаш технологияси аграр корхоналардаги ички
вазиятларни олдиндан кўра олиш учун ҳам қўлланиши мумкин. Бунда ахборотнинг
очиқ манбаларидан омилкорлик билан фойдалана олиш катта имкониятларни очиб
беради. Маълумотлар манбалари қўлга киритилиши имконини ва ахборот
муҳитининг барқарорлиги учун прогнозлашда ҳисоб-китобларнинг миқдорий
усулларига кўпроқ урғу берилиши зарур. Албатта, вазиятларни прогнозлаш муайян
назарий қоидаларга ва тамойилларга асосланган бўладики, прогнозлаш уларнинг
амалда қўлланишини ўзида намоён этади.
Ҳозирги пайтда мамлакатимизни АСМ иқтисодиётининг очиқлик даражаси
ҳамда жаҳон иқтисодиёти билан ўзаро боғланганлиги кучайиб бормоқда. Оқибатда,
ташқи муҳит омиллари аграр секторга ва мамлакатнинг бутун иқтисодиётига
муҳим равишда таъсир этмоқда.
Вазиятларни прогнозлаш масалаларининг назарий ва амалий тадқиқотлари
агросаноат корхоналарини бошқариш аппарати функциялари доирасига
прогнозлаш функциясини киритиш имконини беради. Мамлакат миқёсида
прогнозлаш хизматини, мустақил экспертлар, таҳлилчи-прогнозчилар гуруҳини
ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда прогнозлашни мамлакатнинг яхлит
АСМ манфаатлари нуқтаи-назаридан олиб борилади. Минтақалар даражасида ҳам
прогнозлаш функциялари бажарилиши ва бунинг учун тегишли хизматларнинг
ташкил этиш тақозо этилади.
Бозор муносабатлари шароитида мамлакатнинг миллий ишлаб чиқаришини
юксалтириш орқали бозорни товар ресурслари билан тўйинтириш масаласининг
долзарблиги ортади. Тарихий тажриба ва амалиёт, шунингдек бошқа мамлакатлар
тажрибаси шуни кўрсатадики, қишлоқ хўжалигининг қайта ишлаш саноати ҳамда
савдо фаолияти билан интеграциялашуви табиий ва хомашё ресурсларидан
оқилона фойдаланиш, маҳсулот нобудгарчилигини камайтириш, мавсумий бандлик
бўйича аҳволни яхшилаш ва рентабелликни ошириш учун имкониятларни
кенгайтиради.
Шунинг учун ҳозирги пайтда қайта ишлаш саноатини ривожлантириш фақат
қишлоқ хўжалиги корхоналаринигина эмас, балки яхлит АСМнинг ишлаб чиқариш
салоҳияти ва самарадорлигини оширишнинг муҳим йўналишидир.
Бозор муносабатлари шароитида қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб
чиқариш самарадорлигини оширишда етказиб бериш-сотиш фаолиятини ташкил
этишнинг ва маҳсулотни сотиш бозор шаклларини ўзлаштириб олишнинг аҳамияти