39
Ҳалқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик
Пул-кредит сиёсатини сифат жиҳатдан янги савияга олиб чиқиш
мақсадида Марказий банк халқаро молия институтлари ва марказий банклар
билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
Жумладан, 2018 йилда пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш ва
монетар инструментлар ўрнини мустаҳкамлаш, банк тизимидаги ликвидлик
таҳлили ва прогнози, пул бозори операцияларининг
самарадорлигини
ошириш мақсадида Халқаро валюта фондининг махсус техник кўмак
миссиясини жалб этиш ҳамда хорижий мамлакатлар марказий банкларининг
илғор тажрибасини ўрганиш ва тажриба алмашиш амалиётини кенгайтириш
назарда тутилмоқда.
Давлат бюджети харажатларининг кўзда тутилган ҳажмларга нисбатан
кўпроқ миқдорда амалга оширилиши, хусусан, мамлакат ва унинг
ҳудудларини ривожлантириш ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш
дастурлари доирасида қўшимча харажатлар бўйича
заруриятнинг юзага
келиши банк тизимида ликвидликнинг ҳамда иқтисодиётда пул массаси
кўзда тутилган суръатларга нисбатан кўпроқ ўзгаришига олиб келиши
мумкин.
Шу билан бирга, белгиланган иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига
эришиш, инфраструктурани ривожлантириш ва қурилиши
ишлари
ҳажмининг ошиб бориши шароитида импортга бўлган талабнинг
кутилганидан кўпроқ бўлиши ва натижада сўм алмашув курсининг
қадрсизланишига ҳамда маълум даражада инфляцион босимнинг кучайишига
ҳам олиб келиши мумкин.
Бироқ, ушбу вазият юзага келган тақдирда ҳам жорий операциялар
бўйича прогноз қилинаётган ижобий сальдо сўмнинг
сезиларли
девальвацияси учун фундаментал омиллар ва сабабларни вужудга келишига
имкон бермаслиги башорат қилинмоқда.
40
Ташқи иқтисодий конъюнктуранинг яхшиланиб бориши натижасида
банк тизими соф ташқи активларининг тезроқ суръатларда ўсишига ва пул
массасининг қўшимча ошишига олиб келиши мумкин.
Шунингдек, иқтисодиётда банкдан ташқаридаги
пул айланмаларининг
банк тизимига оқиб ўтиши жараёнининг давом этиши ҳам пул массасининг
ошишига олиб келиши мумкин.
Юқорида таъкидланганидек, ташқи савдо эркинлашуви,
энергия
манбалари нархларининг ва ойлик иш ҳақларининг ошиб бориши ҳам
инфляцион босимни сақланиб қолишига ҳамда пул-кредит сиёсати
самарадорлигининг пасайишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар
сифатида баҳоланмоқда.
Умуман олганда, Марказий банк таҳлилий базаси ҳамда пул-кредит
инструментларининг такомиллаштирилиши ва бу борада зарурий шарт-
шароитларни яратиш бўйича вазифаларнинг
сифатли бажариб борилиши
иқтисодиётдаги
барча
жараёнларни,
шу
жумладан
нархларнинг
шаклланишини ўзаро боғлиқликда ўрганиб бориш, истиқболдаги иқтисодий
ҳолатни олдиндан башорат қила олиш ва шундан келиб чиққан ҳолда
самарали чораларни кўриш имкониятини кенгайтиради.
Ўз навбатида, пул-кредит сиёсати доирасида белгиланиб олинаётган
чора-тадбирларнинг ўзаро уйғунликда амалга оширилиши юқорида қайд
этилган хатарларнинг 2018 йил учун мўлжалланган иқтисодий ўсиш ҳамда
монетар кўрсаткичларга таъсирини минималлаштириш имконини беради ва
мамлакатда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: