Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Педагог кадрларнинг якка тартибда шахсий дастури (иш режаси) асосида



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

Педагог кадрларнинг якка тартибда шахсий дастури (иш режаси) асосида 
узлуксиз мустақил малака ошириш 
 Педагог узлуксиз мустақил малака ошириш (педагогнинг курсдан-курсгача 
бўлган даврдаги) режа – дастурини ишлаб чиқишда қуйидагиларни ҳисобга 
олади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари ва рисолалари, 
амалдаги Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг таълимга оид 
қарорларининг мазмун-моҳиятини ўрганиб бориш (қисқача мазмунини 
конспектлаштириш). 
2. Халқ таълими вазирлиги Ҳайъат қарорлари ва буйруқлари билан 
тасдиқланган тегишли меъѐрий ҳужжатларни ўрганиб бориш (қисқача 
мазмунини конспектлаштириш). 


217 
3. Касбий маҳоратни ошириш учун такомиллаштирилган Давлат таълим 
стандарти, модернизация ва оптималлаштирилган ўқув дастури, дарсликлар, 
зарур бўлган методик тавсиянома, қўлланмалар ва бошқа меъѐрий ҳужжатлар 
(низом, йўриқнома ва ҳ.к.) талаблари, ишланмалар, даврий, оммабоп ахборот 
воситалари, республика (вилоят-шаҳар) газета ва журналларидаги таълим 
тизимига оид янгиликларни ўрганиб бориш. Ўз касбий билим, кўникма ва 
малакаларини чуқурлаштиришга, янгилашга эришишни таъминлаш. 
4. Илмий-методик маҳоратни ошириш (инновация, таълим технологиялари 
йўналишларида): 
 илғор таълим технологиялари, инновацион жараѐнларни амалга 
оширишда, таълим жараѐнини сифат самарадорлигини оширишни янгича 
лойиҳалаштиришда, ҳар бир дарс мавзуси бўйича унинг мазмунини 
алгоритмлаш ва мақсадга мувофиқ шаклдаги тизимга келтириш, ўқув 
жараѐнини илғор педагогик технологиялар асосида моделлаштиришда 
иштирок этиш;
 ҳудудлардаги илғор тажриба таянч мактабларга бориб инновация, илғор 
педагогик ва ахборот технологияларни ўрганиб бориш ва улар билан 
ҳамкорлик ишларини ташкил этиш; 
 педагог кадрларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш 
институтларининг 
(ҳудудий 
ХТХҚТМОМ, 
А. 
Авлоний 
номидаги 
ХТРҚТМОМИ) тегишли кафедра ва бўлимларидан (интернет тизими ѐки 
бошқа услублардан фойдаланган ҳолда) фанга (ѐки таълим менежменти, 
педагогика, психология) тегишли янгиликларни ўрганиб бориш ва уни 
амалиѐтга татбиқ этиш; 
 республика, вилоят, туман, шаҳар босқичларида ўтказиладиган доимий 
ҳаракатдаги ўқув-семинар, семинар-тренингларда фаол иштирок этиш ва 
ўзининг янгиликлари, маърузалари билан қатнашиш; 
 таълим муассасаси режалари асосида намунавий очиқ дарсларни ташкил 
этиб бориш. 
5. Педагогик-психологик билимларни ошириб бориш. Хусусий 
методиканинг 
методологик 
асосларини 
чуқур 
ўзлаштириш. 
Дарс 
машғулотларида гуруҳ (синф)даги тарбияси оғир, ноқобил бўлган болаларга: 
педагогик ѐндашув; 
психологик ѐндашув; 
индивидуал ѐндашувни такомиллаштириб бориш. 
Ўқувчида ўқиш жараѐнида мотивация ҳосил қилиш, ҳис-туйғусини 
уйғотиш, унинг қизиқиши, хоҳиши, қобилияти, мойиллигига хос хусусиятлари 
ва улардан таълим–тарбия мақсадларида самарали фойдаланиш.
6. Миллий ғоя ва маънавият асослари, ҳуқуқий ва иқтисодий йўналишдаги 
билимларини ошириб бориш. 
7. 
Илғор 
педагогик 
ва 
замоннавий 
ахборот-коммуникацион 
технологияларнинг назарий ва амалий асосларини ўзлаштириш ҳамда уларни 
ўқув жараѐнида қўллаш. Ўқитишнинг янги ахборот технологияларидан, 
интернетдан (WEB – CD сайтлардан) эркин, самарали фойдаланиш. 


218 
8. Педагогларнинг мустақил фикрлашлари асосида ўқувчиларда 
такомиллаштирилган ДТС, оптималлаштирилган ўқув дастурларига мос 
келадиган билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш. 
9. Илмий, илмий-оммабоп, сиѐсий, ўқув-методик, бадиий ва бошқа 
адабиѐтларни мустақил равишда ўқиш ва ўрганиш ҳамда қисқача мазмунини 
конспектлаштириш. 
10. Интерфаол усуллардан фойдаланиш ва ташкил этиш учун гуруҳларда 
ишлаш, ижодий фикрлаш, дидактик ўйинлар, мунозара, баҳс, аукцион дарс, 
дарс-суд, дарс-парламент, дебат-мулоқот, инсерт, кластер, танқидий фикрлаш 
ва бошқа ноанъанавий дарсларда иштирок этиш ҳамда амалиѐтда қўллаш. 
11. Илғор тажрибага эга бўлган, ташаббускор педагогларнинг (ўзи 
ишлаѐтган ва ишламаѐтган мактабларда – келишган ҳолда) дарс таҳлилига 
кириш орқали илғор иш тажрибаларни кузатиш, ўрганиш, тўплаш, танлаш, 
таҳлил этиш ва ижобий натижаларни амалиѐтда қўллаш. 
12. Методбирлашма томонидан тасдиқланган жадвал асосида белгиланган 
муддатларда ―Очиқ дарс‖ларни илғор педагогик, замонавий ахборот 
технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этиб бориш.
13. Ўқувчиларга қўшимча таълим бериш, синфдан ва мактабдан ташқари 
ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида мактаб, оила, маҳалла 
ҳамкорлик ишлари самарадорлигини ошириш бўйича изланиш, янги илғор 
тажрибаларни татбиқ этиш. 
14. Мактабларни методик хизматни такомиллаштириш йўналишида 
тегишли методика хизмат кўрсатиш субъектлари билан ҳамкорлик ишларида 
фаол иштирок этиш; 
15. 
Турли йўналишдаги кўрик-танловлар, мусобақа, конференция 
(уюшмалар), семинарларда иштирок этиш. 
16. Оммавий ахборот воситаларида (газета, журнал, радио, телевидение, ...) 
чиқишлар қилиш.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish