151
вақтда онг остига олиб борадиган эшик очи-
лади. Шу пайтда унга ўзингиз истаган ғоя
ва буйруқларни олиб киришингиз мумкин.
Аммо доимо уйқу ва уйғоқлик чегарасида бў-
лиш лозим. Ухлаб қолсангиз буйруқни етказа
олмайсиз. Узил-кесил уйғонсангиз
эшик ал-
лақачон ёпилган бўлади.
Ўз-ўзини гипноз қилишга ўргатиш уйғоқ-
лик ва уйқу орасидаги ҳолатни онг остига
киритиш учун имкон беради. Бу гаплар худ-
ди ўз-ўзини ишонтиришда қўлланилган қои-
далар бўйича тузилади.
Ўзўзини гипноз қилишнинг ўз
ўзини ишонтириш олдидаги устунли-
ги шундаки, исталган натижаларга
анча тезроқ эришилади.
Худди шу қиёслашдан фойдаланган ҳолда
айтиш мумкинки, ўз-ўзини гипноз қилишда
онг остига эшик ўз-ўзини ишонтиришдагига
қараганда кенг роқ очилган бўлади.
Ўз-ўзини гипноз қилиш исталган шахсий
хислат (хотира, ирода)ни
ривожлантириш,
камчилик ва заифлик (чекиш, спиртли ичим-
лик ичиш, гиёҳвандлик ва ҳоказолар) билан
курашиш, руҳий камчиликлардан қутулиш
имконини беради.
гипнопедия. Бу усул сезгир уйқу (муд-
раш) пайтида зарур билимларни ўзлашти-
ришга имкон беради. Уйғоқликдан мудроққа
ўтиш бир неча босқичга эга. Булар:
1. Бўшашиш босқичи, пульсингиз мўъта-
дил, кўзларингиз очиқ, тана ҳароратингиз
пасайган. Сиз ҳали уйғоқ ҳолатдасиз. Аммо
152
уйқу бўсағасида турибсиз – бу ўз-ўзини гип-
ноз қилиш учун идеал лаҳзадир.
2. Сиз уйқунинг биринчи босқичига ки-
расиз. Мушакларингиз бўшашган, пульс се-
кинлашмоқда. Агар сизни уйғотиб юбориш-
са, сиз ҳали ухлай бошламаганингизга амин
бўлиб тураверасиз.
3. Энди уйқунинг иккинчи босқичига ўта-
сиз. Миянинг тўлқинлари сўна бошлайди.
Кўзларингиз секинлаштирилган маромда ҳа-
ракатланади. Аммо ҳали енгил шовқин сиз-
ни уйғотиб юбориши мумкин. Бу босқич –20
дақиқагача давом этиши мумкин.
4. Учинчи босқичдан бошлаб тўлқинлар
янада кўпроқ секинлашади. Юрак бир-бир
ура бошлайди. тана ҳарорати ва қон босими
пасаяди.
5. Сиз тўртинчи босқичга ўтасиз. Мия вақт
бўйича жуда чўзилган тўлқинларни чиқа-
ра бошлайди.
Сиз кучларингизни тикловчи
чуқур уйқудасиз. Бу «чуқурлик»да сиз 20-30
дақиқадан ортиқ бўлмайсиз. Кейин яна уй-
қунинг «юзаси»га «кўтариласиз».
6. Кейинги босқич – кўзларнинг тез ҳарака-
ти. Бунда қорачиқларингиз сиз худди теннис
тўпининг парвозини кузатаётгандек тез ҳа-
ракатланади. Мушак лар тўлиқ бўшаштирил-
ган, пульс ва нафас олиш, худди қон босими-
дек, бир маромда эмас. Сиз тушлар кўрасиз.
Агар сизни уйғотишса, тезда уйғоқ ҳолатга
келасиз ва тушларингизни катта аниқлик
билан эслайсиз. Бу босқич 12 дақиқага яқин
давом этади. Шундан сўнг янги цикл бошла-
нади.
153
тўлиқ циклнинг давомийлиги 90 дақиқа-
дан 2 соатгачадир. тунги ҳордиқ
давомида
4-5 цикл ўтади. Шундай қилиб биз бир цикл-
да чуқур уйқу ва енгил уйқу даврлари борли-
гини кўрамиз.
Гипнопедиянинг мақсади: магнитофонга
ёзиб олинган
маълумотларни мияга кири-
тишдир. Магнитофон қулоқнинг олдида ах-
боротни онг остига етказади.
Бунда матн кассетага, кейин магнитофон-
ни бошқариш керак бўлмайдиган, матн эса
доим такрорланиб турадиган қилиб узлук-
сиз ёзилиши керак. Чунки енгил уйқунинг
босқичлари узоқ давом этмайди. Матн ёзуви
8 дақиқадан ошмаслиги зарур.
Бу усул тилларни ўрганиш чоғида жуда са-
маралидир. У мияга идеал талаффузни ёзиш-
га ёрдам беради. Мана шунинг учун ҳам у Ик-
кинчи Жаҳон уруши даврида америкалик лар
томонидан
махфий агентларнинг хорижий
тиллар бўйича билимларини такомиллашти-
риш учун ишлатилган.
Бу ерда гипнопедия усулларига ўқитиш
механизмларини батафсил,
барча деталла-
ри билан баён қилиш имкони йўқ. Аммо биз
унинг мавжудлигини эслатиб ўтишимиз ке-
рак эди.
Баъзи мутахассислар гипнопедия уйқуни
бузади, деб уни танқид қилишади. Бу ундай
эмас, чунки тикловчи уйқу 3- ва 4-босқичлар-
да бошланади. Бу уйқу эса шунчалик чуқур-
ки, одам ҳеч қандай ташқи шовқинни эшит-
майди.