Прививка— файлларда худди вирус зарарлагандек из қолдиради. Бунинг натижасида
вируслар «прививка қилинган» файлга ёпишмайди.
Филтрлар — қуриқловчи дастурлар куринишида бўлиб, резидент ҳолатда ишлаб туради
ва вирусларга хос жараёнлар бажарилганда, бу ҳақда фойдаланувчига хабар беради.
Ревизорлар — енг ишончли ҳимояловчи восита бўлиб, дискнинг биринчи ҳолатини
хотирасида сақлаб, ундаги кейинги ўзгаришларни доимий равишда назорат қилиб боради.
Детектор дастурлар компютер хотирасидан, файллардан вирусларни қидиради ва
аниқланган вируслар хақида хабар беради.
Доктор дастурлари нафақат вирус билан касалланган файлларни топади, балки уларни
даволаб, дастлабки ҳолатига қайтаради. Бундай дастурларга Аидстест, Доcтор Wеб
дастурларини мисол килиб келтириш мумкин. Янги вирусларнинг тўхтовсиз пайдо бўлиб
туришини ҳисобга олиб, доктор дастурларини ҳам янги версиялари билан алмаштириб туриш
лозим.
Филтр дастурлар компютер ишлаш жараёнида вирусларга хос бўлган шубҳали
ҳаракатларни топиш учун ишлатилади.
Бу харакатлар қуйидагича бўлиши мумкин:
файллар атрибутларининг ўзгариши;
дискларга доимий манзилларда маълумотларни ёзиш;
дискнинг ишга юкловчи секторларига маълумотларни ёзиб юбориш.
Текширувчи (ревизор) дастурлари вирусдан ҳимояланишнинг енг ишончли воситаси
бўлиб, компютер зарарланмаган ҳолатидаги дастурлар, каталоглар ва дискнинг тизим майдони
ҳолатини хотирада саклаб, доимий равишда ёки фойдаланувчи ихтиёри билан компютернинг
жорий ва бошлангач ҳолатларини бир-бири билан солиштиради. Бунга АДИНФ дастурини
мисол қилиб келтириш мумкин.
Компютер тизимларида хавф-хатарсиз ишлашнинг амалда синаб кўрилган ва юқори
самара берган асосий қоидалари қуйидагилар.
Биринчи қоида. Қонуний расмий йўл билан олинган программ маҳсулотлардан
фойдаланиш.
Иккинчи қоида. Ахборотни иккилаш. Аввало программ таъминотнинг дистрибутив
елтувчиларини сақлаш лозим. Ишчи ахборотнинг сақланишига катта еътибор бериш лозим.
Учинчи қоида. Вирусга қарши воситалардан мунтазам равишда фойдаланиш лозим.
Ишни бошламасдан аввал программа-сканерлар ва программа-тафтишлар ишлатилиши керак.
Вирусларга қарши воситаларнинг мунтазам равишда янгиланиб турилиши шарт.
Тўртинчи қоида. Айниқса ахборотнинг янги елтувчиларидан ва янги файллардан
фойдаланишда еҳтиёт бўлиш лозим. Янги дискеталар уларда юклама файлли вирусларнинг
йўқлиги нуқтаи назаридан сўзсиз текширилиши шарт.
Бешинчи қоида. Тақсимланган тизимлар ёки жамоа фойдаланувчи тизимлар билан
ишлаганда янги алмаштириладиган ахборот елтувчилар ва тизимга киритилувчи файллар
махсус ҳисоблаш машинасида текширилиши лозим.
Вирусга қарши ҳар томонлама текшириш амалга оширилганидан кейингина дисклар ва
файллар тизимдан фойдаланувчиларга узатилиши мумкин.
Олтинчи қоида. Елтувчига ахборот ёзиш кўзда тутилмаган бўлса, бу амални
бажарилишига йўл қўйиш керак емас. Бунинг учун 3,5 дюмли дискетларда квадрат тешик очиш
кифоя.
Юқорида келтирилган тавсияларга риоя қилиш программ вируслар билан захарланиш
ехтимолини айтарлича камайтиради ва фойдаланувчини ахборотни йўқотишдан сақлайди.