Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Банда сажда қилганида Парвардигорига энг яқин бўлади. Шундай экан, дуони



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

Банда сажда қилганида Парвардигорига энг яқин бўлади. Шундай экан, дуони 
кўпайтиринглар!” деганлар (Муслим, Абу Довуд, Насоий, Аҳмад ривоят қилган). 
Намоз – мўминнинг меърожи
11
. Банда намозда Парвардигорига муножот этади, дуо-илтижо 
қилади, Аллоҳ ҳузурида ўзини камтар тутган ҳолда туради. Саждада унинг хокисорлиги янада кучаяди. 
Саждага бош эгган банда Аллоҳга қуллик қилади, заифлигини тан олиб, Раббини улуғлайди. Кишининг 
камтарлиги қанча ошса, Аллоҳга шунча яқинлашади. Сажда қилганида – қулликнинг энг юқори 
нуқтасига етганида Аллоҳга жуда яқин бўлади
12
. Парвардигорига қурбат ҳосил қилган банданинг 
сўрагани шубҳасиз берилади. Шунинг учун саждада кўпроқ дуо қилинади, Аллоҳдан икки дунѐ саодати 
сўралади
13

11
Айримлар “Намоз – мўминнинг меърожи” деган гапни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат 
беришади. Лекин бу марфуъ ҳадис экани, яъни уни қайси муҳаддис кимдан ривоят қилгани маълум эмас. “Ас-солату 
миърожул муъмин” деган қавлни Жалолиддин Суютий “Шарҳу сунани ибни можа”да, Найсобурий “Тафсир”да, Мулла 
Али Қори “Мирқотул мафотиҳ”да, Муновий “Файзул қодир”да, Алусий “Руҳул маоний”да зикр қилган. Жумладан, Мулла 
Али Қори “Мирқотул мафотиҳ шарҳу мишкотил масобиҳ” китобида ушбу гапни келтиришдан олдин “ворид бўлишича”, 
“айтилишича”, деган, бирон-бир ровий ѐки муҳаддис номини зикр этмаган. 
“Меърож” сўзи “зина”, “нарвон” маъносини англатади. Намоз мўминнинг меърожи дейилишига сабаб, намозда 
банда руҳан, қалбан юқорига кўтарилади. Ибодатга киришдан олдин “Аллоҳу акбар” деб қўлини кўтариши дунѐни ортда 
қолдириб, бутун вужуди билан Аллоҳга юзланишига ишорадир. Ихлосли мўмин киши намозда қалб кўзи ила 
Парвардигорини кўриб туради, қироат, зикр, дуо билан Унга муножот қилади, мақтовлар айтади, Парвардигорини 
улуғлайди. Намозда инсон тани яйрайди, қалби ором олади, руҳи ҳаловат топади. Мана шу банданинг руҳий меърожидир. 
12
Имом Нававийга кўра, банда сажда қилганида Парвардигори раҳматига, фазлига энг яқин бўлади (Манба: 
“Шарҳун нававий ала саҳиҳи муслим”). 
13
Уламолар “Қиѐмда узоқроқ туриш афзалми ѐки кўпроқ рукуъ, сажда қилган яхшими?” деган масалада турли 
фикрларни айтишган. Жумладан: 
1. Саждада узоқроқ туриш, рукуъни, саждани кўпайтириш афзал (Термизий билан Бағавий буни бир гуруҳ 
уламолардан ривоят қилган). 
2. Қиѐмда узоқ вақт туриш афзал (Имом Шофеий ҳамда бир гуруҳ уламолар мазҳаби). Қиѐмда қироат қилинади, 
саждада тасбеҳ айтилади. Қироат тасбеҳдан афзал. 
3. Иккиси фазилати бир, орасида фарқ йўқ. 
Исҳоқ ибн Роҳвайҳ айтишича, кундузи рукуъ ҳамда саждаларни кўпайтириш афзал. Тунда эса қиѐмда узоқроқ 
туриш афзал (Манба: Нававий, “Шарҳун нававий ала саҳиҳи муслим”). 


10 
َةَرْػيَرُي ِبَِأ ْنَع
ُىْهَع ُللا َيِضَر
َؿ َق
:
َ َّلَسَس ِىْهَلَع ُىَّللا ىَّلَص ِىَّللا ُؿوُسَر َؿ َق

َؿَزَػتْعا َدَََسَف َةَدََّْسلا َـَدج ُنْبا َأَرَػق اَذِإ
ُؿوُوَػي يِكْبَػي ُف َطْهَِّلا

ُر َّهلا يِلَف ُتْهَػبَأَف ِدوَُُّسل ِب ُتْرِمُأَس ُةَّهَْْا ُىَلَػف َدَََسَف ِدوَُُّسل ِب َـَدج ُنْبا َرِمُأ يِلْيَس َي
َر .
َس ُوا
ُم
ْس ِل
ٌ
َس ْبا
ُن 
َم
َج 
ْى َس
َأ
َْحْ
ُد.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish