275
м а ш и н а л а р и ш о н ч л и л и г и н и о ш и р и ш и ё к и а к с и н ч а
пасайтиришлари мумкин. Конструктив, технологик ва
эксплуатацион омилларнинг самарадорлигини оширишда юқори
малакали конструкторлар, муҳандислар, бакалаврлар ва магистрлар
билан бирга иктидорли тадқиқотчиларни ҳам тайёрлаш шу кундаги
энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Қуйида қишлоқ
хўжалиги машиналарининг ишончлилигини оширишнинг конструк-
тив,
технологик
(ясашдаги),
фойдаланиш
ва
таъмирлаш
жараёнларида ошириш усулларини таҳлил қиламиз.
Фойдаланиш жараёнидаги бош омиллар таркибида қишлоқ
хўжалик машиналарининг ишончлилигини таъминлашда техник
сервис марказлари базаларида, уларга техник хизмат кўрсатиш
ва (ТХК) таъмирлаш ишларини сифатли ташкил қилиш муҳим
аҳамиятга эга. Машиналарга
ТХК ва таъмирлашда энг
истиқболли
йўналишлардан
бири
меҳнатни
ихчамроқ
ихтисослаштириш ва уларни бўлакларга ажратиш тизимини
такомиллаштириш ҳисобланади. Шундай қилиб, машиналарнинг
ишончлилигини
ва
узоқ
муддатли
хизматининг
мақбул
кўрсаткичларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш жараёнларида
таъминланади
ва
улардан
фойдаланиш
жараёнларида
ўзгармасдан сақлаб турилишига эришиш лозим.
Машиналарнинг ишончлилигини, улардан фойдаланиш
жараёнида, бошқариш ишончлилик кўрсаткичларининг
ташкил
этувчилари бўлган бузилмаслик, узоқ муддат ишлашлик,
таъмирбоплик, сақланувчанлик ҳамда ишончлиликнинг комплекс
кўрсаткичлари бўлган техник тайёргарлик ва фойдаланиш
коэффициентини оширишга эришиш ва бошқалар «Илмий-
тадқиқот асослари» ва «Агроинженерияда илмий тадқиқотлар»
фанлари олдига қўйилган энг муҳим масалалардан биридир.
Техникалар
(узеллар,
агрегатлар
ва
деталар)
таъмирбоплигини ошириш энг муҳим,
долзарб илмий-
тадқиқот йўналишлари-дан бири ҳисобланади.
Ишончлилик назарияси, эҳтимоллар назарияси ва математик
статистика методлари, ишқаланиш ва ейилиш назариялари,
эксперимент, назариялар каби ва бошқа бир қанча аниқ
фанларнинг ўзаро тўқнаш нуқтасида жойлашган бўлиб,
унинг
асосий вазифаларидан бири, техник объектларида содир бўладиган
ишдан чиқишлар, бузилишларнинг қонуниятларини ўрганиш,
276
тадқиқот
натижалари
асосида
кам
харажатлар
сарфлаб,
объектларнинг берилган функцияларини таъминлаш йўналишида
самарали тадбирлар, самарали техник ечимлар ишлаб чиқишдир.
Қишлоқ хўжалик машиналари ишончлилигини ошириш учун
уларнинг конструкцияларини, ишлаб чиқариш
технологияларини
доимий
равищда
такомиллаштириш
ва
фойдаланиш
жараёнида эса уларнинг ишлаш қобилиятини таъминлаш
тадбирларини жорий килиш талаб қилинади. Қуйида машиналар
ишочлилигини оширишнинг мақбул усуллари ёритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: