Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси


IX боб. Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар



Download 1,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/31
Sana23.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#142089
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31
Bog'liq
uz165uz

IX боб. Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар 
36-модда. 
Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.
Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан 
кафолатланади. 
 LexUZ шарҳи 
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Банк сири тўғрисида»ги 
Қонунига
 ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 
V бўлимига
 қаранг. 
37-модда. 
Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида 
ишлаш ва 
қонунда
 кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир. 
Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган 
бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади. 
 LexUZ шарҳи 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 
46

83
 ва 
88
-моддаларига қаранг. 
38-модда. 
Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар. Иш вақти ва 
ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади. 
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 
VII
(«Иш 
вақти») ва 
VIII
 («Дам олиш вақти») бобларига қаранг. 
39-модда. 
Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан 
маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш 
ҳуқуқига эга. 
 LexUZ шарҳи 
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 
Қонунига
 қаранг. 
Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман 
белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. 
40-модда. 
Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. 


41-модда. 
Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.
Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.
Мактаб ишлари давлат назоратидадир. 
42-модда. 
Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан 
фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. 
Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик 
қилади. 

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish