Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси



Download 1,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/31
Sana23.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#142089
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
uz165uz

27-модда
Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига 
аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга. 
Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар 
жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда 
сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас. 
 LexUZ шарҳи 
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 
16

17

20
 ва 
21-бобларига
 қараш тавсия этилади. 
28-модда. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи 
жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. 
Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир. 
 LexUZ шарҳи 
Ўзбекистон Республикасининг «Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган 
шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида»ги 
Қонунига
 қаранг. 
29-модда. 
Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган 
ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга 
қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан 
мустаснодир. 
 LexUZ шарҳи 
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг 
«Ахборот олиш кафолатлари ва 
эркинлиги тўғрисида»
ги ва 
«Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»
ги 
қонунларига қаранг.
Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга 
тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкин. 
 LexUZ шарҳи 
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги 
Қонунига
 
қаранг.


30-модда. 
Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва 
мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган 
ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб 
бериши лозим. 
31-модда. 
Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга 
эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни 
мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди. 
 LexUZ шарҳи 
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний 
ташкилотлар тўғрисида»ги 
Қонунига 
қаранг. 

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish