Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси


XII боб. Жамиятнинг иқтисодий негизлари



Download 1,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/31
Sana23.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#142089
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   31
Bog'liq
uz165uz

XII боб. Жамиятнинг иқтисодий негизлари 
53-модда. 
Бозор 
муносабатларини 
ривожлантиришга 
қаратилган 
Ўзбекистон 
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат 
истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик 
ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий 
жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди. 
Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. 
Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум 
этилиши мумкин. 
 LexUZ шарҳи 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 
199

202—204-моддаларига
 қаранг. 
54-модда. 
Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни 
тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, 
юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган 
манфаатларини бузмаслиги шарт. 
55-модда. 
Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий 
захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат 
муҳофазасидадир. 
XIII боб. Жамоат бирлашмалари 
56-модда. 
Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган 
касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар 
ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа 
уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади. 
 LexUZ шарҳи 
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида 
жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги 
Қонунга
 қаранг. 
57-модда. 


Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, 
республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг 
конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, 
ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз 
қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги 
сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти 
тақиқланади. 
Махфий жамиятлар ва уюшмалар тузиш тақиқланади. 

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish