Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мутлақ ваколатларига:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Сенати Раисини ва унинг
ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;
2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон
Республикаси Конституциявий судини сайлаш;
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон
Республикаси Олий судини сайлаш;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон
Республикаси Судьялар олий кенгашининг раисини тайинлаш;
(80-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 апрелдаги ЎРҚ-426-
сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 213-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(80-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 31 майдаги ЎРҚ-430-
сонли
Қонунига
асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 406-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон
Республикаси Бош
прокурори ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш
тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
(80-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-284-
сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 16-сон, 159-модда)
7) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Миллий
хавфсизлик хизмати раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги
фармонларини тасдиқлаш;
8) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон
Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ҳамда
уларни лавозимидан озод этиш;
9) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки Бошқарувининг раисини
тайинлаш ва уни лавозимидан
озод этиш;
10) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан амнистия
тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш;
11) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзосини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш
тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
12) Ўзбекистон
Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқаруви раисининг ҳисоботларини эшитиш;
(80-модданинг 12-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 31 майдаги ЎРҚ-430-
сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 406-модда)
13) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан
боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш;
14) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан,
шунингдек давлат ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш
киради.