Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 3,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/162
Sana23.02.2022
Hajmi3,05 Mb.
#141865
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   162
Bog'liq
buxgalteriya hisobi

9390 ―Бошқа операцион даромадлар‖- ушбу пассив ва вақтинчалик 
счѐтнинг кредитида юқорида келтирилган счѐтларга олиб борилмаган бошқа 
операцион даромадлар, масалан инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар, 
турли қоплама суммалар ва бошқалар, акс эттирилади. Бунда мос равишда ТМЗ 
ва пул маблағ ларини акс эттирувчи счѐтлар ( 0100,1000,2800,2900,5000 ва 
бошқалар) дебетланади. Йил якунида 9390- счѐтнинг кредитида тўпланган 
сумма унинг дебетига ва 9900 ― Охирги молиявий натижа‖ счетининг 
кредитига ѐзилади ва шу асосда у ѐпилади. 
Корхоналарнинг асосий фаолиятдан олинган қўшимча даромадларининг
аналитик ҳисоби уларнинг турлари ва бошқа бошқарув учун зарур сегментлари 
бўйича олиб борилади.
4.МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИНГ Ҳ 
ИСОБИ 
 
21-сон БҲ МСга мувофиқ молиявий фаолиятдан олинган даромадлар 
қуйидаги счѐтларда ҳ исобга олинади: 

9510 ―Роялти кўринишидаги даромадлар‖ 

9520 ―Дивидендлар кўринишидаги даромадлар‖ 

9530 ―Фоизлар кўринишидаги даромадлар‖ 

9540 ―Валюта курслари фарқларидан олинган даромадлар‖ 

9550 ―Узоқ муддатли ижарадан олинган даромадлар‖ 

9560 ―Қимматли қоғ озларни қайта баҳ олашдан олинган даромадлар‖ 

9590 ― Молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар‖ 
Ушбу пассив ва вақтинчалик счѐтларнинг кредитида номлари юқорида 
зикр этилган даромадларнинг турлари ҳ исоблаш тамойилига мувофиқ акс 
эттирилади. 


134 
Роялти кўринишидаги даромадлар деганда корхоналарнинг номоддий 
активларини, 
масалан 
компьютерлар 
учун 
дастурлар 
таъминотини, 
лиценциялар 
ва 
бошқаларни 
ижарага 
беришдан 
ва 
хамкорликда 
фойдаланишдан олинган даромадлар тушунилади. Ушбу даромадларни ҳ 
исобланиши 4850 ―Олинадиган роялти‖ счѐтининг дебетида ва 9510 ―Роялти 
кўринишидаги даромадлар‖ счѐтининг кредитида акс эттирилади. Йил охирида 
9510- счѐтнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 ―Охирги 
молиявий натижа‖ счетининг кредитига ѐзилади ва шу асосда у ѐпилади. 
Дивидендлар – бу акцияларга киритилган молиявий инвестициялар учун 
ҳ исобланган даромад. Ушбу даромадни ҳ исоблашга асос бўлиб акционерлик 
жамиятининг дивиденднинг ҳ исобланганлиги тўғ рисидаги ѐзма хабарномаси ҳ 
исобланади. Ушбу хабарномада жами ҳ исобланган дивиденд суммаси, ундан 
ушланган дивиденд солиғ и суммаси ва тўланадиган дивиденд суммаси акс 
эттирилади. Агар хабарномада дивиденд солиғ ини ушланмаганлиги 
уқтирилган бўлса, у ҳ олда ушбу солиқни дивиденд олган корхона тўлаши 
лозим. Ҳ исобланган дидивенд кўринишидаги даромадлар 4840 ― Олинадиган 
дивидендлар‖ счѐтининг дебетида ва 9520 ―Дивиденд кўринишидаги 
даромадлар‖ счѐтининг кредитида акс эттирилади. Йил охирида 9520- счѐтнинг 
кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 ―Охирги молиявий натижа‖ 
счетининг кредитига ѐзилади ва шу асосда у ѐпилади. 

Download 3,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish