130
ушбу счѐтнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 ― Охирги
молиявий натижа‖ счетининг кредитига ѐзилади ва шу асосда у ѐпилади.
9030 ―Бажарилган ишлар ва хизматлардан олинган даромадлар‖ - бу
пассив ва вақтинчалик счѐт асосан қурилиш ташкилотлари ва хизмат соҳаси
корхоналарида, шунингдек асосий фаолиятидан ташқари иш
ва хизматлар
кўрсатувчи бошқа турдаги корхоналарда ишлатилади. Счѐтнинг кредитида
бажарилган иш ва хизматларни сотишдан олинган даромад йил мабойнида
уларга гувоҳ лик берувчи ҳ ужжатлар асосида тўпланиб боради. Иш ва
хизматларни сотиш усулларига қараб 5010 ―Касса‖ счѐти, 4010 ―Харидорлар ва
буюртмачилардан
олинадиган
счѐтлар‖,
4110
―Махсус
ажратилган
бўлинмалардан олинадиган счѐтлар‖, 4120 ―Шўъба ва қарам хўжалик
жамиятларидан олинадиган счѐтлар‖ ва бошқа дебиторлик қарзларни акс
эттирувчи счѐтлар дебетланади. Йил мабойнида 9030 ―
Бажарилган иш ва
хизматларни сотишдан олинган даромадлар‖ счѐти фақат кредит сальдосига эга
бўлади ва бу сальдо йил бошидан бошлаб олинган даромад суммасини
кўрсатади. Йил якунида ушбу счѐтнинг кредитида тўпланган сумма унинг
дебетига ва 9900 ― Охирги молиявий натижа‖ счетининг кредитига ѐзилади ва
шу асосда у ѐпилади.
Сотилган маҳ сулотлар,
товарлар, иш ва хизматлар турли сабабларга кўра
корхонага қайтарилиши мумкин. Бундай ҳолда қайтарилган маҳсулотлар,
товарлар, иш ва хизматларнинг қиймати махсус контрпассив бўлган 9040 ―
Сотилган товарларни қайтарилиши‖ счѐтининг дебетида акс эттирилади, бунда
мос равишда 5010 ―Касса‖,4010 ―Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган
счѐтлар‖, 4110 ―Махсус ажратилган бўлинмалардан олинадиган счѐтлар‖, 4120
―Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счѐтлар‖ ва бошқа
дебиторлик қарзларни акс эттирувчи счѐтлар кредитланади. 9040―
Сотилган
товарларни қайтарилиши‖ счѐтининг дебетида тўпланган сумма мос равишда
9010 ―Тайѐр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар‖, 9020 ―Товарларни
сотишдан олинган даромадлар‖, 9030 ―Бажарилган иш ва хизматлардан олинган
даромадлар‖ счѐтларининг дебетига ўтқазилади ва шу асосда ушбу счѐт
ѐпилади. Қайтарилган маҳ сулотлар, товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича
сотиш таннархи ва сотишдан олинган ҚҚС суммасини акс эттирувчи счѐтларга
ҳам тузатишлар қилинади.
Маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларни сотишда харидорлар ва
буюртмачиларга тузилган шартнома шартларига кўра турли миқдорда
чегирмалар ҳам берилиши мумкин. Бундай
чегирмалар суммаси махсус
контрпассив бўлган 9050 ― Харидорлар ва буюртмачиларга берилган
чегирмалар‖ счѐтининг дебетида акс эттирилади, бунда мос равишда 4010
―Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счѐтлар‖, 4110 ―Махсус
ажратилган бўлинмалардан олинадиган счѐтлар‖, 4120 ―Шўъба ва қарам
хўжалик жамиятларидан олинадиган счѐтлар‖ ва бошқа дебиторлик қарзларни
акс эттирувчи счѐтлар кредитланади.
9050 ―Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар‖ счѐтининг
дебетида тўпланган сумма мос равишда 9010 ―Тайѐр маҳ сулотларни сотишдан
131
олинган даромадлар‖, 9020 ―Товарларни сотишдан олинган даромадлар‖, 9030
―Бажарилган иш ва хизматлардан олинган даромадлар‖ счѐтларининг дебетига
ўтқазилади ва шу асосда ушбу счѐт ѐпилади. Маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва
хизматларни сотишда берилган чегирмалар
суммаси сотишдан олинган
даромадлар суммасини камайтиради.
Корхоналар даромадларининг аналитик ҳисоби маҳ сулотлар, товарлар,
иш ва хизматларнинг сотиш турлари ва бошқа бошқарув учун зарур сегментлар
бўйича олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: