Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Ҳиссий ривожланиш. “Мен” концепцияси



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Ҳиссий ривожланиш. “Мен” концепцияси ёки ўз-ўзини англаш. 
Ҳамма нарсани ўзи бажаришга интилишини, ўз мувафаққиятларидан (расм 
чизганида, нарсалар ясаганда) ғурурланиши, ёқтирган нарсаларни олиб 
беришни сўраши, ўзига нисбатан эътибор талаб қилиши ва бошқалар 
билан мулоқот қилаётганда ўзини таништиришини, “Мен” олмошидан 
фойдаланишини рағбатлантириш. Боланинг кичик ютуқларига ҳам эътибор 
бериш, кайфиятини кўтарувчи мақтов, олқиш сўзлар айтиш зарур. 
Ҳиссий ривожланиш. Болага атрофдагиларнинг ҳиссиётларини 
тушуниш, ўз ҳиссиётларини билдириш (суюниш, муваффаққиятлари билан 
фахрланиш), имо-ишораларни англаш, қизиқарли топшириқни бажариш 
жараёнида хурсанд бўлиш, ўзига нисбатан катталарнинг муносабатларини 
тушунишга ёрдам бериш. Тенгдошлари билан мулоқотдан завқланиш 
туйғусини рағбатлантириш.
Бола билан турли ҳиссиётлар қандай пайдо бўлиши ҳақида 
қизиқарли суҳбатлар уюштириш, хурсанд ёки хафа бўлган ҳолатини 
эслатиш, ўзини қандай ҳис қилганини сўраш; одамларнинг турли 
ҳиссиётлари ва имо-ишоралари акс эттирилган расмларни кўрсатиш ва 
биргаликда муҳокама қилиш. Боланинг эътиборини бошқа болаларнинг 
кайфияти (хурсанд, хафа, чарчаган)га қаратиш, кийкинтойлар ҳақида, 
уларнинг қувноқ ҳаёти, орзу-умидлари ва севинчлари тасвирланган қисқа 
ҳикоячаларни ўқиб бериш. 
Ўқув йили охирида бола: 
- ўйин пайтида танишларга мурожаат қилади;
- яқинларининг ҳикоялари ва расмларига қизиқиш билдиради;
- ўзига нисбатан эътибор талаб қилади; 
- болалар билан ўйнашга интилади;
- биргаликдаги ҳаракатлар орқали катталар эътиборига сазовор 
бўлишга уринади; 
- саволлар беради ва суҳбатга киришади;
- ўйин вақтида ўртоғи билан яқин мулоқот қилади (ўйинчоқларини 
бирга ўйнайди), тенгдошларини ўйинга жалб қилишга уринади, 
уларнинг ҳаракатларини кузатиб туради; 
- барча ишларни шахсан бажаришга ҳаракат қилади, бунда бирор-бир 
ҳаракатни бажариб, нафақат ўзининг исмини айтади, балки “Мен” 
олмошидан ҳам фойдаланади;
- эришган ютуқлари (расм чизиш, минора йиғиш) билан фахрланади; 
- ўзига ёқадиган нарсани харид қилишни талаб қилади; 
- қизиқарли топшириқни бажарганда хурсанд бўлади;
- бошқаларнинг ҳис-туйғуларини билади ва ўз ҳиссиётларини 
ифодалайди. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish