Вазирлиги


Иженерлик-геологик ќидирув ишларининг



Download 1,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/50
Sana23.02.2022
Hajmi1,66 Mb.
#139185
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   50
Bog'liq
muhandislik geologiyasi

Иженерлик-геологик ќидирув ишларининг 
вазифалари ва усуллари. 
Инженерлик геологик ќидирув ишлари ћар хил курилишларни 
инженерлик-геологик нуктаи назардан асослаш учун олиб борилади. Ќурилиш 
участкаларида инженерлик-геологик ќидирув ишларини олиб бориш учун 
даставвал лойића тузиш лозим. Лойића программасида инженерлик-геологик 
ќидирув ишларида кўзда тутилган маќсад ћамда вазифалар ва бу ишларнинг 
ћажми кўрсатилади. Инженерлик-геологик ќидирув ишларидан кўзда тутилган 
асосий маќсад геологик, геоморфологик, гидрогеологик шароитларни табиий 
геологик, геологик, инженерлик, гидрогеологик шароитларни, табиий геологик, 
инженерлик-геологик 
процессларни, 
тоѓ 
жинсларининг 
хоссаларини 
ўрганишдан иборат. 
Инженерлик геологик ќидирув ишлари ўз маќсадларига мувофиќ 
ќуйидагиларни бажаради: лойићалаш пайтигача ќурилиш даври ва бино ћамда 
иншоотлардан фойдаланиш даври. Лойићалаш давригача инженерлик геологик 
ишларинг асосий ћажми ўтказилади. Ќурилишда олдин участканинг геологик 
тузилишини ўрганиш, геологик процессларнинг иншоотларга таъсири, 
иншоотларнинг эса табиий таъсири аниќланади. 
Грунтларнинг хоссаларини ўрганиб, уларнинг ќурилиш хоссалари 
билинади ва яхшиланади, шу районда ќурилиш материалларининг ќайси 
турлари мавжудлиги аниќланади. 
Инженерлик геологик хулоса ќурилишни асослашда асосий роль 
уйнайди. Бунда пойдеворнинг жойланиш чуќурлиги аниќланади ва грунтнинг 
ћар 1 см
2
юзаси ќанча юк кўтара олиши иншоотларнинг мустаћкамлиги, 


108 
грунтнинг ќанча миќдорда зичланиши мумкинлиги олдиндан айтилади ва 
ћоказо. 
Ќурилиш даврида котлованлар казиётганда геологик кузатишлар олиб 
борилади ва олинган маълумотлар мавжуд геологик материаллар билан 
солиштирилади. Бу материаллар лойићалаш даврида ўтказилган инженерлик-
геологик текширишларида олинган бўлади. Агар солиштиришда кузатиш 
маълумотлар ва мавжуд маълумотлар орасида фарќ бўлса, зарур ўзгаришлар 
киритиш учун кўшимча инженерлик геологик ишлари белгиланади. 
Биноларда фойдаланиш ваќтида ишларнинг маќсадга мувофиќлиги 
биноларнинг мустаћкамлиги олдиндан таћмин ќилинганларини тасдиќлаши ёки 
тасдикламаслигига боѓлик. Шунингдек, кузатишларда грунт суви режими ва 
дарё ќирѓоќларининг ювилиши, ќоянинг тургунлиги аниќланади. Шу давр 
ишлари инженерлик-геологик экспертизаси деб аталади. Бу текширишлардан 
кўзда тутилган маќсад бино ва иншоотлар деформацияси (зичланиш, сикилиш) 
сабабларини белгилашдан иборат.
Инженерлик-геологик ќидирув ишлари ћажми ћар хил бўлади. Бу эса 
инженерлик–геологик ишларининг ќандай босќичда ўтказилаётганлиги 
(дастлабки ёки тўлик ќидирув ишлари), районнинг геологик нуктаи назардан 
ўрганганлигига (ўрганилган, кам ўрганилган, ўрганилмаган), геологик 
тузилишнинг 
мураккаблигига 
(мураккаб 
букилмалар, 
катламларнинг 
горизонтал ётиши), грунтларнинг махсус хоссаларига (махсус ишларни талаб 
ќилувчи ва талаб ќилинмайдиган грунтлар), иншоотларнинг алоћида 
конструктивлиги ва капиталлигига боѓлиќдир. Инженерлик геологик ва 
кидирув ишлари учта боскичга: 1) тайёргарлик, 2) дала 3) камерал босќичларга 
бўлинади. Тайёргарлик ишларига архив фонд ва адабиёт материалларини район 
миќёсида ўрганиш, дала ишларига тайёргарлик кўриш киради. 
Лойићада кўзда тутилган участкада мўлжалланган ћамма инженерлик-
геологик ишлари дала даврида бажариладиган: 1) инженер-геолог съемка, 2) 
ќидирув ишлари ва геофизик текширишлар, 3) тажриба-тадќиќот ишлари, 4) ер 
ости сувларини ўрганиш, 5) районда ўтказилган ќурилиш ишлари 
тажрибасининг анализи. 
Дала материалларини, лаборатория текширишлар натижаларини 
умумлаштириш камерал даври жараёнида ўтказилади ва инженерлик-геологик 
ћисобот карталари, ќирќимлар тузилади. Инженерлик геологик съемка бино ва 
иншоотнинг ќуришдан олдин жойнинг инженерлик-геологик шароитини тўла 
тасаввур ќилишга имкон бериши лозим. Инженерлик-геологик съемкага шу 
жойнинг геологик картаси асос ќилиб олинади, инженерлик-геологик съемкага 
масштаби майдоннинг катта-кичиклигига иншоотнинг конструкциясига ва 
жойларнинг инженерлик геологик шароитига боѓлик. Шу сабабли съемканинг 
масштаби, асосан уч хил бўлади: 1) майда масштабли съемка (1:500000-1: 
1000000), 2) ўрта масштабли съемка (1:200000-1: 50000), 3) йирик масштабли 
съемка (1:50000-1:5000). Инженерлик геологик съёмка ишларининг натижалари 
инженерлик геологик карталари тузилади. Ќурилиш районларининг 
инженерлик-геологик шарооити ќуйидагиларга боѓлиќ бўлади; геологик 
тузилиш, геоморфологик, гидрогеологик шароит ва физика геологик 


109 
процесслар, курилиш материаллари, сейсмик шароит (Ўрта Осиёда). Буларнинг 
ћаммаси картада ўз ифодасини топади. 

Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish