Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантириш сиёсатининг асосий йўналишлари



Download 23,49 Kb.
Sana14.07.2022
Hajmi23,49 Kb.
#799468
Bog'liq
Республикасида туризмни ривожлантириш сиёсатининг асосий йўнали


Aim.uz

Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантириш сиёсатининг асосий йўналишлари.


«Туристик сиёсат» тушунчаси туризм оммавий ижтимоий-иқтисоий ҳодисага айланиб, иқтисодиётда сезиларли роль ўйнай бошлаши билан пайдо бўлди.
Туристик сиёсат – ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, ташқи сиёсий, мадаий ва бошқа тусдаги услублар, таъсирлар ва тадбирлар тизими бўлиб, у туристик фаолият, туристик тармоқни бошқариш ва мувофиқлаштириш, унинг ривожланиши учун шароитлар яратиб беришга жавобгар бўлган парламентлар, ҳукуматлар, давлатлар, тижорат ва хусусий ташкилотлар, ассоциациялар ва муассасалар томонидан амалга оширилади.
Туристик сиёсатда асосий йўналиш ваколатли органлар томонидан турихмни ривожлантиришга онгли равишда таъсир кўрсатиши ҳисобланади. У белгиланган ва амалга ошириладиган босқичдан келиб чиқиб, туристик фаолият билан шуғулланадиган давлат, минтақавий ва алоҳида корхоналарнинг сиёсатини ажратиб кўрсатиш мумкин. Давлат туристик сиёсати давлатнинг умумий сиёсати тизимида туристик фаолиятнинг ўзига хос қирраларини намоён қилади.
Мамлакатимизда туризм соҳасидаги давлат сиёсати Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги қонундан келиб чиқиб белгиланади. Унда бу соҳанинг асосий йўналишлари баён қилинган.
Туризмга давлат томонидан таъсир кўрсатилиши зарурлиги жаҳон амалиётига мос тушади. Масалан, 1989 йил апрелда қабул қилинган Туризм бўйича Гаага декларациясида шундай дейилган:
«Туризм давлат органлари, шунингдек минтақалар ва туристик саноат ҳокимиятлари томонидан комплекс ва изчил асосда ушбу ҳодисанинг барча қирраларини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилиши керак».
Мамлакат халқ хўжалигида туризм иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари каби аҳамиятга эгалиги ва илмий-техника тараққиёти ва инсонларда бўш вақт кўпайиб бориши билан миллий туристик маъмуриятларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини уларни халқ хўжалигининг бошқа йирик секторлари эга бўлган даражага тенглаштира бориб, кенгайтириш зарур туюлади.
Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш сиёсати – туристик фаолиятнинг турли жиҳатларига тааллуқли бўлган қоидалар пакетидир. Улардан асосийлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • мамлакат ёки минтақани ривожлантиришнинг умумий сиёсатига мос келиш;

  • туризмни, туристик инфраструктурани, диққатга сазовор жойларни, фаолият турларини ва туристик маҳсулот бозорларининг мавжуд моделларини тадқиқ қилиш ва таҳлил этиш асосида шаклланиш;

  • ижтимоий-иқтисодий ва экологик омилларни ҳисобга олиш.

Миллий ва минтақавий вазифалар якка тартибдаги, гуруҳий ёки шахсий манфаатлардан устун туради. Лекин умумий сиёсат шундай тузилишни белгилаб бериши керакки, токи унинг доирасида ҳар қандай мулкчилик шаклидаги туристик корхона самарали фаолият кўрсатсин.
Туристик сиёсатни ишлаб чиқишда қуйидаги асосий масалалар назарда тутилади:

  1. иқтисодий фойдалар – даромадларни ошириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, чет эл валютасини олиш, давлат даромадларини кўпайтириш, туризмдан халқ хўжалигининг бошқа тармоқларини ривожлантирувчи катализатор сифатида фойдаланиш;

  2. ижтимоий фойдалар – хорижий туризмни маданиятлараро алмашиш ва ривожлантиришни рағбатлантириш, маҳаллий аҳолининг маърифий билимларини ошириш, ички туризмни ривожлантиришни таъминлаш;

  1. атроф-муҳитни сақлаб қолиш соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиш.

Туризм сиёсатини режалаштиришда қуйидаги талаблар бажарилади:

  • халқаро ва ички туризмнинг энг мақсадга мувофиқ шакллари ва турларини танлаб олиш. Алоҳида мамлакатда ёки йирик минтақада туризмнинг бир қача шакллари ва турларини, баъзи зоналар (туманлар)да унинг фақат битта шаклини назарда тутиш мумкин. Лекин шундай шароитларда ҳам сифатли туризмни, айниқса қабул қилувчи марказлар ва туманларда, режалаштириш лозим;

  • туризмнинг турларини бозорнинг .ривожланиши даражасидан қатъий назар туристларнинг кенг дориасини жалб қила оладиган ва атроф-муҳит ҳамда жамият билан (ҳатто унчалик катта бўлмаган иқтиосдий фойда ҳолатида ҳам) мослаша оладиган шаклларига мўлжаллаштириш;

  • ривожланишнинг йўл қўйиладиган даражасига эришиш, яъни туризмнинг ривожланишини чеклаш, уни ўрта даражада ушлаб туриш ёки у иқтисодиётнинг муҳим секториа айланадиган даражада рағбатлатириш;

  • ривожлантириш суръатларини танлаб олиш – секин, ўрта ёки жадаллаштирилган. Агар ҳатто туризмни тез ривожлантириш учун барча шароитлар бўлганда ҳам режалаштиришда бундай суръатларга тўсқинлик қилувчи ҳолатларни нзарда тутиш керак.

Бунинг учун қуйциаги чора-тадбирлар режада назарда тутилган бўлиши лозим:

  • ижтимоий (маҳаллий аҳоли томонидан фаолиятнинг янги турларини ўзлаштириш, тегишли кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш);

  • қурилишга оид (туризм инфраструктураси ва объектларини ривожлантириш);

  • иқтисодий (туризмни ривожлантиришни халқ хўжалигининг бошқа соҳалари билан боғлаш).

Туризмни ривожлантириш сиёсатининг барча масалалари ўзаро шартланган ва структуравий режада назарда тутилган бўлиши шарт.



Aim.uz



Download 23,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish