Вазирлиги


Водопровод ва канализация ќурилишидаги ќидирув ишлари ва



Download 1,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/50
Sana23.02.2022
Hajmi1,66 Mb.
#139185
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50
Bog'liq
muhandislik geologiyasi

Водопровод ва канализация ќурилишидаги ќидирув ишлари ва 
водопровод ќувурларини текширишдаги ишлар 


111 
 
Ер ости маћсус иншоотларига кўйидагилар: ер ости резервуарлари, ћар 
хил канализацион иншоотлар, сув чиќарувчи станциялар, водопровод 
трубалари киради. Юќори ќайд ќилиб ўтилган иншоотларнинг баъзиларининг 
пойдевори асосига катта куч билан таъсир ќилади. Кўпинча иншоот 
ўтказиладиган ердан олиб чиќилган тоѓ жинсларининг оѓирлиги, иншоотнинг 
ўзидан тушадиган оѓирликда катта бўлади. Шунинг учун тоѓ жинсларининг 
сиќилишини ва чидамлилигини ўрганиш иккинчи даражали ишдир. Бу 
жићатдан эса иншоотнинг асосидан юкорисида етган жинслар тоѓ жинслари 
трасса буйлаб ќазилганда уларнинг ќияликдаги турѓунлиги ер ости сувлари 
сатћининг иншоотга таъсир ќилиши мумкинлиги ва бошќалар ќизиќтиради. 
Шунинг учун ер ости сувларининг режими, миќдори ва таркибини 
ўрганишга тўѓри келади. Бу ћолда ќазилмаларни иншоотларнинг пойдеворидан 
3-5 м чуќур ќилиш керак. Баъзи ћолларда эса иншоотлар пойдевори асосидаги 
тоѓ жинсларининг сиќилиш хусусиятини аниќлаш зарур. 
Ћар хил трубопроводлар (водопровод, нефт ва газопроводлар) ўтказиш 
учун траншеялар ќазиш зарур. Трубалар ўтказиши учун бир хил тоѓ жинслари 
бўлиши, шунинг билан бирга траншея асосидаги жинсларнинг таркиби ва 
хоссалари туѓрисида маълумот олишимиз керак. Инженерлик – геологик 
ќидирув ишларида трубопровод йўлидаги тоѓ жинсарининг ќайси чуќурликка 
музлаши ва грунт сувларининг чуќурлиги аниќланиши шарт. Ер ости сувлари 
яќин бўлса, уларнинг режими ва агрессивлик даражасини характерловчи 
маълумот олиниши зарур. 
Ќидирув ишлари давомида лёсс тоѓ жинслари учратилса уларнинг 
чўкувчанлигини ўрганиш алоћида аћамиятга эга, аммо ќияликда ўтказиладиган 
йўлларда гилли тоѓ жинслари учратилса, унда, сурилиш бўлиши бўлмаслиги 
аниќлиниши лозим. Бундай тоѓ жинсларининг сурилиш орќасида эса 
водопроводлар бузилиши, тоѓ жинсларининг деформацияси активлашганда 
иншоотлар водопровод йўлидан узоќдан бўлишига ќарамай, иншоотларнинг 
бузилишига олиб келиши мумкин. Лёсс тоѓ жинсларига водопрорвод трубалари 
ётќизишда, оќиб тушадиган сувни тўхтатиш, водопровод трубаларининг 
уланган жойидан сизиб ўтувчи сувларни беркитишга алоћида аћамият бериш 
лозим. 
Саноат корхоналари майдонларида босим водопроводлар лёсс тоѓ 
жинслари тарќалган махсус лотокларга ётќизилади. Трубопроводлар 
ёткизилган траншеяларни тўлдиришда чукувчан лёсс тоѓ жинсларнинг 
зичланганлигига алоћида эътибор бериш зарур. 
Чет эл практикасидан газопроводларнинг бузилиш сабаби шундаки, 
траншея тўлдирилганда тўлдирувчи тоѓ жинсларининг зичлантирмаслиги 
орќасида ёѓин сувлари шимилади. Агар ер устига ер ости агрессив сувлари яќин 
бўлса, у ћолда уларнинг сатћини пасайтириш зарур. Шунга кўра тоѓ 
жинсларининг сув ўтказиш ва сув бериш даражаси ўрганилади. Доимий музлик 
зоналарида эса музлаган тоѓ жинсларининг ќалинлиги тарќалиши, уларнинг 
таркиби ва темпертураси ўрганилади. 


112 
Трубопроводлар йўли буйлаб, бурѓ ќудуќлар ва шурфларни 
жойлаштириш, уларнинг чуќурлиги, сонини аниќлаш лозим. Бурѓ ќудуќ ва 
шурфлар сони эса жойнинг геологик тузилишига, гидрогеологик шароитига ва 
шу жойнинг ўрганилганлик даражасига боѓлик. 
Смета тузилаётганда водоканал лойића тавсияга кўра, таћминан 1 км 
водопроовод йўлига 3-5 бурѓ ќудуќлар берилади. Ќиска йўл учун ќирким 
тузишга 2-3 бурѓ ќудуќ берилади. Водийларни, ќияликларни ва бошќа тоѓ олди 
участкаларни ўрганишда ќўшимча бурѓ ќудуќлар берилади. Бурѓ ќудуќлари 
чуќурликка боѓлик. Бурѓ ќудуќлар чуќурлиги ќум, ќумлок, кумок, ерлар ва 
гилларда музлаш чуќурлигидан 3-4 м чукурроќ ўтилади. Грунт сувлари чуќур 
(5-6 мдан ортиќ) бўлган таќдирда бурѓ ќудуќлар чуќурлиги 1-2 м кам бўлади. 
Ўта ќаттиќ тоѓ жинслари чуќур жойлашмаган бурѓ ќудуќ музлаш чуќурлигидан 
1 м чуќурроќ ковланади. Тоѓ жинслари музлайдиган районларда бурѓ ќудуќлар 
труба ўткизиладиган чуќурликдан 3-4 м. 
паст бўлади. 
Канализацион коллектор чуќурлигидан 3-4 м паст бўлади. Трубопровод 
йўлида олиб бориладиган вертикал электрик зоналаш коррозия хавфи бўлган 
участкаларда олиб борилади. Техникавий лойићада трубопровод ва 
коллекторлар учун олинган инженерлик-геологик шарооит хаќидаги 
маълумотлар 
иш 
чизмалари 
тузилаётиб 
умумлаштирилади 
ва 
ойдинлаштирилади. Трубопровод ўтказиш ва коллектор ќуришда инженерлик-
геологик шароитни баћолашда кўпинча, намуналар олишга зарурат ќолмайди. 
Шунинг учун, ќидирув ишларида бурѓ ќудуќлар берилади. Лабораториявий 
текширишлар кам ўтказилиб, бунда асосан грунтларнинг классификацияси 
аниќланади. 


113 

Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish